Тимўтийга йўлланган биринчи мактуб
4 Илоҳий илҳом билан айтилган сўзларга кўра шундай вақтлар келадики, баъзилар Худодан деб туюлган алдамчи сўзларга+ ва жинларнинг таълимотларига қулоқ солиб, имондан қайтадилар. 2 Бу, виждони сезгирликни йўқотган* иккиюзламачиларнинг ёлғони дастидан бўлади+. 3 Улар турмуш қуришни ман этиб+, Худо яратган озиқ-овқатлардан+ тийилишни буюрадилар+. Аслида бу озиқ-овқатлар имонлилар+ ва ҳақиқатни аниқ билиб, уни миннатдорчилик билан қабул қиладиганлар учун яратилган. 4 Ахир Аллоҳ яратган ҳар бир нарса яхши+ ва уни рад этмасдан+ шукрона билан қабул қилиш лозим. 5 Чунки у Тангрининг каломи ва ибодат билан ҳалол* қилинган.
6 Биродарларга ушбу маслаҳатларни бераётиб, сен Исо Масиҳнинг яхши хизматчиси, яъни имон сўзлари билан озиқланган ҳамда аъло таълимотга қатъий риоя қиладиган хизматчи бўласан+. 7 Аммо кекса аёлларнинг уйдирмаларига+ ўхшаш муқаддас нарсаларни булғайдиган куфр сўзларни рад эт. Ундан кўра художўйлик* йўлида машқ қил. 8 Жисмоний машқ оз фойда келтиради. Аммо художўйлик ҳар нарса учун фойдалидир, зеро у ҳозирги ва келажак ҳаётга тегишли ваъдаларни ўз ичига олган+. 9 Ушбу сўзлар ишончли ва тўлиқ қабул қилинишга муносибдир. 10 Ана шунинг учун биз қунт билан меҳнат қилиб, астойдил уриняпмиз+. Чунки биз ҳар турли инсонларнинг+, айниқса ишончли кишиларнинг Қутқарувчиси+ бўлмиш барҳаёт Тангрига умид боғлаганмиз.
11 Ушбу насиҳатларни бериб тургин ва ўргатиб юргин. 12 Ҳеч ким сени ёш деб камситмасин. Аксинча нутқда, хулқ-атворда, севгида, имонда ва покликда ишончли кишиларга ўрнак бўлгин. 13 Мен келгунимча омма олдида ғайрат билан Муқаддас Ёзувларни ўқишда+, насиҳат қилишда* ва бошқаларга таълим беришда давом эт. 14 Оқсоқоллар кенгаши устингга қўлларини қўйишганда+ башорат орқали берилган инъомни рад этма. 15 Ушбу нарсалар устида мулоҳаза юрит ва муваффақиятинг ҳаммага ошкор бўлиши учун бу ишлар билан банд бўл. 16 Ўзингга ва қандай таълим бераётганингга ҳамиша диққатли бўл+. Бундай йўл тутаверсанг, ҳам ўзингни, ҳам сени тинглаётганларни қутқарасан+.