Чиқиш
17 Исроил ўғилларининг бутун жамоаси Син саҳросидан йўлга чиқди+. Яҳованинг айтганига биноан, улар бир ердан бошқа ерга кўчиб юришди+ ва Рафидимда қароргоҳ қуришди+. Лекин у ерда халқ ичиши учун сув йўқ эди.
2 Шу сабабли халқ Мусо билан жанжаллашиб+, унга: «Бизга ичгани сув бер»,— деди. Аммо Мусо уларга: «Нега мен билан жанжаллашяпсизлар? Нега Яҳовани синаяпсизлар?»+ — деб айтди. 3 Бироқ одамлар роса чанқаганидан Мусога: «Нега бизни Мисрдан олиб чиқдинг? Бола-чақамизу чорвамизга қўшиб бизни сувсизликдан ўлдириш учунми?» — дея нолишди+. 4 Охири Мусо Яҳовага: «Бу халқни нима қилай? Бир оз туриб улар мени тошбўрон қилишади-ку!» — деб ёлворди.
5 Шунда Яҳова Мусога қуйидагича деди: «Нил дарёсига урган таёғингни+ ўзинг билан ол ва Исроил оқсоқолларидан баъзиларини танлагин-да, улар билан бирга халқ олдида 6 Хоревга бор. Мен ўша ерда, қоянинг тепасида, сенинг олдингда тураман. Қояга урсанг, сув чиқади ва халқ ундан ичади»+. Мусо, Исроил оқсоқолларининг кўз олдида айтилганидек қилди. 7 Мусо у ерга Массах*+ ва Марива*+ деб ном берди, чунки ўша ерда Исроил ўғиллари Мусо билан жанжаллашиб: «Яҳова биз биланми ёки йўқми?» — дея Яҳовани синашган эди+.
8 Сўнг Омолек+ халқи Рафидимга келиб, Исроил халқига қарши уруш қилди+. 9 Мусо Ёшуага+: «Эркаклардан баъзиларини танлаб ол ва Омолек халқига қарши уруш қил. Эртага мен тепаликнинг устига чиқаман, қўлимда ҳақ Тангрининг таёғи бўлади»,— деб айтди. 10 Мусо айтганидек, Ёшуа Омолек халқига қарши урушга чиқди+. Мусо, Ҳорун ва Хур+ эса тепаликка кўтарилишди.
11 Мусо қўлларини кўтариб турганида Исроил ўғиллари ғолиб келар, қўлларини туширганида эса Омолек халқи ғолиб келарди. 12 Мусонинг қўллари толиқиб кетганда, улар бир тошни олиб келишди ва Мусо тош устига ўтирди. Кейин Ҳорун бир томондан, Хур бўлса иккинчи томондан Мусонинг қўлларини тепага кўтариб туришди. Шундай қилиб, қуёш ботгунча унинг қўллари кўтарилган ҳолда турди. 13 Шу тариқа, Ёшуа Омолек халқини ва у билан бирга бўлганларни қиличдан ўтказди+.
14 Яҳова Мусога деди: «Буни эслатма сифатида китобга ёзиб қўй ва Ёшуага: “Мен Омолек халқини ер юзидан* бутунлай йўқ қиламан ва улар ҳеч қачон ёдга олинмайди”+,— деб айт». 15 Сўнгра Мусо қурбонгоҳ қуриб, уни Яҳова-Нисси* деб атади 16 ва шундай деди: «Омолек халқининг қўли Яҳнинг*+ тахтига қарши кўтарилгани учун, Яҳова Омолек халқи билан авлодлар оша жанг қилади»+.