Солномалар иккинчи китоб
10 Рахабом Шакамга+ борди. Чунки бутун Исроил халқи Рахабомни шоҳ этиб тайинлаш учун у ерда йиғилиб турган эди+. 2 Бу хабар Набат ўғли Ёрубом+ қулоғига етиб боргач (у шоҳ Сулаймон дастидан Мисрга қочиб, ўша ерда яшаётган эди+), у Мисрдан қайтиб келди. 3 Сўнг халқ уни чақиртириб олди. Ёрубом ва бутун Исроил Рахабомнинг олдига келди-да, шундай деди: 4 «Отангиз бўйнимизга оғир бўйинтуруқ солган эди+. Аммо отангиз зиммамизга ортган бу сермашаққат ишни ва оғир бўйинтуруқни енгиллатсангиз, сизга хизмат қиламиз».
5 Бунга жавобан Рахабом: «Олдимга уч кундан кейин келинглар»,— деди ва халқ тарқаб кетди+. 6 Рахабом отаси Сулаймон даврида хизмат қилган оқсоқолларга маслаҳат солиб: «Бу халққа нима деб айтай? Қандай маслаҳат берасизлар?» — деб сўради. 7 Улар эса: «Агар бу халққа меҳрибон бўлиб, мамнун этсангиз ва кўнглига қараб жавоб берсангиз, улар бир умр хизматингизни қилади»,— деб айтишди.
8 Аммо у оқсоқолларнинг маслаҳатига қулоқ солмай, ўзи билан бирга катта бўлган ва унга хизмат қилаётган ёшлар билан маслаҳатлашди+. 9 Рахабом уларга: «Халқ менга мурожаат қилиб: “Бўйнимиздаги оғир бўйинтуруқни енгилроқ қилсангиз”,— деб илтимос қиляпти. Уларга нима деб жавоб қайтарай? Қандай маслаҳат берасизлар?» — деди. 10 У билан катта бўлган ёшлар шундай дейишди: «“Отангиз бўйнимизга оғир бўйинтуруқ солган эди, уни енгилроқ қилсангиз”,— деган халққа: “Менинг жимжилоғим отамнинг белидан йўғонроқ. 11 Агар отам бўйнингизга оғир бўйинтуруқ солган бўлса, мен уни янада оғирроқ қиламан. Отам сизларни қамчи билан савалаган бўлса, мен сизларни тиканли қамчи билан савалайман”,— деб жавоб қайтаринг».
12 Шоҳ Рахабомнинг: «Уч кундан кейин олдимга қайтиб келинглар»,— деган сўзларига биноан, учинчи куни Ёрубом ва бутун халқ шоҳнинг ёнига келишди+. 13 Аммо шоҳ Рахабом оқсоқолларнинг маслаҳатига қулоқ солмай, одамларга қўпол жавоб қайтарди. 14 У ёшларнинг маслаҳати бўйича йўл тутиб: «Мен бўйинтуруғингизни янада оғирроқ қиламан. Отам сизларни қамчи билан савалаган бўлса, мен сизларни тиканли қамчи билан савалайман»,— деди. 15 Шоҳ халққа қулоқ солмади. Бу, Аллоҳнинг изми билан содир бўлди+. Шу тариқа, Набат ўғли Ёрубомга шилўлик Охиё+ орқали Яҳованинг айтган сўзлари амалга ошди.
16 Шоҳ тинглагиси келмаганини кўриб, Исроил халқи шоҳга: «Энди Довудда қандай улушимиз бор? Эссайнинг ўғлида меросимиз йўқ. Эй исроилликлар, ҳар бирингиз ўз худоларингизга қайтинглар! Бундан буён Довуд хонадони ўз ғамини ўзи есин!»+ — деди. Шу билан бутун халқ уй-уйига тарқалиб кетди+.
17 Бироқ Рахабом Яҳудо шаҳарларида яшовчи исроилликлар устидан ҳукмронлик қилаверди+.
18 Бир куни шоҳ Рахабом ёлланма ишчилар назоратчиси Ҳадорамни+ исроилликларнинг олдига юборди. Лекин исроилликлар уни тошбўрон қилиб ўлдиришди. Шоҳ Рахабом эса аравасига чиқиб олиб, Қуддусга қочиб кетди+ . 19 Шундай қилиб, исроилликлар Довуд хонадонига қарши чиқишди ва бугунга қадар шу йўсин давом этиб келмоқда.