Саҳрода
26 Ўлатдан кейин+ Яҳова Мусога ҳамда руҳоний Ҳоруннинг ўғли Элазарга шундай деди: 2 «Исроилда ҳарбий хизматга яроқли бўлганларнинг ҳаммасини — 20 ва ундан юқори ёшда бўлган Исроил ўғилларининг бутун жамоасини — хонадонлари бўйича рўйхатга олинглар»+. 3 Мусо билан руҳоний Элазар+ Мўабдаги даштларда+, Иордан бўйида, яъни Ерихо+ яқинида жойлашган Исроил ўғилларига қуйидагиларни айтишди: 4 «Яҳова Мусога амр этгандай, 20 ва ундан юқори ёшда бўлганларнинг барини рўйхатга олинглар»+.
Миср юртидан чиққан Исроил ўғиллари қуйидагилардир: 5 Рубен+ Исроилнинг тўнғичи. Рубеннинг ўғиллари+: Ханўх ва унинг авлодлари, Паллув ва унинг авлодлари, 6 Хазрон ва унинг авлодлари, Карми ва унинг авлодлари. 7 Булар Рубен авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 43 730 кишини ташкил этди+.
8 Паллувнинг ўғли Элиёб. 9 Элиёбнинг ўғиллари: Намувол, Датан ва Абурам. Датан ва Абурам+ жамоа танлаган кишилар эди. Улар Яҳовага қарши бош кўтариб+, Кўрахнинг тарафдорлари+ билан бирга Мусо ва Ҳорунга қарши чиқишган эди.
10 Шунда ер очилиб уларни ютиб юборган эди. Кўрах эса, унинг 250 нафар тарафдорини олов ютиб юборганда ҳалок бўлганди+. Улар бошқалар учун сабоқ бўлишди+. 11 Аммо Кўрахнинг ўғиллари+ ҳалок бўлишмади.
12 Шимўннинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Намувол* ва унинг авлодлари, Ёмин ва унинг авлодлари, Ёхин ва унинг авлодлари, 13 Зераҳ* ва унинг авлодлари, Шовул ва унинг авлодлари. 14 Булар Шимўн авлодлари эди. Уларнинг сони 22 200 кишини ташкил этди+.
15 Гаднинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Зефон* ва унинг авлодлари, Хаги ва унинг авлодлари, Шуно ва унинг авлодлари, 16 Ознах* ва унинг авлодлари, Эри ва унинг авлодлари, 17 Арўд ва унинг авлодлари, Эрали ва унинг авлодлари. 18 Булар Гад ўғилларининг авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 40 500 кишини ташкил этди+.
19 Яҳудонинг+ Ғур ва Ўнан+ деган ўғиллари бор эди. Бироқ Ғур ва Ўнан Канъон юртида ҳалок бўлишган эди+. 20 Яҳудонинг ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Шело+ ва унинг авлодлари, Параз+ ва унинг авлодлари, Зераҳ+ ва унинг авлодлари. 21 Паразнинг ўғиллари: Хазрон+ ва унинг авлодлари, Хомул+ ва унинг авлодлари. 22 Булар Яҳудо авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 76 500 кишини ташкил этди+.
23 Иссахорнинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Тўло+ ва унинг авлодлари, Пувах ва унинг авлодлари, 24 Ёшув* ва унинг авлодлари, Шимрон ва унинг авлодлари. 25 Булар Иссахор авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 64 300 кишини ташкил этди+.
26 Забулуннинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Саред ва унинг авлодлари, Элўн ва унинг авлодлари, Яхлиёл ва унинг авлодлари. 27 Булар Забулун авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 60 500 кишини ташкил этди+.
28 Юсуфнинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Манаше ва Эфрайим+. 29 Манашенинг+ ўғиллари: Мохир+ ва унинг авлодлари. Мохир Гиладнинг отаси бўлди+. Гиладдан унинг авлодлари келиб чиқди. 30 Қуйидагилар Гиладнинг ўғиллари эди: Язар ва унинг авлодлари, Халек ва унинг авлодлари, 31 Осриёл ва унинг авлодлари, Шакам ва унинг авлодлари, 32 Шамидо ва унинг авлодлари, Хафер ва унинг авлодлари. 33 Хафер ўғли Залофходнинг ўғиллари йўқ эди, фақатгина қизлари бор эди+. Қизларининг исмлари+: Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза. 34 Булар Манаше авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 52 700 кишини ташкил этди+.
35 Қуйидагилар Эфрайимнинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари эди: Шуталах+ ва унинг авлодлари, Бохир ва унинг авлодлари, Тахан ва унинг авлодлари. 36 Шуталахнинг ўғиллари эса мана булардир: Ирон ва унинг авлодлари. 37 Булар Эфрайим авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 32 500 кишини ташкил этди+. Юсуфнинг ўғиллари ва уларнинг авлодлари шулардан иборатдир.
