Саҳрода
27 Бундан сўнг, Юсуфнинг ўғли Манашенинг қабиласидан бўлган Залофходнинг қизлари+ келишди. Залофход Хафернинг, Хафер Гиладнинг, Гилад эса Мохирнинг ўғли эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. 2 Улар учрашув чодирининг кираверишида Мусо билан руҳоний Элазарнинг, йўлбошчиларнинг+ ва бутун жамоанинг қаршисида туриб шундай дейишди: 3 «Отамиз саҳрода қазо қилган. Лекин у киши Кўрахнинг тарафдорлари+ билан бирга Яҳовага қарши чиққан тўданинг орасида бўлмаган ва исёнкорлик дастидан ўлмаган*. Отамиз ўғил кўрмай ўтиб кетган. 4 Ўғли бўлмагани учун отамизнинг исми ўз қабиласи орасидан ўчиб кетаверадими? Отамизнинг ака-укалари орасидан бизга ҳам ер беринг». 5 Шунда Мусо уларнинг масаласини Яҳованинг олдида баён этди+.
6 Бунга жавобан Яҳова Мусога деди: 7 «Залофходнинг қизлари ҳақ. Уларга амакилари орасидан мерос сифатида ер бериб, отасининг меросини уларга ўтказ+. 8 Исроил ўғилларига эса бундай деб айт: “Борди-ю, бирор киши ўғил кўрмай ўтиб кетса, унинг меросини қизига беринглар. 9 Агар қизи ҳам бўлмаса, унинг меросини ака-укаларига беринглар. 10 Мабодо ака-укалари ҳам йўқ бўлса, унинг меросини амакиларига беринглар. 11 Борди-ю, амакилари ҳам бўлмаса, унда меросини энг яқин қон-қариндошига беринглар ва мерос ўша кишиники бўлсин. Яҳова Мусога буюрганидай, ушбу қарор Исроил ўғиллари учун қонун бўлиб хизмат қилсин”».
12 Яҳова Мусога яна шундай деди: «Аборимдаги тоққа+ чиқиб, Мен Исроил халқига берадиган юртга назар ташла+. 13 Ўша юртни кўздан кечиргач, аканг Ҳорун сингари+ сен ҳам ўз халқингга қўшиласан*+. 14 Чунки Зин саҳросида бутун жамоа Мен билан жанжаллашганда, сизлар сув масаласида уларнинг олдида Мени муқаддас қилиш ҳақидаги буйруғимга қарши чиқдингиз+. (Бу, Зин саҳросида+ жойлашган Кадешдаги+ Марива сувлари+ эди)».
15 Мусо бўлса Яҳовага: 16 «Инсониятга ҳаёт ато этувчи* Тангри Яҳова жамоа устидан бирор кишини тайинласин. 17 Бу киши барча нарсада уларни бошқариб, ҳамма ишларида уларга йўл-йўриқ бериб туради. Шунда Яҳованинг жамоаси чўпонсиз қўйлардай бўлиб қолмайди»,— деб айтди. 18 Яҳова Мусога жавоб бериб, деди: «Қобилиятли* кишини, Нун ўғли Ёшуани олиб келиб, бошига қўлингни қўй+. 19 Уни руҳоний Элазар билан бутун жамоа қаршисига турғизиб, уларнинг олдида йўлбошчи этиб тайинла+. 20 Исроил ўғилларининг бутун жамоаси унга қулоқ солиши учун+, ўз ваколатингдан* унга ҳам бер+. 21 У руҳоний Элазарнинг олдида туради. Элазар бўлса урим*+ орқали у учун Яҳованинг қарорини сўраб беради. Унинг кўрсатмасига* ҳамма — Ёшуа ҳам, бутун Исроил халқи ҳам амал қилади».
22 Мусо ҳаммасини Яҳова буюргандай қилди. У Ёшуани олиб, руҳоний Элазар билан бутун жамоа қаршисига турғизди. 23 Сўнг Яҳованинг Мусога берган амрига биноан+, қўлини унинг бошига қўйиб, йўлбошчи этиб тайинлади+.