Забур
א [Алеф]
119 Бенуқсон ҳаёт кечирадиган,
Яҳованинг қонуни бўйича юрадиган инсонлар бахтлидир!+
3 Улар адолатсизлик қилмайди,
Улар Худонинг йўлларидан юради+.
4 Фармонларингга сидқидилдан амал қилишни
Сен бизга буюрган эдинг+.
5 Қоидаларингга риоя этиш учун,
Қанийди, барқарор бўлиб қолсам эди!+
6 Шунда барча амрларингни бажариб,
Шарманда бўлмас эдим+.
7 Одил ҳукмларингни ўрганаётиб,
Тўғри қалб билан Сени мадҳ этаман.
8 Сенинг қоидаларингга риоя қиламан.
Мени асло ёлғиз ташлаб кетма.
ב [Бет]
9 Йигит йўлини қандай пок сақлай олади?
Каломингга мувофиқ йўл тутиб, бунга эришади+.
10 Бутун қалбим билан Сени излайман.
Амрларингдан четга чиқиб кетишимга йўл қўйма+.
12 Эй Яҳова, Сенга мадҳлар бўлсин!
Қоидаларингни менга ўргат.
13 Чиқарган барча ҳукмларингни
Ўз оғзим билан эълон қиламан.
16 Низомларингни яхши кўраман,
Айтган сўзингни эсимдан чиқармайман+.
ג [Гимел]
17 Хизматкорингга яхшилик қил,
Токи яшаб, каломингга риоя этай+.
18 Кўзларимни оч,
Токи қонунингдаги ажойиботларни аниқ кўра олай.
19 Бу юртда мен бир мусофирман+.
Амрларингни мендан яширма.
20 Ҳукмларингни кутавериб
Озиб-тўзиб кетдим.
21 Амрларингдан четга чиққан ўзбилармон,
Лаънати кишиларга танбеҳ бердинг+.
22 Мазах қилиб, мендан ҳазар қилишларига йўл қўйма,
Чунки амрларингга риоя этиб юрганман.
23 Ҳатто беклар бирлашиб, менга қарши гапирса ҳам,
Хизматкоринг қоидаларинг устида мулоҳаза юритади.
ד [Далет]
25 Мен тупроқда юзтубан ётибман+.
Айтган сўзингга мувофиқ жонимни омон сақла+.
26 Йўлларимни Сенга билдирдим, Сен менга жавоб бердинг,
Қоидаларингни менга ўргат+.
27 Фармонларинг мағзини чақишимга ёрдам бер,
Токи ажойиб ишларинг устида мулоҳаза юритай+.
28 Қайғу-алам дастидан тунлари бедорман.
Ўзинг айтганингдай менга куч ато эт.
29 Ёлғон йўлдан мени асра+,
Марҳамат кўрсатиб, менга қонунингни ўргат.
30 Мен садоқат йўлини танлаганман+.
Ҳукмларинг тўғри эканини тан оламан.
31 Эслатмаларингга боғланиб қолганман+.
Эй Яҳова, умидим пучга чиқишига* йўл қўйма+.
32 Амрларингни бажариш пайида юраман.
Зеро, улар учун қалбимда жой ҳозирладинг*.
ה [Хе]
34 Менга фаҳм-идрок бер,
Токи қонунингни бажарай,
Бутун қалбим билан унга амал қилай.
35 Амрларинг йўлидан мени етаклаб бор+.
Боиси, мен улардан завқ оламан.
36 Қалбимни тамагирликка эмас,
Эслатмаларингга мойил қил+.
38 Хизматчингга берган ваъданг устидан чиқ,
Токи Сендан қўрқадиган бўлсин*.
39 Шармандаликдан қўрқаман, уни мендан узоқ қил,
Зеро, ҳукмларинг адолатлидир+.
40 Буйруқларингга ташнаман.
Одиллигинг ҳаққи жонимни омон сақла.
ו [Вав]
41 Эй Яҳова, меҳр-садоқатингни ўзимда ҳис қилай+,
Ваъдангга кўра менга нажот бер+.
