Ҳизқиё
27 Яҳова сўзини менга яна аён қилди: 2 «Эй инсон ўғли, Тирга атаб мотам қўшиғини куйла+. 3 Тирга шундай деб айт:
“Сен денгиз дарвозаларида маскан қургансан,
Турли ороллардаги инсонлар билан савдо-сотиқ қиласан.
Сенга Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда:
“Эй Тир, сен ўзингга: “Гўзалликда баркамолман”+,— дейсан.
4 Ҳудудларинг денгиз бағрида жойлашган,
Бинокорларинг ҳуснингга ҳусн қўшишган.
5 Улар тахталарингни Санирнинг+ қора арчаларидан,
Мачтангни Ливандан келтирилган кедр дарахтидан ясашган.
6 Улар эшкакларингни Башаннинг эман дарахтидан ясашган,
Тумшуғинг Киттим+ оролларининг сарв ёғочидан қилинган. У фил суяги билан безатилган.
7 Елканларинг Мисрдан келтирилган ранг-баранг зиғир матосидан қилинган,
Саҳнингдаги соябонинг Элишох+ оролларининг мовий ипи ва тўқ қизилга бўялган жунидан қилинган.
8 Эшкакчиларинг сидонлик ва арводликлар+ эди.
Эй Тир, денгизчиларинг моҳир одамларинг эди+.
9 Габоллик+ тажрибали ва моҳир кишилар ёриқларингни ямашарди+.
Денгиздаги барча кемалару денгизчилар сен билан савдо-сотиқ қилиш учун келишарди.
10 Форс, Луд ва Фут+ одамлари лашкарингдаги жангчилар эди.
Улар сенга қалқон ва дубулғаларини осиб қўйиб, сени салобатли қилишарди.
11 Лашкарингдаги арводлик эркаклар деворларингда,
Жасоратли жангчилар минораларингда туришарди.
Улар деворларинг бўйлаб думалоқ қалқонларини осиб,
Чиройингга чирой қўшишарди.
12 Бойлигинг кўплигидан Таршиш+ сен билан савдо-сотиқ қиларди+. Молларинг эвазига сенга кумуш, темир, қалай ва қўрғошин беришарди+. 13 Ёвон, Тувал+ ва Мешех+ сен билан савдо-сотиқ қилиб, молларинг эвазига қуллар+ ва мис буюмлар беришарди. 14 Тўхармо+ хонадони эса молларинг эвазига отлар ва хачирлар берарди. 15 Дедон+ одамлари ҳам сен билан савдо-сотиқ қилишарди, турли ороллардаги савдогарларни иш билан таъминладинг, улар сенга фил суяги+ ва қимматбаҳо қора ёғочни тўлов сифатида беришарди. 16 Маҳсулотинг кўплигидан Эдом сен билан савдо-сотиқ қиларди. Молларинг эвазига феруза тошлари, тўқ қизилга бўялган жун, нақшли ранг-баранг матолар, маржон ва ёқутлар беришарди.
17 Яҳудо ва Исроил юрти сен билан савдо-сотиқ қилиб, молларинг эвазига+ Миннитдан+ келтирилган буғдой, сара ноз-неъматлар, асал+, мой ва бальзам+ беришарди.
18 Молу давлатинг мўллигидан Дамашқ+ сен билан савдо-сотиқ қилиб, молларинг эвазига Хелбон шароби ва Захардан келтирилган жун берарди. 19 Узолдаги Бедан ва Ёвон молларинг эвазига ишлов берилган темир, кассия* ва муаттар ҳидли қамиш олиб келарди. 20 Дедон+ уловларинг учун сени тўқим билан таъминларди. 21 Қўзи, қўчқор ва эчкилар билан савдо қиладиган арабларни+ ва Кедарнинг+ барча йўлбошчиларини иш билан таъминлардинг. 22 Шава ҳамда Рамо+ савдогарлари сен билан савдо-сотиқ қилишарди. Улар молларинг эвазига турли хил сара атирлар, қимматбаҳо тошлар ва олтин беришарди+. 23 Хорон+, Ханнох, Эден+, Шава+ савдогарлари, Ошур+ ва Хилмад сен билан тижорат қиларди. 24 Бозорларингда улар чиройли либослар, мовий ва нақшли матолардан тикилган устки кийимлар, ранг-баранг гиламлар билан савдо қилишарди. Бу нарсаларнинг ҳаммаси арқонлар билан маҳкам боғлаб қўйилган.
25 Таршиш кемалари+ карвони молларингни таширди,
Шундай қилиб сен очиқ денгиз бағрида тўлиб-тошдинг*.
26 Эшкакчиларинг сени нотинч денгизларга олиб чиқишди.
Шарқ шамоли сени очиқ денгиз бағрига чўктирди.
27 Молу давлатинг, кемачи ва денгизчиларинг,
Ёриқларингни ямайдиганлар, молларингни сотадиганлар+ ва барча жангчиларинг+
— Сенда бўлган ҳамма —
Сен қулаган кунда очиқ денгиз бағрида чўкиб кетишади+.
28 Денгизчиларинг дод-фарёд қилганида соҳиллар ларзага келади.
29 Барча эшкакчилар ва денгизчилар
Кемаларидан тушиб қирғоқда туришади.
30 Улар аҳволингни кўриб, дод-фарёд қилишади ва аччиқ-аччиқ йиғлашади+.
Улар бошларига тупроқ сочиб, кулда ағанашади.
31 Улар сочларини қирдириб, жулга ўранишади.
Қайғу-изтироб ичида аччиқ-аччиқ йиғлашади.
32 Улар йиғи-сиғи қилаётганда, марсия куйлаб:
“Тирга ўхшаши борми? У денгиз ўртасида сукунатга чўмди+.
33 Молларингни очиқ денгиздан олиб келишганида, сен кўпчиликни тўйғазардинг+.
Молу давлатинг сероблиги туфайли ер юзи шоҳлари бойиб кетди+.
34 Энди эса очиқ денгизга, чуқур сувлар тубига ғарқ бўлдинг!+
Молларингу одамларинг сен билан бирга чўкиб кетди+.
35 Ороллардаги барча одамлар ажабланиб сенга қараб қолишади+.
Уларнинг шоҳлари қўрқувдан титрайди+, уларнинг юзида ваҳима акс этади.
36 Турли халқ савдогарлари аҳволингни кўриб, ҳайратдан ҳуштак чалиб юборишади.
Охиратинг қўққисдан келиб, қўрқинчли бўлади,
Сен абадий йўқ бўлиб кетасан”»+.