Саҳрода
18 Яҳова Ҳорунга деди: «Сен, ўғилларинг ва хонадонинг муқаддас масканга қарши қилинган гуноҳларга жавобгар бўласизлар+. Шунингдек, сен билан ўғилларинг руҳонийликка қарши содир этилган ҳар қандай гуноҳ учун жавоб берасизлар+. 2 Бундан ташқари, ота қабиланг бўлмиш Леви қабиласидан бўлган биродарларингни олиб кел. Улар сенга қўшилиб, шоҳидлик сандиғи турган чодир олдида+ сенга ва ўғилларингга хизмат қилишади+. 3 Улар сен топширган вазифани ҳамда чодирга тегишли хизматларни адо этишади+. Аммо улар муқаддас жойга тегишли анжомлар ва қурбонгоҳга яқинлашишмасин, акс ҳолда улар ҳам, сизлар ҳам ўласизлар+. 4 Улар сенга қўшилиб, учрашув чодирига тааллуқли вазифаларини ва чодирдаги барча хизматларни бажаришсин. Ваколати бўлмаган ҳеч бир киши* сизларга яқинлашмасин+. 5 Исроил халқига бундан буён қаҳрим келмаслиги учун+, муқаддас жой+ ва қурбонгоҳга+ тегишли вазифаларингизни бажаринглар. 6 Мен Исроил ўғиллари орасидан биродарларинг бўлмиш левиларни сизларга ҳадя сифатида бердим+. Улар — учрашув чодирига тегишли хизматларни адо этиш учун Яҳовага берилган кишилар+. 7 Сен билан ўғилларинг, қурбонгоҳ ва парданинг орқасидаги нарсалар+ билан боғлиқ бўлган руҳонийлик вазифаларингизни адо этишингиз даркор. Бу, сизларнинг хизматингиздир+. Руҳонийлик хизматини сизларга ҳадя сифатида бердим. Ваколати бўлмаган киши муқаддас масканга яқинлашса, ўлдирилади»+.
8 Яҳова Ҳорунга яна шундай деди: «Менга олиб келинадиган хайр-эҳсонларни назорат қилишни сенга топширдим+. Исроил халқи эҳсон қиладиган муқаддас нарсаларнинг ҳаммасини сенга ва ўғилларингга асрдан-асрга улуш қилиб бердим+. 9 Оловда куйдириладиган ғоят муқаддас назрлардан мана булар сенга тегишли бўлади: уларнинг Менга келтирган барча назрлари, жумладан дон назрлари+, гуноҳ қурбонликлари+ ва айб қурбонликлари+. Бу, сен ва ўғилларинг учун ғоят муқаддас нарса бўлсин. 10 Буларни энг муқаддас жойда енглар+. Ундан барча эркаклар еяверсин. Бу, сизлар учун муқаддас нарса бўлсин+. 11 Яна мана булар ҳам сенга тегишли бўлади: Исроил ўғиллари хайр-эҳсон қилган ҳадялари+ билан бирга силкитиладиган назрлари+. Буларни сенга ва ўғилу қизларингга асрдан-асрга улуш қилиб бердим+. Хонадонингдаги ҳар бир пок одам ундан ейиши мумкин+.
12 Улар Яҳовага олиб келган илк ҳосилнинг+ барини — энг яхши мой, янги шароб ва донни сенга бердим+. 13 Улар ерларида нимаики етиштиришмасин, Яҳовага олиб келган илк ҳосил сеники бўлади+. Хонадонингдаги ҳар бир пок одам ундан ейиши мумкин.
14 Исроилдаги бағишланган нарсанинг* ҳаммаси сеники бўлади+.