42 Шунда мени мазах қилаётганга жавоб қайтара оламан,
Чунки Сенинг сўзингга ишонаман.
43 Ҳақиқат сўзини оғзимдан буткул олиб қўйма,
Зеро, ҳукмларингга умид боғлаганман.
44 Қонунингга доимо,
Абадулабад амал қиламан+.
45 Фармонларингни бажарганим учун,
Хавфсиз ерда юраман+.
46 Шоҳлар олдида ҳам эслатмаларингни айтаман,
Ҳечам уятга қолмайман+.
47 Амрларингни яхши кўраман,
Ҳа, мен уларни севаман+.
48 Амрларингни севганим учун+ қўлларимни кўтариб ибодат қиламан,
Қоидаларинг устида мулоҳаза юритаман+.
ז [Зайин]
49 Хизматкорингга берган ваъдангни ёдга ол,
Ахир ваъда бериб мени умидвор қилгансан-ку!
50 Қайғули кунимда бу менга тасалли беради+,
Чунки айтганларинг жонимни омон сақлади.
51 Ўзбилармон кишилар тинмай устимдан кулса-да,
Қонунингни бажаришдан бош тортмайман+.
53 Қонунингни бажаришдан юз ўгирган
Ёвузлардан қаттиқ жаҳлим чиқади+.
54 Қаерда яшамай,
Қоидаларингни қўшиқ қилиб айтиб юраман.
55 Қонунингни бажаришим учун,
Эй Яҳова, тунда ҳам исмингни ёдга оламан+.
56 Фармонларингга амал қилганим учун,
Бундай қилишга одатланганман.
ח [Хет]
59 Қадамларимни эслатмаларинг томон буриш учун,
Йўлларимни текширдим+.
60 Амрларингни бажаришга
Ошиқаман ва кечикмайман+.
61 Ёвузлар арқони мени ўраб олди,
Аммо мен қонунингни эсдан чиқармадим+.
62 Адолатли ҳукмларинг туфайли
Ярим тунда уйғониб Сенга раҳматлар айтаман+.
64 Эй Яҳова, ер юзи меҳр-садоқатингга тўла+,
Қоидаларингни менга ўргат.
ט [Тет]
65 Эй Яҳова, сўзингга биноан
Ўз хизматкорингга яхши муомала қилдинг.
66 Менга фаросат ва билим бер+,
Зеро, амрларингга ишонаман.
67 Азоб чекишимдан аввал йўлдан адашардим,
Энди бўлса айтганларингга риоя қилиб юрибман+.
68 Сен яхшисан+, ишларинг ҳам яхшидир.
Менга қоидаларингни ўргат+.
69 Ўзбилармонлар ёлғон гапириб обрўйимни тўкяпти,
Мен эса чин юракдан фармонларингга амал қиламан.
י [Йод]
73 Қўлларинг билан мени яратиб, шакл бергансан.
Амрларингни ўрганишим учун
Менга фаҳм-идрок бер+.
74 Сендан қўрқадиганлар мени кўриб қувонади,
Чунки Сенинг каломингга умид боғлаганман+.
78 Ўзбилармон кишилар шарманда бўлсин,
Боиси, улар бесабаб менга ёмонлик қиляпти*.
Мен эса буйруқларинг устида мулоҳаза юритаман+.
79 Сендан қўрқадиган,
Эслатмаларингни биладиган кишилар олдимга қайтсин.
כ [Каф]
81 Нажот беришингга муштоқман+,
Зеро, каломингга умид боғлаганман.
83 Тутундан қуриб қолган мешга ўхшаб қолдим,
Аммо қоидаларингни унутмадим+.
84 Хизматкоринг яна қанча кутсин?
Мени таъқиб этаётганларни қачон ҳукм қиласан?+
85 Ўзбилармон кишилар,
Қонунингни менсимаганлар менга чоҳ қазийди.
86 Барча амрларинг ишончлидир.
Одамлар мени сабабсиз таъқиб қиляпти, менга ёрдам бер!+
87 Улар мени ер юзидан йўқ қилиб юборишига оз қолди,
Мен эса фармонларингдан четга чиқмадим.
