Левилар
12 Яҳова Мусога яна шуларни айтди: 2 «Исроил ўғилларига қуйидагини айт: “Агар аёл ҳомиладор бўлиб ўғил туғса, ҳайз кўрган пайтдагидек, у етти кун нопок ҳисоблансин+. 3 Саккизинчи куни бола суннат қилинсин+. 4 Аёл кейинги 33 кун мобайнида ўзини қондан тозаласин. Унинг покланиш кунлари тугамагунча, у ҳеч қандай муқаддас нарсага тегмасин ва муқаддас жойга кирмасин.
5 Агар аёл қиз туғса, ҳайз кўрган пайтдагидек, 14 кун нопок ҳисоблансин. Кейинги 66 кун давомида у ўзини қондан тозаласин. 6 Ўғли ёки қизи учун покланиш кунлари ўз ниҳоясига етганда, у бир яшар қўчқорни куйдириладиган қурбонлик+, ғуррак ёки каптар палапонини эса гуноҳ қурбонлиги сифатида учрашув чодирининг кираверишига олиб келиб, руҳонийга берсин. 7 Руҳоний буларни Яҳованинг ҳузурига олиб бориб, унинг гуноҳини ювсин ва аёл қон кетишидан пок бўлади. Ўғил ёки қиз туққан аёлга тегишли қонун шудир. 8 Бироқ аёлнинг ёш қўчқорни олиб келишга қурби етмаса, у иккита ғуррак ёки иккита каптар палапонини келтирсин+, бирини куйдириладиган қурбонлик сифатида, иккинчисини гуноҳ қурбонлиги қилиб келтирсин. Руҳоний аёлнинг гуноҳини ювсин ва у пок ҳисобланади”».