Саҳрода
32 Рубен+ ва Гад+ ўғилларининг чорваси ниҳоятда кўп эди. Улар Язир+ ва Гилад ерлари чорва учун яхши жой эканини кўришди. 2 Рубен ва Гад ўғиллари Мусонинг, руҳоний Элазарнинг ҳамда жамоа йўлбошчиларининг олдига келиб: 3 «Отарўт, Дибон, Язир, Нимро, Хашбон+, Элалей, Савом, Наво+ ва Байўн+ ерларини кўрдик. 4 Исроил жамоасининг кўзи олдида Яҳова мағлуб қилган бу юрт+ чорва боқишга ярар экан. Биз хизматкорларингизнинг эса чорваси кўп»+,— деб айтишди. 5 Улар гапини давом эттириб: «Агар назарингизда илтифот топган бўлсак, мана шу юрт биз хизматкорларингизга мулк қилиб берилсин. Бизни Иорданнинг нариги томонига ўтказмай қўяқолинглар»,— дейишди.
6 Мусо эса Гад ва Рубен ўғилларига қуйидагича жавоб берди: «Биродарларингиз урушга борган бир пайтда, сизлар шу ерда яшамоқчимисизлар? 7 Нега сизлар Иорданнинг нариги томонига, Яҳова бераётган юртга ўтмоқчи бўлган Исроил халқини айнитяпсизлар? 8 Оталарингизни Кадеш-Барнадан юртни кўриб келиш учун юборганимда, улар ҳам худди шундай йўл тутишган эди+. 9 Улар Эшкўл водийсигача+ бориб ўша юртни кўргандан кейин, Исроил халқини Яҳова уларга бераётган юртга киришдан айнитдилар+. 10 Ўша куни Яҳованинг ғазаби аланга олди ва У шундай деб қасам ичди+: 11 “Мисрдан чиққан 20 ва ундан юқори ёшда бўлганлар, Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга бераман деб қасам ичган юртни+ кўрмайдилар+. Чунки улар бутун қалби билан Менга эргашмадилар. 12 У юртга ханазийлардан бўлган Яфунах ўғли Холиб+ ва Нун ўғли Ёшуа+ киради, холос. Зеро улар Яҳовага бутун қалби билан эргашишди”+. 13 Шунда Яҳованинг Исроил халқига ғазаби аланга олди ва Яҳованинг назарида ёвузлик қилган ўша авлод йўқ бўлиб кетмагунча+, уларни 40 йил саҳрода сарсон қилдирди+. 14 Исроил халқига Яҳованинг ғазаби аланга олишига сабабчи бўлган оталарингиз ўрнини, энди сиз гуноҳкорлар эгалладингиз. 15 Агар сизлар ҳам Унга эргашмай қўйсангизлар, У яна халқни саҳрода ташлаб кетади ва сизларнинг дастингиздан бутун халқ нобуд бўлади».
16 Кейин улар Мусонинг олдига келиб шундай дейишди: «Рухсат берсангиз шу ерда тошдан чорвамиз учун қўралар, бола-чақамиз учун шаҳарлар қурсак. 17 Бола-чақамиз юрт аҳолисидан хавфсизликда, мустаҳкам шаҳарларда яшаб турса, биз жангни давом эттириб+, Исроил ўғилларини ўз ерига олиб кирмагунимизча, уларнинг олдида борамиз. 18 Исроил ўғилларининг ҳар бири мерос сифатида ўз ерига эга бўлмагунга қадар, уйларимизга қайтмаймиз+. 19 Агар Иорданнинг шарқий томонидан мерос олсак, Иорданнинг нариги томонидан улар қатори мерос олмаймиз»+.
