Эстер
9 Ўн иккинчи ойнинг, яъни адар ойининг 13- кунида+, шоҳнинг буйруғи ва қонуни бажариладиган вақт келди+. Яҳудийларнинг душманлари улардан устун келишга умид қилганда, акси бўлиб чиқди ва яҳудийлар улардан нафратланганларни мағлуб этишди+. 2 Яҳудийлар шоҳ Ахашвераш+ бошқаруви остидаги барча вилоятларда, ўз шаҳарларида биргаликда йиғилиб, уларга зарар етказмоқчи бўлган ҳаммага ҳужум қилишди. Ҳеч ким яҳудийларга қарши тура олмади, чунки барча халқлар улардан қўрқиб қолган эди+. 3 Вилоятлардаги ҳамма беклар, сатраплар+, ҳокимлар ва шоҳнинг иш юритувчилари Мордахайдан қўрқишгани учун яҳудийларни қўллаб-қувватлашди. 4 Мордахай шоҳ саройида юқори мартабага эга бўлди+. Унинг қудрати ошиб боргани сайин довруғи барча вилоятларга тараларди.
5 Яҳудийлар ҳамма душманларини қиличдан ўтказиб, ўлдириб, қириб ташлашди. Ғанимларига нисбатан истаганларини қилишди+. 6 Суза+ қалъасида яҳудийлар 500 кишини қириб ташлашди. 7 Шунингдек, улар Паршандата, Далфон, Аспата, 8 Пўрата, Одалиё, Оридато, 9 Пармашто, Орисай, Оридай, Вайзотоларни ўлдиришди. 10 Булар яҳудийларнинг душмани Хамадото ўғли Хомоннинг+ ўнта ўғли эди. Аммо уларни ўлдиргач, яҳудийлар ҳеч нарсани ўлжа қилиб олишмади+.
11 Ўша куни Суза қалъасида ўлдирилганларнинг сони ҳақида шоҳга маълум қилишди.
12 Шоҳ малика Эстерга деди: «Суза қалъасида яҳудийлар 500 кишини ва Хомоннинг ўнта ўғлини ўлдиришди. Бу ерда аҳвол шундай бўлса, бошқа вилоятларда нималар қилишган экан?!+ Хўш, энди қандай илтимосинг бор? Уни бажо келтираман. Айт, яна қандай тилагинг бор? Уни амалга ошираман». 13 Эстер шоҳга жавобан: «Агар шоҳ ҳазратларига маъқул бўлса+, Сузадаги яҳудийларга эртага ҳам бугунги қонунга риоя қилишларига изн берилсин+. Хомоннинг ўнта ўғли эса устунга осилсин»+,— деди. 14 Шоҳ унинг илтимоси бажарилишини буюрди. Сузада қонун чиқди ва Хомоннинг ўнта ўғли устунга осилди.
15 Адар ойининг 14- куни+ Сузадаги яҳудийлар яна биргаликда йиғилиб 300 кишини ўлдиришди, бироқ ҳеч нарсани ўлжа қилиб олишмади.
16 Вилоятларда яшовчи қолган яҳудийлар ҳам биргаликда йиғилиб, ўзларини ҳимоя қилишди+. Улар 75 000 ғанимини ўлдириб, душманларидан халос бўлишди+. Бироқ ҳеч нарсани ўлжа қилиб олишмади. 17 Бу воқеа адар ойининг 13- куни содир бўлди ва 14- куни улар тинчиб, ўша кунни зиёфат ва хурсандчилик куни қилишди.
18 Сузадаги яҳудийлар 13, 14- кунлари+ биргаликда йиғилишди ва 15- куни тинчиб, ўша кунни зиёфат ва хурсандчилик куни қилишди. 19 Лекин бошқа вилоятлардаги шаҳарларда яшовчи яҳудийлар адар ойининг 14- кунини хурсандчилик ва зиёфат, байрам+ ва бир-бирига таом улашадиган кун+ этиб белгилашди.
20 Мордахай+ бўлиб ўтган воқеаларни ёзиб, шоҳ Ахашвераш бошқаруви остидаги олис-яқин вилоятлардаги барча яҳудийларга расмий мактублар йўллади. 21 У яҳудийларга ҳар йили адар ойининг 14, 15- кунларини нишонлашни буюрди. 22 Чунки бу кунлари яҳудийлар душманларидан халос бўлиб, уларнинг қайғуси қувончга, мотам куни+ байрамга айланган эди. Улар бу кунларни нишонлаб, зиёфат ва хурсандчилик қилишар, бир-бирига таом улашиб, камбағалларга садақа беришарди.
23 Яҳудийлар бошлаган байрамини давом эттириб, Мордахай ёзганидай қилишга рози бўлишди. 24 Чунки яҳудийларнинг душмани Ўгах наслидан+ бўлган Хамадото ўғли Хомон+ уларни йўқ қилиш учун режа тузган эди+. У яҳудийларни ваҳимага солиб, қириб ташлаш учун пур+, яъни қуръа ташлаган эди. 25 Аммо малика Эстер шоҳ ҳузурига борганида, шоҳ: «Яҳудийларга қарши тузган ёвуз режаси+ ўзининг бошига тушсин»,— деб ёзма буйруқ+ берган эди. Ўшанда Хомонни ва ўнта ўғлини устунга осишганди+. 26 Шунинг учун, пур*+ сўзидан келиб чиқиб, улар бу кунларни Пурим деб аташди. Мордахайнинг мактубида ёзилганларга ва кўрган-кечирганларига биноан, 27 яҳудийлар ўзларини, авлодларини ва уларга қўшилганларни+ ҳар йили бу икки кунни албатта нишонлашга ва мактубда уларга айтилган нарсаларни ўз вақтида адо этишга бурчли деб билдилар. 28 Ушбу кунларни ҳар бир авлод ва ҳар бир оила, ҳар бир вилоят ва ҳар бир шаҳарда хотирлаб, нишонлаши керак эди. Яҳудийлар Пурим кунларини ўтказиб юбормаслиги ва авлодлари оша уларни нишонлашни тўхтатмаслиги лозим эди.
29 Сўнг Пурим борасидаги иккинчи хат ёзилди ва Абуҳайил қизи малика Эстер билан яҳудий Мордахай ўзларига берилган ҳуқуқдан фойдаланиб уни тасдиқлашди. 30 Мордахай шоҳ Ахашвераш+ бошқаруви остидаги 127 та вилоятдаги+ барча яҳудийларга тинчлик тилаклари ва бор ҳақиқат битилган мактублар жўнатди. 31 Бу мактубда Пурим белгиланган кунлари нишонланиб, рўза тутиш+ ва Худога ёлвориб ёрдам сўраш+ билан ўтиши кераклиги тасдиқланди. Бу борада яҳудий Мордахай билан малика Эстер йўл-йўриқлар беришган эди+. Халқ ҳам ўзлари ва авлодларини буларга амал қилишга бурчли деб билган эди+. 32 Эстернинг буйруғи билан Пурим+ ҳақидаги бу қоидалар тасдиқланиб, китобга ёзиб қўйилди.