Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб
3 Ўзимизни яна сизларга тавсия этишга бирор зарурат борми? Ёки баъзиларга керак бўлгандай, сизларга тавсиянома жўнатишга ёки сизлардан шундай хат олишга муҳтожмизми? 2 Қалбларимизга ёзилган ҳамда барча инсонлар билиб, ўқиб юрган хатимиз сизларсиз+. 3 Масиҳнинг хати эканингиз аниқ кўриниб турибди. Бу хат, хизматчилар+ бўлмиш биз тарафимиздан сиёҳ билан эмас, барҳаёт Аллоҳнинг руҳи билан, тош лавҳаларга+ эмас, балки эт лавҳаларга — қалбларга ёзилган+.
4 Биз буни Масиҳ орқали Тангрининг олдида ишонч билан айта оламиз. 5 Ўзимизни ўзимиз лаёқатли деб ҳисобламаганмиз ва бунга ўз ҳаракатимиз билан эришмаганмиз. Бизни лаёқатли қилган Худодир+. 6 Дарҳақиқат, У бизни Тавротнинг эмас+, аксинча муқаддас руҳнинг, янги аҳднинг+ хизматчилари бўлишга лаёқатли қилган. Таврот ўлимга маҳкум этади+, Тангрининг руҳи эса ҳаёт бахш этади+.
7 Ўлимга маҳкум этувчи, тошга ўйиб ёзилган+ Таврот шу қадар улуғворлик билан келган эдики, Исроил ўғиллари Мусонинг юзидан таралаётган нурга+, ўткинчи нурга қарай олишмаган эди. Шундай экан, 8 муқаддас руҳнинг хизмати+ ундан ҳам улуғвор бўлиши керак эмасми?+ 9 Агарда маҳкум этувчи Таврот+ улуғворликка эга бўлган бўлса+, адолатни эълон этиш хизмати ундан ҳам кўпроқ улуғворликка эгадир+. 10 Ҳақиқатан ҳам, илгари улуғворликка эга бўлган нарса, ундан ҳам кўпроқ улуғвор бўлган нарса туфайли улуғворлигидан маҳрум бўлди+. 11 Агар ўткинчи нарса улуғворлик билан келган бўлса+, унда қоладиган нарса янада улуғвор бўлиши керак эмасми?!+
12 Шундай умидимиз бор бўлгани учун+ биз бемалол гапирамиз 13 ва Мусо сингари йўл тутмаймиз. Исроил ўғиллари ўткинчи нарсанинг охиратини кўришмасин дея, у юзини ёпинчиқ билан тўсган эди+. 14 Аммо уларнинг зеҳнлари ўтмаслашиб қолган+. Шу кунга қадар эски аҳд ўқилганда ўша ёпинчиқ олинмай турибди+, чунки у Масиҳ орқалигина йўқ қилинади+. 15 Ҳа, шу кунга қадар Мусо ёзган китобларни ўқишганида+, уларнинг қалбларини ёпинчиқ тўсиб турибди+. 16 Бироқ улар Яҳовага* топиниш учун ўз йўлларини ўзгартиришса, ёпинчиқ олиб ташланади+. 17 Яҳова* руҳий Шахсдир+. Қаерда Яҳованинг* муқаддас руҳи бор бўлса, ўша ерда эркинлик бўлади+. 18 Биз эса ёпилмаган юзларимиз билан Яҳованинг* улуғворлигини гўё кўзгудек акс эттиряпмиз. Руҳий Шахс бўлмиш Яҳова* бизни ўзгартирганига яраша тобора улуғворликка эришиб, Унинг сурати томон ўзгариб боряпмиз+.