88 Айтган эслатмаларингга риоя қилишим учун,
Жонимни омон сақла, чунки Сен меҳр-садоқатлисан.
ל [Ламед]
89 Эй Яҳова, Сенинг сўзинг
Самолар сингари доим бор бўлади+.
91 Фармонларинг туфайли улар* бугунгача бор,
Уларнинг бари Сенинг хизматчиларингдир.
92 Борди-ю, қонунингни яхши кўрмаганимда,
Қайғу-аламим дастидан адо бўлардим+.
93 Фармонларингни асло унутмайман,
Зеро, улар орқали жонимни омон сақлаб қолдинг+.
95 Ёвузлар мени йўқ қилиш учун фурсат пойлайди,
Мен бўлсам эслатмаларингга диққат билан қарайман.
96 Ҳар қандай мукаммалликнинг чегарасини кўрганман,
Сенинг амрларинг чегараси эса йўқ.
מ [Мем]
97 Қонунингни қанчалар яхши кўраман!+
Кун бўйи у ҳақида мулоҳаза юритаман+.
98 Амрларинг мени душманларимдан ҳам донороқ қилди+,
Чунки улар доимо менга йўл кўрсатади.
99 Эслатмаларинг устида мулоҳаза қилганим учун,
Барча устозларимдан ҳам фаҳм-фаросатлироқ бўлдим+.
100 Фармонларингга риоя этганим учун,
Ёши улуғ одамлардан кўра ақл-идрок билан иш қилдим.
101 Каломингга амал қилиш учун,
Ҳар қандай ёмон йўлдан ўзимни тийдим+.
102 Менга панд-насиҳат бериб турганинг боис,
Ҳукмларингдан оғиб кетмадим.
104 Фармонларинг туфайли ақл-идрок билан йўл тутаман+.
Шу боис, ҳар қандай ёмон йўлдан нафратланаман+.
נ [Нун]
106 Адолатли ҳукмларингга риоя қиламан деб онт ичдим,
Айтган сўзимда тураман.
107 Қаттиқ азобда қолдим+,
Эй Яҳова, сўзингга мувофиқ жонимни омон сақла+.
109 Ҳаётим доимо хавф остида,
Аммо қонунингни эсимдан чиқармадим+.
110 Ёвузлар менга тузоқ қўйди,
Лекин Сенинг фармонларингдан оғмадим+.
111 Эслатмаларингни абадий мулким қилиб олдим,
Улар қалбимга қувонч бахш этади+.
112 Мен доимо, ҳаётимнинг охиригача
Қоидаларингга итоат этишга қарор қилдим.
ס [Самех]
115 Эй ёвузлар, мендан нари туринг!+
Токи Худойимнинг амрларини бажарай.
118 Қоидаларингдан четга чиққан кишилардан юз ўгирасан+,
Чунки улар иккиюзламачи ва ёлғончидир.
119 Сен ер юзидаги барча ёвузларни ахлатдай улоқтирасан+.
Шу боис, эслатмаларингни севаман.
120 Сендан қўрққанимдан аъзойи баданим титраяпти,
Сенинг ҳукмларингдан қўрқаман.
ע [Айин]
121 Мен ҳаққоният ва одиллик билан иш тутдим.
Золимларнинг қўлига мени топшириб қўйма!
122 Хизматкорингга ёрдам бераман деб ваъда бер,
Ўзбилармон кишилар менга жабр-зулм қилмасин.
125 Эслатмаларингни тушунишим учун,
Хизматкорингга фаҳм-идрок бер+.
126 Яҳова учун чора кўрадиган пайт келди+,
Чунки улар қонунингни бузди.
127 Ҳа, Сенинг амрларингни
Олтиндан, тоза олтиндан ҳам кўпроқ севаман+.
פ [Пе]
129 Эслатмаларинг ажойибдир.
Шу сабабли, уларга риоя қиламан.
130 Сўзларинг маъноси очилганда нур таралади+,
Тажрибасиз кишига фаҳм-идрок беради+.
131 Амрларингга ташна бўлганимдан
Оғзимни катта очиб, тез-тез нафас оламан+.
