Амос
8 Олий Ҳукмдор Яҳова ваҳийда менга мана буни кўрсатди: ёзги мевалар солинган бир сават турган эди. 2 Шунда У мендан: “Амос, нимани кўряпсан?” — деб сўради. Мен жавобан: “Ёзги мевалар солинган саватни”,— дедим. Яҳова эса менга: “Халқим Исроилнинг куни битди. Энди уларни кечирмайман”+,— деб айтди. 3 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Ўша куни маъбадда* айтиладиган қўшиқлар йиғига айланади+. Ҳар ерда жасадлар сочилиб ётади+. Сукут сақлансин!”
4 Тингланг, ҳой, камбағални оёғости қилаётганлар,
Юртдаги камтар* кишиларни йўқ қилаётганлар+.
5 Сизлар бундай дейсиз: “Қанийди янги ой шодиёнаси тугаса-ю+, ғалламизни сотсак,
Шаббат тезроқ ўтса-ю+, донимизни бозорга олиб борсак.
Эфа* идишларини кичрайтирардик,
Шекел* оғирлигини ошириб,
Тарозидан уриб алдардик+.
6 Муҳтожни кумуш,
Камбағални бир жуфт сандал эвазига сотиб олардик+,
Доннинг чиқитини ҳам пуллардик”.
Бутун юрт Нил каби кўтарилади,
Мисрдаги Нил дарёсидай тошиб қайта босилади”+.
9 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда:
“Шундай қиламанки, ўша куни қуёш пешинда ботади,
Куппа-кундузи юртни зулмат қоплайди+.
10 Байрамларингизни азага+,
Қўшиқларингизни мотам қўшиғига айлантираман.
Ҳамманинг белига жул ўраб, бошини кал қиламан.
Ўшанда ёлғиз ўғли учун аза тутган одамдай қайғуга ботасизлар.
Бу куннинг якуни нақадар аччиқ бўлади”.
11 Олий Ҳукмдор Яҳова бундай демоқда: “Шундай кун келяптики,
Юртга очарчилик юбораман.
Одамлар ейиш учун нонга ёки ичиш учун сувга эмас,
Балки Яҳованинг сўзларини тинглашга зор бўлади+.
12 Улар у денгиздан бу денгизга,
Шимолдан шарққача кезиб юради.
Яҳованинг каломини қидириб сарсон бўлади, аммо топа олмайди.
13 Ўша куни гўзал қизлару
Йигитлар ташналикдан ҳушидан кетишади.
14 Улар Самариянинг бутлари+ ҳаққи қасам ичиб:
“Эй Дан+, худойинг тириклиги ҳаққи!”
Ҳамда: “Бэршэвага олиб борувчи йўл+ ҳаққи!” — дейишади.
Улар қулаб, асло ўрнидан туришмайди”+.