Солномалар иккинчи китоб
9 Шава маликаси+ Сулаймон ҳақида эшитиб, уни мураккаб саволлар* билан синаш учун Қуддусга келди. У ўзи билан бальзам мойи, жуда кўп олтин+ ҳамда қимматбаҳо тошлар юкланган туялардан иборат катта карвонни бошлаб келди. Малика Сулаймоннинг ҳузурига кириб, кўнглида ният қилган барча нарса тўғрисида у билан суҳбатлашди+. 2 Сулаймон унинг ҳамма саволларига жавоб берди. Шоҳ учун тушунтириш қийин бўлган бирон савол йўқ эди.
3 Шава маликаси Сулаймоннинг донолигини+, қурган саройини+, 4 дастурхондаги таомларни+, амалдорлари дастурхон атрофида қандай жойлашганини, хизматчиларининг юмуши ва либосларини, шунингдек, соқийлари ва уларнинг кийимларини, Яҳованинг уйида доим куйдириладиган қурбонликлар келтирилиб+ турганини кўриб, ҳангу манг бўлиб қолди. 5 Сўнг малика шоҳга шундай деди: «Ўз юртимда ютуқларингиз ҳамда донолигингиз ҳақида эшитганларим рост экан. 6 Келиб, ўз кўзим билан кўрмагунимча бунга ишонмаган эдим+. Буни қарангки, менга ҳатто ярмини ҳам айтиб беришмаган экан! Сиз эшитганимдан ҳам анча донороқ экансиз+. 7 Халқингиз нақадар бахтли! Ҳамиша ёнингизда туриб, доно сўзларингизни тинглаётган хизматкорларингиз бахтлидир! 8 Тангрингиз Яҳовага мадҳлар бўлсин! Худойингиз Яҳова сизни шоҳ этиб танлаб, Ўз тахтига ўтқазишга маъқул топди. Тангрингиз Исроилни севгани боис+, у абадий бор бўлсин дея, халқ устидан адолат ва ҳаққоният ила ҳукм суришингиз учун У сизни шоҳ этиб тайинлади».
9 Малика шоҳга 120 талант* олтин, кўп миқдорда бальзам мойи ва қимматбаҳо тошлар туҳфа этди+. У сингари бунчалик кўп бальзам мойини шоҳ Сулаймонга бошқа ҳеч ким тортиқ этмади+.
10 Бундан ташқари, Хирам ҳамда Сулаймоннинг Офирдан олтин+ ташийдиган хизматкорлари сандал дарахти* ёғочларини ва қимматбаҳо тошларни+ ҳам олиб келишарди. 11 Шоҳ Яҳовага аталган уй+ билан ўз саройи+ учун сандал дарахти ёғочларидан зинапоялар, арфалар ва қўшиқчилар учун торли асбоблар+ ясади. Бу кунга қадар Яҳудо юртида бундай нарсаларни ҳеч ким кўрмаган эди.
12 Шоҳ Сулаймон Шава маликасига у хоҳлаган ва сўраган барча нарсасини берди. Маликага олиб келган нарсалардан ҳам кўпроқ* ҳадялар тортиқ этди. Сўнг малика хизматкорлари билан бирга ўз юртига қайтиб кетди+.
13 Сулаймонга ҳар йили келиб турадиган олтин оғирлиги 666 талант эди+. 14 Бунинг устига турли савдогарлар, Арабистондаги ҳамма шоҳлар ва юртдаги ҳокимлар ҳам шоҳга олтин ва кумуш олиб келишарди+.
15 Шоҳ Сулаймон олтин қотишмасидан 200 та катта қалқон ясади+ (ҳар бир қалқонга 600 шекел* олтин қотишмаси сарфланди)+. 16 Шунингдек, олтин қотишмасидан 300 та кичик қалқон* ясади (уларнинг ҳар бирига уч мина* олтин сарфланди). Шоҳ уларни «Ливан ўрмони»+ деб аталган уйга жойлаштирди.
17 Бундан ташқари, шоҳ фил суягидан катта тахт ясаб, уни соф олтин билан қоплади+. 18 Тахтнинг олти зинали зинапояси ва тахтга бириктирилган оёқ қўядиган олтин курсиси бор эди. Тахтнинг икки четида тирсакқўйгич бор бўлиб, уларнинг ёнида иккита шернинг+ ҳайкали турарди. 19 Олти зинали зинапоянинг ҳар икки тарафига жами бўлиб, 12 та шер+ ҳайкали ўрнатилган эди. Ҳеч бир шоҳликда бунга ўхшаш нарса йўқ эди. 20 Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган идишлари олтиндан, «Ливан ўрмони» деб аталган уйдаги ҳамма анжомлар ҳам соф олтиндан эди. Ҳеч бир буюм кумушдан ясалмаган эди, сабаби Сулаймон даврида кумуш арзимас ҳисобланарди+. 21 Шоҳнинг кемалари Хирамнинг+ хизматкорлари билан бирга Таршишга қатнарди. Ҳар уч йилда Таршиш+ кемаларида олтин, кумуш, фил суяги+, маймунлару товуслар олиб келинарди.
22 Шоҳ Сулаймон ер юзидаги барча шоҳларга қараганда бой-бадавлат ва доно+ эди. 23 Ер юзидаги ҳамма шоҳлар Сулаймоннинг ҳақ Худо ато этган донолигини эшитиш учун, у билан юзма-юз кўришишга муштоқ эдилар+. 24 Уларнинг ҳар бири кумуш ва олтин буюмлар, кийим-кечак+, қурол-аслаҳа, бальзам мойи, отлар ҳамда хачирларни ҳадя сифатида келтирарди. Ҳар йили шундай қилинарди. 25 Сулаймоннинг отлари ва аравалари учун 4 000 та отхона бўлмалари ва 12 000 та оти* бор эди+. Улар аравалар учун ажратилган шаҳарларда ва шоҳга яқин жойда, Қуддусда турарди+. 26 Сулаймон Фурот дарёсидан филистимликлар юртигача ва Миср чегарасигача бўлган барча шоҳлар устидан бошқарарди+. 27 Шоҳ Қуддусда кумушни тошлардай, кедр дарахтини ҳам Шефеладаги анжир дарахтларидек кўпайтирди+. 28 Сулаймонга отларни Мисрдан ва бошқа юртлардан олиб келишарди+.
29 Сулаймоннинг ҳаёти+ Натан+ пайғамбарнинг ёзувларида, шилўлик Охиёнинг+ башоратида ҳамда ваҳийлар айтиб берувчи Иддонинг+ Набат ўғли Ёрубом+ ҳақида кўрган ваҳийлари қаламга олинган ёзувларда бошдан охиригача баён этилган. 30 Сулаймон Қуддусда бутун Исроил устидан 40 йил ҳукмронлик қилди. 31 Сулаймон вафот этиб, ота-боболарига қўшилди ва Довуд шаҳрига қўйилди+. Унинг ўрнига ўғли Рахабом шоҳ бўлди+.