Ҳикматлар
26 Ёзда ёққан қордай, йиғим-терим мавсумидаги ёмғирдай,
Нодон кишига улуғворлик ярашмайди+.
2 Қуш беҳудага пир этмагандай, қалдирғоч бекорга учмагандай,
Одам ҳам сабабсиз лаънатга йўлиқмайди*.
4 Нодоннинг нодонлигига қараб жавоб берма,
Йўқса, ундан ҳеч қандай фарқинг қолмайди.
5 Аҳмоқнинг аҳмоқлигига қараб жавоб бер,
Бўлмаса, у ўзини доно деб ҳисоблайди+.
6 Ишини нодонга топширган одам
Оёғини майиб қилиб, ўзига зиён келтирганга тенг.
7 Аҳмоқнинг оғзидан чиққан ҳикматли сўз,
Чўлоқнинг оқсоқ оёғидайдир+.
8 Нодонга ҳурмат кўрсатиш,
Палахмонга тош боғлаб қўйиш кабидир+.
9 Аҳмоқнинг оғзидан чиққан ҳикматли сўз,
Мастнинг қўлидаги тиканли ўт сингаридир.
10 Нодонни ёки учраган кишини ёллаган
Дуч келган одамни жароҳатлаган камончидайдир.
11 Ит ўз қусуғига қайтганидай,
Нодон ҳам ўз аҳмоқлигини қилаверади+.
12 Ўзини доно ҳисоблайдиган кишини кўрганмисан?+
Ундан кўра аҳмоқнинг ўзгаришига умид кўпроқ.
13 Ялқов: «Йўлда шер турибди!
У кўчада изғиб юрибди!»+ — дейди.
14 Эшик ўз ўқида айланади,
Ялқов эса тўшагида ағанаб ётади+.
15 Танбал косага қўлини чўзади-ю,
Аммо оғзига олиб келишга эринади+.
16 Дангаса ўзини доно деб билади,
Тўғри жавоб берган етти кишидан ҳам ақллироқ ҳисоблайди.
18 Оташли ўқлару найзалар отиб, ўлим сочган телба қандай бўлса,
19 Яқинини калака қилиб, кейин: «Бу шунчаки ҳазил эди!»+ — деган киши ҳам шундайдир.
20 Ўтин бўлмаса олов ўчади,
Туҳматчи бўлмаса жанжал тўхтайди+.
21 Кўмир чўққа, ўтин оловга айланади,
Уришқоқ одам эса жанжални авж олдиради+.
22 Туҳматчининг сўзлари мазали овқатдайдир,
Улар ютилиб тўғри қоринга тушади+.
23 Ёвуз қалбдан чиққан мулойим сўзлар,
Сопол синиғи устидан қопланган кумуш кабидир+.
24 Ўзгадан нафратланган тили билан буни яширади,
Бироқ кўнглига ҳийла-найранг тугиб қўяди.
25 У мулойим гапирса-да, унга ишонма,
Чунки қалбида еттита жирканч нарса бор*.
26 Нафратини ёлғон билан яширса-да,
Ёвузлиги жамоатда ошкор бўлади.
27 Чоҳ қазиган унга ўзи тушади,
Тош юмалатган унинг остида қолади+.
28 Ёлғончи тил ўз қурбонидан нафратланади,
Тилёғламалик ўзгага ҳалокат келтиради+.