20 Мусо уларга шундай жавоб берди: «Агар ҳар бирингиз айтганингиздек қилмоқчи бўлсангизлар, унда жанг қилиш учун Яҳованинг олдида қуролланиб+, 21 Яҳованинг олдида Иорданнинг нарёғига ўтинглар. У душманларини Ўзининг олдидан ҳайдаб чиқарганидан+ 22 ва юрт Яҳованинг ёрдами билан бўйсундирилганидан+ кейин сизлар қайтиб келиб+, Яҳованинг ҳамда Исроил халқининг олдида гуноҳдан озод бўласизлар. Ўшандан кейин юрт Яҳованинг олдида сизларнинг мулкингизга айланади+. 23 Борди-ю, айтганингиздек қилмасангизлар, Яҳовага қарши гуноҳ қилган бўласизлар. Билиб қўйинглар, шунда гуноҳингиз учун жазоланасизлар. 24 Майли, бола-чақангиз учун шаҳарлар, қўй-эчкиларингиз учун қўралар қуринглар+, аммо берган ваъдангизни бажаринглар».
25 Гад ва Рубен ўғиллари Мусога қуйидагича жавоб беришди: «Хизматкорларингиз тақсиримиз буюргандай қилишади. 26 Бола-чақамизу хотинларимиз, чорвамиз ва барча уй ҳайвонларимиз шу ерда, Гилад шаҳарларида қолишади+. 27 Аммо тақсиримиз айтганидек, биз хизматкорларингиз, Яҳованинг олдида жанг қилишга қодир бўлган қуролланган ҳар бир эркак Иорданнинг нарёғига ўтамиз»+.
28 Шунда Мусо руҳоний Элазарга, Нун ўғли Ёшуага ҳамда Исроил қабилаларининг хонадонлар бошларига уларга тегишли шундай кўрсатма берди: 29 «Агар Гад ва Рубен ўғиллари — қуролланган ҳар бир эркак Яҳованинг олдида сизлар билан бирга Иордан дарёсидан ўтса ва юрт сизларнинг кўз ўнгингизда бўйсундирилса, Гилад юртини уларга мулк қилиб беринглар+. 30 Борди-ю, қуролларини олиб Иорданнинг нарёғига сизлар билан бирга ўтишмаса, улар ҳам сизлар билан бирга Канъон юртига жойлашишсин».
31 Гад ва Рубен ўғиллари эса қуйидагича жавоб беришди: «Яҳова хизматкорларингизга нимаики айтган бўлса, бажарамиз. 32 Биз қуролланиб, Яҳованинг олдида Иорданнинг нарёғига, Канъон юртига ўтамиз+. Лекин мерос қилиб оладиган мулкимиз Иорданнинг шу томонида бўлади». 33 Мусо уларга — Гад ва Рубен ўғилларига+ ҳамда Юсуфнинг ўғли бўлмиш Манаше қабиласининг ярмига+ Амор халқининг шоҳи Сихўннинг+ шоҳлигини ва Башан шоҳи Ўгнинг+ шоҳлигини, ўша ҳудудлардаги шаҳарларнинг ерларини ва юрт атрофидаги шаҳарларни берди.
34 Гад ўғиллари қуйидаги шаҳарларни қурдилар*: Дибон+, Отарўт+, Ароер+, 35 Отрўт-Шифан, Язир+, Ёҳбохо+, 36 Байт-Нимро+, Байт-Хорон+. Бу мустаҳкам шаҳарлар эди. Шунингдек улар қўй-эчкилари учун тошдан қўралар қурдилар. 37 Рубен ўғиллари қуйидаги шаҳарларни қайта қурдилар: Хашбон+, Элалей+, Хиратайим+, 38 Наво+, Баал-Миён+ (уларнинг номи ўзгартирилган) ва Сивмо. Қайта қурилган шаҳарларга бошқа номлар беришди.
39 Манашенинг ўғли бўлмиш Мохирнинг+ ўғиллари Гиладга қарши юриш қилишди ва уни қўлга киритишди. У ердаги Амор халқини эса ҳайдаб чиқаришди. 40 Шунда Мусо Гиладни Манашенинг ўғли Мохирга берди ва у ўша ерда яшай бошлади+. 41 Манашенинг ўғли Ёвир уларга қарши юриш қилди ва уларнинг чодирлардан тузилган қишлоқларини босиб олди. Уларни Хавот-Ёвир*+ деб атай бошлади. 42 Наваҳ Қанотга ва унга қарашли* шаҳарчаларга ҳужум қилиб, уларни босиб олди. Унга Наваҳ, деб ўзининг исмини берди.