Саҳрода
1 Исроил халқи Миср юртидан чиққанининг иккинчи йили, иккинчи ойнинг биринчи куни+ Яҳова Мусога Синай саҳросида+, учрашув чодирида+ қуйидагиларни айтди: 2 «Ҳар бир эркакнинг исмини қайд этган ҳолда, Исроил ўғилларининг бутун жамоасини, оилалари ва хонадонлари бўйича рўйхатдан ўтказинглар+. 3 Сен билан Ҳорун Исроилда ҳарбий хизматга яроқли бўлган 20 ва ундан юқори+ ёшдаги эркакларни гуруҳлари* бўйича рўйхатдан ўтказинглар.
4 Ёнингизга ҳар бир қабиладан хонадон боши бўлган бир кишини олинглар+. 5 Сизларга ёрдам берадиган кишиларнинг исмлари қуйидагичадир: Рубен қабиласидан Шадуворнинг ўғли Элизур+, 6 Шимўн қабиласидан Зуришадайнинг ўғли Шалумиёл+, 7 Яҳудо қабиласидан Оминадовнинг ўғли Нахшўн+, 8 Иссахор қабиласидан Зувор ўғли Натанил+, 9 Забулун қабиласидан Халон ўғли Элиёб+, 10 Юсуфнинг ўғилларидан: Эфрайим+ қабиласидан Омиҳуднинг ўғли Элишама, Манаше қабиласидан Падозурнинг ўғли Гамалиэл, 11 Бенямин қабиласидан Гидўнахнинг ўғли Авидон+, 12 Дан қабиласидан Омишадайнинг ўғли Охазар+, 13 Ошер қабиласидан Охроннинг ўғли Пахиёл+, 14 Гад қабиласидан Дувелнинг* ўғли Элиасаф+, 15 Нафтали қабиласидан Энаннинг ўғли Охир+. 16 Бу кишилар — жамоа ичидан даъват этилганлар, оталари қабилаларининг йўлбошчилари+, Исроил ўғилларининг мингбошилари»+.
17 Мусо билан Ҳорун, исмлари айтиб ўтилган кишиларни ёнларига олишди. 18 Улар иккинчи ойнинг биринчи куни бутун жамоани тўплаб, 20 ва ундан юқори+ ёшдаги эркакларнинг ҳар бирини оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказдилар. 19 Улар буни Яҳова Мусога буюрганидай қилишди. Шу тариқа, у Синай саҳросида уларни рўйхатдан ўтказди+.
20 Исроилнинг тўнғич ўғли Рубеннинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 21 Рубен қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 46 500 кишини ташкил этди.
22 Шимўннинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 23 Шимўн қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 59 300 кишини ташкил этди.
24 Гаднинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 25 Гад қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 45 650 кишини ташкил этди.
26 Яҳудонинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 27 Яҳудо қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 74 600 кишини ташкил этди.
28 Иссахорнинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 29 Иссахор қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 54 400 кишини ташкил этди.
30 Забулуннинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 31 Забулун қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 57 400 кишини ташкил этди.
32 Юсуфнинг Эфрайимдан+ келиб чиққан авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 33 Эфрайим қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 40 500 кишини ташкил этди.
34 Манашенинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 35 Манаше қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 32 200 кишини ташкил этди.
36 Беняминнинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 37 Бенямин қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 35 400 кишини ташкил этди.
38 Даннинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 39 Дан қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 62 700 кишини ташкил этди.
40 Ошернинг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 41 Ошер қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 41 500 кишини ташкил этди.
42 Нафталининг+ авлодлари оиласи ва хонадонлари бўйича номма-ном рўйхатдан ўтказилди. Ҳарбий хизматга яроқли 20 ва ундан юқори ёшдаги эркакларнинг ҳар бири санаб чиқилди. 43 Нафтали қабиласидан рўйхатга олинганларнинг сони 53 400 кишини ташкил этди.
44 Мусо, Ҳорун ва Исроилнинг 12 та йўлбошчиси рўйхатдан ўтказган кишилар шулардан иборат. Йўлбошчиларнинг ҳар бири ўз хонадонининг вакили эди. 45 Исроилда ҳарбий хизматга яроқли бўлган, 20 ва ундан юқори ёшдаги Исроил ўғилларининг бари хонадонлари бўйича рўйхатдан ўтказилди. 46 Рўйхатдан ўтказилганлар жами бўлиб 603 550 кишини ташкил этди+.
47 Аммо левилар+ бошқа қабилалар қатори рўйхатдан ўтказилмади+. 48 Чунки Яҳова Мусога шундай деган эди: 49 «Фақат Леви қабиласини рўйхатдан ўтказма, уларни Исроилнинг бошқа ўғиллари каби санама+. 50 Левиларни шоҳидлик сандиғи+ турган муқаддас чодир, ундаги барча анжомлар ва унга тегишли барча нарсалар учун жавобгар этиб тайинла+. Улар муқаддас чодир билан унинг барча анжомларини кўтариб юришсин+, муқаддас чодирда хизмат қилишсин+ ҳамда чодирларини унинг атрофига тикишсин+. 51 Муқаддас чодир кўчирилиши керак бўлганда, левилар уни йиғишсин+. Қайта ўрнатиш керак бўлганда ҳам, левилар уни ўрнатишсин. Лекин ҳаққи бўлмаган киши* чодирга яқинлашса, ўлдирилсин+.
52 Исроил ўғилларининг ҳар бири чодирини тайинланган қароргоҳга, учта қабиладан таркиб топган ҳарбий бўлинмаси жойлашган жойга+ гуруҳлари бўйича тиксин. 53 Исроил ўғилларининг жамоасига Худонинг қаҳри келмаслиги учун, левилар чодирларини шоҳидлик сандиғи турган муқаддас чодирнинг атрофига тикишсин+. Улар шоҳидлик сандиғи турган муқаддас чодирга ғамхўрлик қилишга* масъулдирлар»+.
54 Исроил халқи ҳаммасини Яҳова Мусога буюргандай бажарди. Улар айнан айтилганидай қилишди.