Шоҳлар биринчи китоб
11 Оммонликлар+ шоҳи Нахош лашкари билан келиб, Гиладдаги Ёбош+ қаршисида қароргоҳ қурди. Ёбош аҳолиси Нахошга: «Биз билан сулҳ тузинг ва биз сизга хизмат қиламиз»,— деб айтди. 2 Оммонлик Нахош уларга: «Сизлар билан фақат бир шарт асосида сулҳ тузаман: ҳар бирингизнинг ўнг кўзингизни ўйиб олиб, бутун Исроилни иснодга қолдираман»,— деди. 3 Ёбош оқсоқоллари унга: «Бизга етти кун вақт беринг. Бутун Исроил ҳудудига хабарчиларни юборайлик. Агар бизни қутқарадиган ҳеч ким топилмаса, сизга таслим бўламиз»,— дея жавоб беришди. 4 Хабарчилар Шоул истиқомат қиладиган Гивога*+ бориб, бу сўзларни халққа айтишди. Шунда бутун халқ уввос тортиб йиғлай бошлади.
5 Шу пайт Шоул подани даладан ҳайдаб келиб қолди ва: «Нима бўлди? Нега халқ йиғлаяпти?» — деб сўради. Улар Шоулга Ёбош аҳолиси етказган сўзларни айтиб беришди. 6 Бу сўзларни эшитгач, Шоулга Аллоҳнинг руҳи таъсир қилиб+, унинг ғазаби қайнаб кетди. 7 Шоул иккита буқани олиб, бўлакларга ажратди-да, хабарчилар орқали Исроилнинг ҳар бир ҳудудига жўнатди. У: «Кимки Шоул билан Шомуилнинг ортидан эргашмаса, ўша кишининг қорамоли шу кўйга солинади!» — деб айттириб юборди. Шунда Яҳовадан келган қўрқув халқни қамраб олди ва улар ҳамжиҳат* бўлиб йўлга чиқишди. 8 Шоул уларни Базахда йиғиб, санаб чиқди ва исроилликлар 300 000 кишини, Яҳудо ўғиллари эса 30 000 кишини ташкил этди. 9 Шоул ва унинг аскарлари келган хабарчиларга: «Гиладдаги Ёбош аҳолисига: “Эртага кун қизиган пайтда қутқариласизлар”,— деб айтинглар»,— дейишди. Хабарчилар бориб бу ҳақда Ёбош аҳолисига айтишганда, улар суюниб кетишди. 10 Бундан кейин Ёбош аҳолиси оммонликларга: «Эртага биз сизларга таслим бўламиз. Биз билан истаганингизни қилинглар»+,— деб айтишди.
11 Эртаси куни Шоул халқни учта гуруҳга ажратди. Улар тонгги қоровуллик* пайтида оммонликларнинг қароргоҳига кириб боришди-да, кун қизий бошлаган маҳалгача уларни қиришди+. Тирик қолганларини эса қувиб солишди ва ҳар ким жонини сақлаш учун якка ўзи тумтарақай қочиб кетди. 12 Сўнг халқ Шомуилга: «“Бизни қутқарадиган одам мана шуми?”+ — деганлар ким эди? Ўша кишиларни олиб келинглар, уларни ўлдирамиз»,— деди. 13 Аммо Шоул: «Бугун ҳеч ким ўлдирилмасин+, чунки Яҳова бугун Исроилни қутқарди»,— деб айтди.
14 Кейин Шомуил халққа: «Юринглар, Гилгалга+ бориб, яна бир бор Шоулни шоҳ деб эълон қилайлик»+,— деди. 15 Шундай қилиб, халқ Гилгалга йўл олди ва у ерда Яҳованинг олдида Шоулни шоҳ этиб тайинлади. Сўнгра, улар Яҳованинг ҳузурида тинчлик қурбонликларини келтиришди+. Шоул ва барча исроилликлар роса хурсандчилик қилишди+.