-
Матто 9:34Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
34 Фарзийлар эса шундай дейишди: «У жинлар ҳукмдорининг ёрдами билан жинларни қувиб чиқаряпти»+.
-
-
Матто 12:24–29Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
24 Ушбу гапни эшитган фарзийлар шундай дейишди: «Бу киши жинлар ҳукмдори Баалзабубнинг* ёрдами билан жинларни қувиб чиқаряпти»+. 25 Уларнинг ўй-фикрини билган Исо қуйидагиларни айтди: «Ичидан бўлинган ҳар қандай шоҳлик вайрон бўлади. Ичидан бўлинган ҳар бир шаҳар ёки уй ҳам хароб бўлади. 26 Худди шундай, агар Шайтон Шайтонни қувиб чиқараётган бўлса, у ичидан бўлиниб, салтанати ўз якунига етмайдими? 27 Айтайлик, мен жинларни Баалзабубнинг ёрдами билан қувиб чиқараётган бўлсам, унда издошларингиз кимнинг ёрдами билан қувиб чиқаришяпти? Шу йўсин, улар ноҳақлигингизни ошкор этишади. 28 Агар мен Аллоҳнинг руҳи билан жинларни қувиб чиқараётган бўлсам, Худонинг Шоҳлиги сизларга етиб келгани аниқ+. 29 Бақувват одамнинг уйига ўғриликка кирган киши уни боғламай туриб унинг мулкини эгаллай оладими? Уни боғлаган ҳолдагина уйини талон-торож қила олади.
-