Ҳизқиё
40 Сургун қилинганимизнинг+ 25- йилида, йилнинг бошида, биринчи ойнинг ўнинчи куни, Қуддус шаҳри қулаганига+ 14 йил бўлган куни, Яҳованинг қудратини ўзимда ҳис қилдим. У мени шаҳарга олиб кетди+. 2 Худодан келган ваҳийда у мени Исроил юртига олиб борди ва мени жуда баланд тоғнинг устига қўйди+. Бу тоғнинг устида, жануб томонда шаҳарга ўхшаш бир иншоот бор эди.
3 У мени ўша ерга олиб келганида, бир кишини кўрдим. Унинг кўриниши мисдай товланарди+. Қўлида зиғир арқон билан ўлчов таёғи* бўлиб+, у дарвоза олдида турган эди. 4 Ўша киши менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, яхшилаб қара, диққат билан тингла ва мен сенга кўрсатаётган ҳамма нарсага эътибор бер. Ана шу мақсадда сен бу ерга келтирилдинг. Кўрган барча нарсаларни Исроил хонадонига айтиб бер»+.
5 Маъбад* атрофида девор борлигини кўрдим. Ўша кишининг қўлида узунлиги олти тирсак келадиган (бир тирсакка тўрт бармоқ эни қўшилган)* ўлчов таёғи бор эди. У деворни ўлчашни бошлади. Деворнинг қалинлиги бир таёқ, баландлиги ҳам бир таёқни ташкил этди.
6 Кейин у шарқ томонга қараган дарвозахона олдига келиб+, зинадан кўтарилди. У дарвозанинг остонасини ўлчаганда, эни бир таёқни ташкил этди. Иккинчи остонанинг эни ҳам бир таёқни ташкил этди. 7 Ҳар бир соқчи хонасининг узунлиги бир таёқ, эни бир таёқ эди. Соқчилар хоналари+ орасидаги масофа беш тирсакни ташкил этди. Дарвозахонанинг маъбадга қараган даҳлизига ўтиш остонаси ўлчанганда бир таёқ чиқди.
8 У дарвозахонанинг маъбадга қараган даҳлизини ўлчаганда бир таёқ чиқди. 9 Кейин у дарвозахона даҳлизини ўлчади. Даҳлиз саккиз тирсак чиқди. Сўнг ён томонларидаги устунларни ўлчади. Улар икки тирсак чиқди. Дарвозахона даҳлизи маъбадга қараган эди.
10 Шарқий дарвозахонанинг ҳар иккала томонида учтадан соқчилар хонаси бор эди. Учала хона ҳам, иккала томонидаги устунлар ҳам бир хил ўлчамда эди.
11 У дарвозахонага киравериш жойининг энини ўлчаганда, 10 тирсак чиқди. Ташқи томонини ўлчаганда, эни 13 тирсак чиқди.
12 Иккала томондаги соқчилар хоналарининг олд қисмида тўсилган майдонча бор бўлиб, у бир тирсак олдинга чиқиб турарди. Иккала томондаги соқчилар хоналарининг ҳар бири олти тирсакдан эди.
13 Кейин ўша киши битта соқчи хонасининг томидан* иккинчисининг томига қадар дарвозахона энини ўлчади ва эни 25 тирсакни ташкил этди. Хоналарнинг киравериши бир-бирига қарама-қарши эди+. 14 У устунларни ўлчади, уларнинг баландлиги 60 тирсак чиқди. Ҳовли атрофидаги дарвозахоналарнинг ён устунлари ҳам шундай баландликда эди. 15 Дарвозахонанинг олд қисмидан тортиб то маъбадга қараган даҳлизнинг олд қисмигача 50 тирсак эди.
16 Дарвозахонанинг иккала томонидаги соқчилар хоналарида ва устунларда ташқи томони тор+, ички томони кенг деразалар бор эди. Даҳлизларнинг ҳар томонида деразалар бор эди. Устунларга пальма дарахтининг тасвири+ туширилган эди.
17 Кейин ўша киши мени ташқи ҳовлига олиб кирди. У ерда ошхоналарни кўрдим+. Ҳовлининг атрофига тош ётқизилган экан. Ошхоналар 30 та бўлиб, улар тош тўшама устида жойлашган эди. 18 Дарвозахоналарнинг ён томонларидаги тош тўшаманинг эни дарвозахоналарнинг узунлигига тенг эди. Бу, пастки тош тўшама эди.
19 Кейин у пастки дарвозахонадан ички ҳовлига олиб кирувчи дарвозахонагача бўлган масофани ўлчади. Шарқдан ҳам, шимолдан ҳам ўлчаганда масофа 100 тирсакни ташкил этди.
20 Ташқи ҳовлининг шимолга қараган дарвозахонаси бор эди. Ўша киши унинг узунлиги ва энини ўлчади. 21 Дарвозахонанинг иккала томонида ҳам соқчилар хоналари бор эди. Унинг ён устунлари ва даҳлизининг ўлчамлари биринчи дарвозахонаники билан бир хил эди. Узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 22 Деразалари, даҳлизи ва пальма дарахтларининг тасвири+ ўлчами шарқий дарвозахонаники билан бир хил эди. Дарвозахонага етти поғонали зинадан чиқиларди. Даҳлиз эса зинанинг рўпарасида эди.
23 Ички ҳовлида ҳам дарвозахоналар бор эди. Бири шимолий дарвозахонанинг рўпарасида, иккинчиси шарқий дарвозахонанинг рўпарасида эди. У бир-бирига юзма-юз турган дарвозахоналар орасидаги масофани ўлчаган эди, масофа 100 тирсакни ташкил этди.
