Ҳизқиё
9 Кейин У менга эшиттириб баланд овозда: «Шаҳарни жазолайдиганларнинг ҳаммаси қўлидаги ҳалокат қуроли билан келсин!» — деди.
2 Шунда шимолга қараган юқори дарвоза+ томондан олти нафар киши келаётганини кўрдим. Ҳар бирининг қўлида тўқмоғи бор эди. Уларнинг орасида зиғир матодан кийим кийган, белида котиблик асбоби қистириб қўйилган бир киши ҳам бор эди. Улар мис қурбонгоҳ ёнига келиб туришди+.
3 Кейин карублар* устидаги Исроил Тангрисининг улуғворлиги+ ўз жойидан кўтарилиб, маъбад остонасига кўчди+. Сўнг Худо зиғир матодан кийим кийган, белида котиблик асбоби қистириб қўйилган кишини чақира бошлади. 4 Яҳова унга деди: «Қуддус шаҳрини айланиб чиқ. Шаҳарда қилинаётган жирканч ишлар+ дастидан оҳ-нола қилаётган одамларнинг+ пешонасига белги қўй».
5 Қолганларига эса шундай деганини эшитдим: «Унга эргашиб шаҳарни айланиб чиқинглар ва одамларни қириб ташланглар. Уларга ачинманглар, раҳм ҳам қилманглар+. 6 Қарияларни, йигиту қизларни, аёлу болаларнинг ҳаммасини йўқ қилинглар+. Аммо белгиси бор одамларнинг ҳеч бирига тегманглар+. Бу ишни муқаддас масканимдан бошланглар»+. Шундай қилиб, улар маъбад олдидаги оқсоқоллардан бошлашди+. 7 Кейин Худо уларга: «Маъбадни ҳаром қилиб, ҳовлиларни жасадларга тўлдиринглар+. Қани боринглар!» — деди. Улар бориб шаҳар аҳолисини қирғин қилишди.
8 Улар одамларни ўлдираётган пайтда фақат мен тирик қолдим. Шунда юзтубан мук тушиб: «Эвоҳ, Олий Ҳукмдор Яҳова! Қуддусга ғазабингни сочиб, наҳотки Исроилнинг омон қолганларини ҳам йўқ қилиб юборсанг?!» — деб фарёд қилдим+.
9 У менга шундай деди: «Исроил ва Яҳудо хонадонларининг гуноҳи ниҳоятда оғир+. Юрт хунрезликка+, шаҳар эса адолатсизликка тўла+. Улар: “Яҳова юртни тарк этган. Яҳова кўрмаяпти”,— дейишяпти+. 10 Шунинг учун Мен уларни аямайман, уларга раҳм ҳам қилмайман+. Тутган йўлларининг оқибатларини бошларига соламан».
11 Шу пайт зиғир матодан кийим кийган, белида котиблик асбоби қистириб қўйилган кишини кўрдим. У қайтиб келиб: «Худди буюрганингиздек қилдим»,— деди.