11 Яҳова ёлғон тарозидан жирканади.
Тўғри тарозини эса хуш кўради+.
2 Манманлик ортидан шармандалик келади+,
Камтарларга+ эса донолик хосдир.
3 Тўғри кишига бенуқсонлиги йўл кўрсатади+.
Сотқиннинг риёкорлиги эса ўзини ҳалок қилади+.
4 Қаҳр-ғазаб куни бойлик асло фойда келтирмайди+,
Одиллик эса ўлимдан сақлаб қолади+.
5 Бенуқсоннинг одиллиги унинг йўлини тўғрилайди,
Ёвузни эса ўз ёвузлиги йиқитади+.
6 Тўғри кишининг одиллиги уни қутқаради+,
Хоиннинг нафси эса ўзини тузоққа туширади+.
7 Ёвуз инсон ўлганида умиди сўнади,
Кучига бўлган ишончи ҳам пучга чиқади+.
8 Одил киши мусибат кунида қутулиб қолади,
Ёвуз одам эса унинг ўрнига тутилади+.
9 Муртаднинг тили яқинини нобуд қилади,
Адолатли киши эса билими туфайли қутқарилади+.
10 Одилнинг яхшилиги бутун шаҳарни қувончга тўлдиради,
Ёвузнинг ҳалокати эса шодлик келтиради+.
11 Тўғри кишининг баракаси туфайли шаҳар гуллаб-яшнайди+,
Ёвузнинг тили эса уни барбод қилади+.
12 Фаросатсиз одам яқинига нафратини сочади,
Ақл-идрокли киши эса сукут сақлайди+.
13 Туҳматчи сирларни ошкор қилади+,
Ишончли одам эса сир сақлайди.
14 Оқилона йўл-йўриқ бўлмаса халқ азият чекади,
Маслаҳатчи кўп бўлса+ ривож топади.
15 Бегонага кафиллик қилган ўзи зиён кўради+,
Қўл сиқишиб ваъда бермаган тинчликда яшайди.
16 Дилбар аёл шуҳрат қозонади+,
Шафқатсиз киши эса бойлик тўплайди.
17 Меҳрибон одамнинг жони ором топади+,
Қаҳри қаттиқ эса ўз бошига бало келтиради+.
18 Ёвузнинг топган-тутгани ёлғондир+,
Одиллик уруғини сепган эса асл мукофотга эришади+.
19 Адолат тарафида маҳкам турган ҳаёт йўлидадир+,
Ёвузлик ортидан қувган эса ўлим сўқмоғидадир.
20 Яҳова қалби эгрилардан жирканади+,
Бенуқсонлик йўлида юрганлар эса Унга ёқимлидир+.
21 Шунда амин бўлгин: ёвуз одам жазосиз қолмайди+,
Одилнинг фарзандлари эса нажот топади.
22 Чиройли, аммо фаросатсиз аёл,
Чўчқанинг бурнидаги олтин сирға кабидир.
23 Одилнинг тилаги эзгуликка етаклайди+,
Ёвузнинг умиди эса қаҳрга учратади.
24 Қўли очиқ одамнинг баракаси ошади+,
Хасис одам эса йўқчиликка юз тутади+.
25 Сахий инсон равнақ топади+,
Сув берганга сув берилади+.
26 Ғалласини қизғанганни халқ лаънатлайди,
Уни сотганни эса дуо қилади.
27 Яхшилик пайида бўлган илтифот топади+,
Ёмонликни кўзлаган эса ёмонликка дучор бўлади+.
28 Бойлигига суянган қулайди+,
Одил эса барг сингари гуркирайди+.
29 Оиласига ташвиш келтирган мероссиз қолади+,
Нодон донога қул бўлади.
30 Одилнинг маҳсули ҳаёт дарахтидир+.
Одамларнинг илтифотини қозонган донодир+.
31 Одил киши ер юзида мукофот олар экан,
Унда наҳот ёвуз ва гуноҳкор жазосини олмаса?!+