Довуд саноси.
23 Яҳова менинг Чўпонимдир+.
Ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмайман+.
2 Ям-яшил яйловларда У менга ором беради,
Серсув, роҳатбахш жойларга бошлаб боради+.
3 У менга куч бахш этади+.
Ўз исми ҳаққи мени адолат сўқмоқлари бўйлаб етаклайди+.
4 Ҳатто тим қоронғи водийда юрсам ҳам+,
Хавф-хатардан қўрқмайман+.
Чунки Сен мен билансан+,
Ўз таёғинг билан менга мадад берасан.
5 Душманларим кўзи олдида мен учун дастурхон ёзасан+.
Бошимга мой суртиб+,
Косамни лим-лим тўлдирасан+.
6 Ҳиммат ва меҳр-садоқат умрим бўйи менга ҳамроҳ бўлади+,
Бутун ҳаётимни Яҳованинг уйида ўтказаман+.