38 Беняминнинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Бэлах+ ва унинг авлодлари, Ошбол ва унинг авлодлари, Охирам ва унинг авлодлари, 39 Шафуфон ва унинг авлодлари, Шупим ва унинг авлодлари, Хуфам ва унинг авлодлари. 40 Бэлахнинг ўғиллари Ард ва Нўмон эди+. Арддан унинг авлодлари, Нўмондан эса унинг авлодлари келиб чиқди. 41 Булар Беняминнинг ўғиллари ва уларнинг авлодлари эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 45 600 кишини ташкил этди+.
42 Қуйидагилар Даннинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари эди: Шухом ва унинг авлодлари. Булар Даннинг авлодларидир. 43 Шухомнинг рўйхатга олинган авлодлари ҳаммаси бўлиб 64 400 кишини ташкил этди+.
44 Ошернинг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Йимнах ва унинг авлодлари, Йишви ва унинг авлодлари, Бариё ва унинг авлодлари. 45 Бариёнинг ўғиллари: Хабер ва унинг авлодлари, Малхиёл ва унинг авлодлари. 46 Ошернинг Серах деган қизи ҳам бор эди. 47 Ошернинг ўғиллари ва уларнинг авлодлари шулардан иборат эди. Рўйхатга олинганларнинг сони 53 400 кишини ташкил этди+.
48 Нафталининг+ ўғиллари ва уларнинг авлодлари: Яхзаёл ва унинг авлодлари, Гўно ва унинг авлодлари, 49 Изар ва унинг авлодлари, Шиллем ва унинг авлодлари. 50 Булар Нафтали авлодлари бўлиб, рўйхатга олинганларнинг сони 45 400 кишини ташкил этди+.
51 Рўйхатдан ўтган Исроил ўғилларининг умумий сони 601 730 кишини ташкил этди+.
52 Шундан кейин Яҳова Мусога деди: 53 «Ҳар бир қабилада нечта одам борлигига қараб*, ер мерос сифатида тақсимлаб берилсин+. 54 Каттароқ қабилага кўпроқ, кичикроғига эса камроқ ер бергин+. Ҳар бир қабила рўйхатга олинганларнинг сонига қараб мерос олсин. 55 Ер қуръа* ташлаб бўлиб олинсин+. Оталари қайси қабиладан бўлса, улар шу бўйича мерос олиши керак. 56 Мерос қилиб бериладиган ҳар бир ер қуръа ташлаб аниқлансин ва қабиланинг катта ёки кичиклигига қараб бўлинсин».
57 Рўйхатга олинган левилар+ ва уларнинг авлодлари қуйидагилардир: Гершон ва унинг авлодлари, Қоҳот+ ва унинг авлодлари, Марори ва унинг авлодлари. 58 Левиларнинг оилалари мана булардир: Лубнах+ ўғилларининг оилалари, Хеврон ўғилларининг оилалари+, Махли+ ўғилларининг оилалари, Муши+ ўғилларининг оилалари, Кўрах+ ўғилларининг оилалари.
Қоҳот Имромнинг+ отаси бўлди. 59 Имромнинг Йўхавад+ исмли хотини бор эди. У Левининг Мисрда туғилган қизи эди. Йўхавад Имромга Ҳорун билан Мусони ҳамда уларнинг опаси Марямни+ туғиб берди. 60 Кейин Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар+ деган ўғиллари туғилди. 61 Аммо Надов билан Абиҳу Яҳованинг ҳузурига қонунга зид бўлган оловни олиб киришгани учун ҳалок бўлишганди+.
62 Рўйхатга олинган бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги Леви қабиласидан бўлган эркакларнинг умумий сони 23 000 кишини ташкил этди+. Улар Исроил ўғилларининг рўйхатига киритилмаган эди+, чунки уларга Исроил ўғиллари орасидан мерос берилмади+.
63 Мўабдаги даштларда, Иордан бўйида, яъни Ерихо яқинида жойлашганда, Мусо билан руҳоний Элазар рўйхатдан ўтказган Исроил ўғиллари мана шулардир. 64 Бироқ уларнинг орасида, Мусо билан руҳоний Ҳорун Синай саҳросида рўйхатга олган Исроил ўғилларининг ҳеч бири йўқ эди+. 65 Чунки ўша одамлар ҳақида Яҳова: «Улар саҳрода ўлиб кетишади»+,— деган эди. Шу сабабли, Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуадан бўлак ҳеч ким қолмади+.