24 Кейин мени жануб томонга олиб борди ва жануб томонда дарвозахона борлигини кўрдим+. У дарвозахонанинг ён устунлари ва даҳлизини ўлчади. Уларнинг ўлчами бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. 25 Дарвозахона ва даҳлизининг ҳар томонида бошқа дарвозахоналарникидай деразалари бор эди. Дарвозахонанинг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 26 Дарвозахонага етти поғонали зинадан чиқиларди+. Даҳлиз эса зинанинг рўпарасида эди. Даҳлизнинг икки ён устунларига пальма дарахтининг тасвири туширилган эди.
27 Ички ҳовлининг жанубга қараган дарвозахонаси бор эди. Ўша киши жануб томондаги иккала дарвозахона орасидаги масофани ўлчади, масофа 100 тирсакни ташкил этди. 28 Кейин у жанубий дарвозахона орқали мени ички ҳовлига олиб кирди. У жанубий дарвозахонани ўлчаганда, унинг ўлчами бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. 29 Дарвозахонанинг соқчилар хоналари, ён устунлари ва даҳлизининг ўлчамлари бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. Дарвозахона ва даҳлизининг ҳар томонида деразалари бор эди. Дарвозахонанинг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди+. 30 Ички ҳовлига олиб борадиган ҳамма дарвозахоналарнинг даҳлизлари бор эди. Даҳлизларнинг узунлиги 25 тирсак, эни 5 тирсак эди. 31 Дарвозахонанинг даҳлизи ташқи ҳовлига қараган бўлиб, ён томонларидаги устунларга пальма дарахтининг тасвири туширилган эди+. Даҳлизга саккиз поғонали зинадан чиқиларди+.
32 У мени шарқ томондан ички ҳовлига олиб киргач, дарвозахонани ўлчади. Унинг ўлчами бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. 33 Дарвозахонанинг соқчилар хоналари, ён устунлари ва даҳлизининг ўлчамлари бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. Дарвозахона ва даҳлизининг ҳар томонида деразалари бор эди. Дарвозахонанинг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 34 Дарвозахонанинг даҳлизи ташқи ҳовлига қараган бўлиб, ён томонларидаги устунларга пальма дарахтининг тасвири туширилган эди. Даҳлизга саккиз поғонали зинадан чиқиларди.
35 Сўнг у мени шимолий дарвозахонага олиб кириб+, уни ўлчади. Унинг ўлчами бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. 36 Дарвозахонанинг соқчилар хоналари, ён устунлари ва даҳлизининг ўлчамлари бошқа дарвозахоналарники билан бир хил эди. Дарвозахонанинг ҳар томонида деразалари бор эди. Унинг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. 37 Дарвозахонанинг ён устунлари ташқи ҳовлига қараган бўлиб, иккала устунига ҳам пальма дарахтининг тасвири туширилган эди. Дарвозахонага саккиз поғонали зинадан чиқиларди.
38 Дарвозахонанинг ён устунлари олдида киравериши бор ошхона жойлашган бўлиб, у ерда бутунлай куйдириладиган қурбонликлар ювиларди+.
39 Шимолий дарвозахона даҳлизининг ҳар икки томонида иккитадан хонтахта қўйилган бўлиб, уларда бутунлай куйдириладиган қурбонликлар+, гуноҳ қурбонликлари+ ва айб қурбонликлари+ сўйиларди. 40 Шимолий дарвозахонага киравериш жойининг ташқарисида иккита хонтахта турарди. Дарвозахона даҳлизининг бошқа томонида ҳам иккита хонтахта бор эди. 41 Дарвозахонанинг ҳар бир томонида тўрттадан — жами саккизта хонтахта бор бўлиб, уларда қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар сўйиларди. 42 Бутунлай куйдириладиган қурбонликлар учун ишлатиладиган тўртта хонтахта йўнилган тошдан ясалган бўлиб, уларнинг узунлиги бир ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, баландлиги бир тирсак эди. Хонтахталарнинг устида куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни сўйиш учун ишлатиладиган асбоблар бор эди. 43 Ичкарида девор бўйлаб тўрт бармоқ энидай келадиган бўртик бор эди. Назр қилинган гўштлар хонтахталар устига қўйиларди.
44 Ички дарвозахонанинг ташқарисида қўшиқчилар+ учун ошхоналар бор эди. Ошхоналар ички ҳовлида, шимолий дарвозахона ёнида жойлашган бўлиб, жанубга қараган эди. Бошқа бир ошхона шарқий дарвозахона ёнида бўлиб, шимолга қараган эди.
45 Ўша киши менга шундай деди: «Жанубга қараган ошхона, маъбаддаги хизматлар учун масъул бўлган руҳонийларга мўлжалланган+. 46 Шимолга қараган ошхона, қурбонгоҳда хизмат қилиш учун масъул бўлган руҳонийларга мўлжалланган+. Улар Зодўх+ ўғиллари бўлиб, Яҳовага хизмат қилиш учун Унга яқинлашишга тайинланган левилардир»+.
47 Кейин у ички ҳовлини ўлчади. Ҳовлининг узунлиги 100 тирсак, эни 100 тирсак бўлиб, тўртбурчак шаклда эди. Қурбонгоҳ маъбаднинг қаршисида эди.
48 Сўнг у мени маъбаднинг даҳлизига+ олиб кирди. У даҳлизнинг ён устунларини ўлчади. Ҳар иккала устуннинг қалинлиги беш тирсак, эни уч тирсак чиқди. Битта устун ўнг томонда, иккинчи устун чап томонда жойлашган эди.
49 Даҳлизнинг узунлиги 20 тирсак, эни 11* тирсак эди. Даҳлизга зина орқали кириларди. Ён деворларнинг иккала томонида биттадан устун бор эди+.