133 Айтганингга биноан мени йўналтир,
Ёвузлик мени бошқаришига йўл қўйма+.
134 Фармонларингни бажаришим учун,
Зулмкорлардан мени қутқар.
135 Хизматкорингга юзинг нурини тарат+,
Менга қоидаларингни ўргат.
136 Одамлар қонунингга амал қилмаётгани учун,
Кўзларимдан дув-дув ёш тўкилади+.
צ [Цаде]
138 Берган эслатмаларинг адолатли,
Тамомила ишончлидир.
139 Душманларим сўзларингни унутгани учун,
Рашким ичимда олов бўлиб ёняпти+.
141 Бошқалар учун қадрсиз, жирканч одам бўлсам-да+,
Фармонларингни эсимдан чиқармадим.
143 Бошимга қайғу-алам ва қийинчилик тушса-да,
Сенинг амрларингни яхши кўравераман.
144 Адолатли эслатмаларинг абадийдир.
Яшашим учун менга фаҳм-идрок бер+.
ק [Қоф]
145 Бутун қалбдан Сенга ёлвораман, эй Яҳова, жавоб бер.
Сенинг қоидаларингга риоя этаман.
146 Ўтиниб сўрайман мени қутқар!
Сенинг эслатмаларингга амал қиламан.
147 Ёрдам сўраш учун тонг отмасдан уйғонаман+,
Зеро, Сенинг каломингга умид боғлаганман.
148 Айтганларинг борасида мулоҳаза юритиш учун,
Ярим тунда уйғониб оламан+.
149 Меҳр-садоқатинг ила овозимга қулоқ сол+.
Эй Яҳова, адолатинг ҳаққи жонимни омон сақла.
150 Бузуқлик* қилиб юрганлар, менга яқинлашди,
Улар қонунингдан йироқда.
152 Абадий турсин дея ўрнатган эслатмаларингни+
Анчадан бери ўрганиб келаман.
ר [Реш]
153 Қайғу-алам чекаётганимни кўриб, мени қутқар+,
Чунки Сенинг қонунингни унутганим йўқ.
155 Ёвузлар нажот топа олмайди,
Чунки улар қоидаларингга риоя қилмайди+.
156 Эй Яҳова, раҳм-шафқатинг чексиздир!+
Адолатинг ҳаққи жонимни омон сақла.
157 Таъқиб қилувчилару душманларим жуда кўп+,
Аммо мен эслатмаларингдан четга чиқмадим.
158 Хоинларга нафрат билан қарайман,
Чунки улар айтганларингга риоя этмайди+.
159 Фармонларингни қанчалик севишимга бир қара!
Эй Яҳова, меҳр-садоқат ила жонимни омон сақла+.
160 Каломинг асоси ҳақиқатдир+,
Барча адолатли ҳукмларинг мангу туради.
ש [Син] ёки [Шин]
162 Катта ўлжани қўлга киритган кишидай,
Сўзларингдан шод бўламан+.
164 Адолатли ҳукмларинг учун,
Кунига етти марта Сенга ҳамду сано айтаман.
166 Эй Яҳова, мени қутқаришингга умид боғлайман,
Сенинг амрларингга риоя қиламан.
167 Эслатмаларингни бажараман,
Уларни жудаям севаман+.
168 Фармонларингу эслатмаларингга амал қиламан,
Ахир Сен ҳамма ишларимдан хабардорсан-ку!+
ת [Тав]
169 Ёрдам сўраб қилган нолам Сенга етиб борсин, эй Яҳова!+
Ўзинг айтганингдай мени фаҳм-идрокли қил+.
170 Илтижоимга қулоқ сол.
Ваъда берганингдай мени халос эт.
171 Менга қоидаларингни ўргатаётганинг учун,
Оғзимдан ҳамду сано тушмасин+.
172 Айтганларингни қўшиқ қилиб куйлайин!+
Зеро, барча амрларинг адолатлидир!
174 Эй Яҳова, нажот беришингни зориқиб кутаман,
Қонунингни яхши кўраман+.
175 Сени мадҳ этишим учун жонимни омон сақла+,
Фармонларинг менга ёрдам берсин.