-
Марк 3:22–27Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
22 Шунингдек, Қуддусдан келган уламолар: «Унинг ичига Баалзабуб* кириб олган ва у ёвуз руҳларни жинлар ҳукмдори ёрдами билан қувиб чиқаряпти»,— дейишарди+. 23 Шунда Исо уларни чақиртириб, қуйидаги мисолларни келтирди: «Қандай қилиб Шайтон Шайтонни қувиб чиқариши мумкин? 24 Ахир шоҳлик ичидан бўлиниб кетса, ўша шоҳлик тура олмайди-ку+. 25 Ёки уй ичидан бўлинса, ўша уй ҳам хароб бўлади. 26 Худди шундай Шайтон ўзига қарши чиқиб бўлиниб кетган бўлса, у тура олмайди. Унинг охирати яқиндир. 27 Ҳеч ким бақувват одамнинг уйига кирганда, уни боғламай туриб унинг мулкини ўғирлай олмайди. Уни боғлаган ҳолдагина уйини талон-торож қила олади.
-
-
Луқо 11:15–23Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
15 Аммо баъзилар: «У жинлар ҳукмдори Баалзабубнинг* ёрдами билан жинларни қувиб чиқаряпти»+,— дейишди. 16 Бошқалар эса Исони синаш ниятида, осмондан аломат кўрсатишини талаб қилишди+. 17 Уларнинг ўй-фикрини билган+ Исо шундай деди: «Ичидан бўлинган ҳар қандай шоҳлик вайрон бўлади. Ичидан бўлинган ҳар бир уй ҳам хароб бўлади. 18 Шу сингари, Шайтон ичидан бўлинган бўлса, унинг шоҳлиги қандай тура олади? Сизлар бўлса мени, жинларни Баалзабубнинг ёрдами билан қувиб чиқаряпсан, деяпсизлар. 19 Борди-ю, мен жинларни Баалзабубнинг ёрдами билан қувиб чиқараётган бўлсам, унда издошларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаришяпти? Шу йўсин, улар ноҳақлигингизни ошкор этишади. 20 Агар мен Аллоҳнинг қудрати*+ билан жинларни қувиб чиқараётган бўлсам, Худонинг Шоҳлиги сизларга етиб келгани аниқ+. 21 Бақувват киши ўз уйини яхши қуролланиб ҳимояласа, мол-мулки бехатар бўлади. 22 Аммо ундан кучлироғи ҳужум қилиб уни енгса, у таянган барча қурол-яроғини тортиб олади-да, ўлжасини бошқалар билан бўлишади. 23 Ким мен тарафда бўлмаса, менга қаршидир. Мен билан бирга йиғмаган, сочади+.
-