Еремиё
47 Фиръавн Ғазони забт этишидан олдин Яҳова Еремиё пайғамбарга филистимликлар ҳақида Ўз сўзини аён қилди+. 2 Яҳова шундай демоқда:
«Ана! Шимолдан сувлар оқиб келяпти.
Улар тошқин сойдай бўлади.
Улар юрт ва ундаги барча нарсани,
Шаҳар ва аҳолисини босиб қолади.
Одамлар фарёд қилади,
Юртда яшовчи ҳар бир киши йиғлайди.
3 Айғирларининг туёқлари дупур-дупуридан,
Жанг араваларининг гумбурлашидан,
Ғилдиракларининг шовқинидан,
Оталарнинг қўллари бўшашиб,
Ҳатто ўғилларига ёрдам бериш учун қайрилиб қарашмайди.
4 Чунки ўша куни барча филистимликлар йўқ қилинади+.
Тир+ ва Сидоннинг+ омон қолган ҳамма иттифоқчилари қириб ташланади.
5 Ғазо кал* бўлиб қолади.
Ашқалон сукунатга чўкди+.
Эй, уларнинг водийдаги омон қолганлари,
Қачонгача баданингизни кесасизлар?+
6 Эвоҳ! Яҳованинг қиличи!+
Қачон тиниб-тинчийсан?
Қайт энди қинингга.
Тинчиб, дамингни ол.
7 Яҳова буйруқ берган бўлса,
Қилич қандай тинчисин?
Ашқалон ва денгиз соҳилига ҳужум қилиши учун+,
У қилични тайинлаган эди».