15 Улар Яҳовага олиб келадиган тирик жоннинг биринчи боласи+, у инсон боласи бўладими ёки жониворникими, сенга тегишли бўлади. Бироқ одамзоднинг тўнғичи+ ва нопок ҳайвоннинг биринчи боласи эвазига бадал тўлашинг керак+. 16 Бир ойлик ва ундан юқори ёшдагилар учун белгиланган баҳога кўра бадал тўлашинг, муқаддас жойда асос қилиб олинган шекел* билан ҳисоблаганда, беш кумуш шекел+ беришинг даркор. Бир шекел 20 герага* тенг. 17 Фақат биринчи туғилган эркак бузоқ, эркак қўзи ва эркак улоқ эвазига бадал тўлама+. Улар муқаддасдир. Уларнинг қонини қурбонгоҳга сачратиб+, ёғини Яҳова учун оловда куйдириладиган хуш* ҳидли назр сифатида ёндир+. 18 Жонлиқларнинг гўшти эса сенга тегишли бўлади. Силкитиладиган назр сифатида келтириладиган тўш сингари, ўнг сони ҳам сеникидир+. 19 Исроил халқи Яҳовага эҳсон қиладиган муқаддас нарсаларнинг ҳаммасини+ сенга ва ўғилу қизларингга асрдан-асрга улуш қилиб бердим+. Бу, Яҳова билан сенинг ва авлодларинг орасида қилинган, асрлар оша амал қиладиган туз аҳдидир*».
20 Яҳова Ҳорунга деди: «Исроил юртида сенинг меросинг, улар орасида сенинг улушинг бўлмайди+. Исроил ўғиллари орасида улушинг ва меросинг Менман+.
21 Учрашув чодири билан боғлиқ хизматни адо этишгани учун, Леви ўғилларига Исроилдаги барча нарсанинг ўндан бир қисмини*+ мерос қилиб бердим. 22 Гуноҳ қилиб ҳалок бўлмаслиги учун, Исроил ўғиллари бундан буён учрашув чодирига яқинлашмасин. 23 Учрашув чодири билан боғлиқ хизматни Леви ўғиллари бажаришади ва улар халқнинг гуноҳи учун жавобгар бўлишади+. Исроил ўғиллари орасида уларнинг мероси бўлмайди+. Бу, авлодларингиз асрлар оша амал қиладиган қоидадир. 24 Исроил ўғиллари Яҳовага эҳсон қилиб олиб келадиган ушрларни левиларга мерос қилиб бераман. Мана шу боис: “Исроил ўғиллари орасида уларнинг мероси бўлмайди”+,— деб айтдим».
25 Кейин Яҳова Мусога бундай деди: 26 «Леви ўғилларига шуларни айт: “Исроил ўғиллари олиб келадиган ушрни Мен сизларга мерос қилиб бердим+. Сизлар шу ушрнинг ўндан бир қисмини Яҳовага эҳсон қилишингиз лозим+. 27 Бу, хирмондан келтирилган дон+, мўл-кўл шароб ва зайтун мойи каби, сизнинг эҳсонингиз саналади. 28 Шу тариқа, сизлар ҳам Исроил халқидан олган барча ушрлардан Яҳовага эҳсон қиласизлар. Яҳовага тегишли ушбу эҳсонларни эса руҳоний Ҳорунга берасизлар. 29 Сизларга олиб келинган ҳадяларнинг энг яхшисидан+ олиб, муқаддас нарса сифатида Яҳовага эҳсон қиласизлар”.
30 Уларга яна шундай деб айт: “Ҳадяларнинг энг яхшисидан келтирган эҳсонларингиз хирмондан келтирилган дон, мўл-кўл шароб ва зайтун мойи каби сизга, левиларга тегишли бўлади. 31 Уни хонадон аҳлингиз билан биргаликда истаган жойда ейишингиз мумкин, чунки бу, учрашув чодирида қилган хизматингизнинг ҳақи саналади+. 32 Гуноҳкор бўлиб қолмаслигингиз учун, ҳадялардан энг яхшисини эҳсон қилинглар ва Исроил халқининг муқаддас нарсаларини булғаманглар, акс ҳолда ўласизлар”»+.