29 Қайта-қайта берилган танбеҳга бўйсунмаган+
Тўсатдан йиқилиб қайта тура олмайди+.
2 Одиллар кўпайса халқ шод бўлади,
Золим ҳукм сурса халқ оҳу нола қилади+.
3 Доноликни севган отасини қувонтиради+,
Фоҳишага илакишган эса бойлигини кўкка совуради+.
4 Адолатли шоҳ юртда барқарорлик ўрнатади+,
Аммо порахўр юртни харобага айлантиради.
5 Яқинига тилёғламалик қилган,
Унинг оёғига тўр ташлаган бўлади+.
6 Ёмон одамни ўз қилмиши тузоққа туширади+,
Одил эса қувончу шодликка тўлади+.
7 Адолатли одам бечоранинг ҳақ-ҳуқуқини ўйлайди+,
Ёвуз киши бу ҳақда билишни ҳам истамайди+.
8 Мақтанчоқ шаҳарга ўт қўяди+,
Доно бўлса ғазабни қайтаради+.
9 Ҳикматли одам аҳмоқ билан баҳслашса,
Қуруқ гапу мазахдан бўлак натижа чиқмайди+.
10 Шафқатсиз инсон покдилдан нафратланади+,
Тўғрининг жонини олишга фурсат излайди.
11 Нодон бор ҳис-туйғуларига эрк беради+,
Доно бўлса вазминлик ила уларни назорат қилади+.
12 Ҳукмдор ёлғонга қулоқ солса,
Хизматкорларининг бари ёвуз бўлади+.
13 Фақир билан зулмкорнинг битта ўхшашлиги бор:
Икковининг ҳам кўзига Яҳова нур ато этган.
14 Агар шоҳ камбағалга холисона ҳукм чиқарса+,
Унинг тахти доим мустаҳкам бўлади+.
15 Таёқ ва панд-насиҳат донолик бахш этади+,
Ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса онасини иснодга қолдиради.
16 Ёвузлар кўпайса жиноят ҳам кўпаяди,
Аммо одиллар уларнинг қулаганини кўради+.
17 Ўғлингни тарбияла, шунда у сенга хотиржамлик келтиради,
Жонингга ҳузур-ҳаловат бахш этади+.
18 Худонинг бошчилигисиз халқ ўзбошимча бўлиб кетади+,
Қонунга амал қилганлар эса бахтлидир+.
19 Хизматкорга қуруқ сўз кор қилмайди,
Зеро, тушунгани билан итоат этмайди+.
20 Ўйламай сўзлайдиган одамни кўрганмисан?+
Ундан кўра аҳмоқнинг ўзгаришига умид кўпроқ+.
21 Хизматкорни болалигидан эркалатсанг,
Охир-оқибат кўрнамак бўлади.
22 Аччиғи тез жанжал қўзғайди+,
Жиззаки кўп гуноҳ қилади+.
23 Одам ўз такаббурлиги дастидан ерга урилади+,
Камтарин инсон бўлса шон-шарафга эришади+.
24 Ўғрига шерик бўлган ўз жонини ёмон кўради,
У гувоҳлик беришга чақирилганда, ҳеч нарса айтмайди+.
25 Одамлардан қўрққан тузоққа тушади+,
Яҳовага таянган эса ҳимоя топади+.
26 Кўплар ҳукмдорнинг ҳузурига киришни орзу қилади,
Лекин адолатни Яҳова ўрнатади+.
27 Одил адолатсиздан нафратланади+,
Ёвуз эса тўғри инсондан жирканади+.