Ибронийларга
4 Аллоҳнинг фароғатига кириш ваъдаси ҳали ҳам кучда экан, ҳеч биримиз бунга нолойиқ бўлиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлайлик+. 2 Ахир бизларга ҳам ота-боболаримиз қатори хушхабар эълон қилинган+. Бироқ улар итоат этган кишилар каби имонга эга бўлишмагани сабабли, каломни эшитишгани бефойда бўлди. 3 Биз эса имонга эга бўлганимиз учун Унинг фароғатига кирамиз. Худо дунёга асос солганидан бери Ўз ишларини битирган бўлса-да+, ишонмаганлар ҳақида шундай деган: «Шунда Мен ғазабланиб: “Улар фароғатимга кирмайди”,— деб онт ичдим»+. 4 Муқаддас Ёзувларнинг бир жойида еттинчи кун ҳақида шундай дейилган: «Аллоҳ барча ишларини битириб бўлиб, еттинчи куни тинди»+. 5 У тағин шундай деган: «Улар фароғатимга кирмайди»+.
6 Демак, биринчи бўлиб хушхабарни эшитганлар итоатсиз бўлишгани сабабли бу фароғатга кира олишмаган+. Аммо баъзилар учун бундай имконият ҳали ҳануз бор. 7 Шу боис, кўп вақт ўтгач У яна «бугун» деб, муайян бир кунга ишора қиляпти. Чунки юқорида келтирилган Довуднинг саносида: «Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, тошюрак бўлманг»+,— деб айтган. 8 Борди-ю, Ёшуа+ уларни фароғат жойига олиб борганида, Аллоҳ бошқа бир кун ҳақида айтмас эди. 9 Хуллас, Худонинг халқи учун ҳали ҳам худди Шаббат кунидай фароғат қилиш имконияти бор+. 10 Худди Аллоҳ Ўз ишларидан тинганидай+, Унинг фароғатига кирган киши ҳам ўз ишларидан тинади.
11 Шундай экан, ҳеч ким улар каби итоатсизлик йўлига тушиб қолмаслиги учун, қўлимиздан келганича бу фароғатга киришга интилайлик+. 12 Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга+. У ҳар қандай икки тиғли қиличдан+ ҳам ўткирроқдир. У жон* билан руҳни*, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб кириб, юракдаги нияту фикрларни аниқлашга қодир. 13 Ҳеч бир мавжудот Аллоҳдан яширина олмайди+, аксинча, Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ-ойдиндир. Чунки биз Унинг олдида жавоб берамиз+.
14 Осмонга кўтарилган улуғ олий руҳонийимиз — Худонинг Ўғли+ Исо бор экан, унга бўлган имонимиз ҳақида очиқчасига гапиришдан тинмайлик+. 15 Ахир олий руҳонийимиз заифликларимизни тушунмайдиган зот эмас-ку+. Зеро у биз каби ҳар тарафлама синалганига қарамай, бегуноҳлигича қолган+. 16 Шу сабабли, ёрдамга муҳтож бўлганимизда иноят ва раҳм-шафқат топиш учун, иноят кўрсатувчи Аллоҳнинг тахтига* яқинлашиб, жасорат билан+ Унга ибодат қилайлик.