Ишаё
2 Омиз ўғли Ишаё Яҳудо ва Қуддус ҳақида қуйидаги ваҳийни кўрди+:
2 Охирги кунларда
Яҳованинг уйи турган тоғ,
Тоғ чўққиларидан ҳам баландроқ ўрнатилади+.
У тепаликлар узра юксалади,
Барча халқлар унинг олдига оқиб келади+.
3 Кўп халқлар бориб, шундай дейди:
«Келинг, Яҳованинг тоғига,
Ёқуб Худосининг уйига чиқайлик+.
У бизга Ўз йўлларини ўргатади,
Биз Унинг сўқмоқларидан юрамиз»+.
Чунки қонун Сиондан,
Яҳованинг сўзи Қуддусдан чиқади+.
4 У халқлар орасида ҳакам бўлиб,
Кўплаб халқларга оид масалаларни ҳал қилади.
Улар қиличларини омочга,
Найзаларини ўроққа айлантиради+.
Халқ халққа қарши қилич кўтармайди,
Улар жанг қилишни бошқа ўрганмайди+.
5 Эй, Ёқуб хонадони,
Келинг, Яҳованинг нурида юрайлик+.
6 Сен халқингни, Ёқуб хонадонини тарк этдинг+.
Чунки улар Шарқдан кўп нарсани ўрганди,
Улар филистимликлар каби сеҳр-жоду+ билан шуғулланмоқда,
Ораларида мусофирларнинг болалари кўпайиб кетди.
7 Юртлари олтину кумушга бой,
Хазиналарининг ҳисоби йўқ.
Юртлари отларга тўла,
Аравалари эса беҳисоб+.
8 Юртлари фойдасиз худоларга тўла+.
Улар ўз қўлларининг ижодларига,
Бармоқлари билан ясаган нарсаларга сажда қилмоқда.
9 Инсон камситилиб, ерга урилмоқда.
Сен уларни кечира олмайсан.
11 Такаббур одам бўйсундирилади,
Мағрур одамлар камситилади.
Ўша куни танҳо Яҳова юксалади.
12 Чунки бу — Қўшинлар Сарвари Яҳованинг куни+.
У такаббур ва мағрур бўлган барчанинг,
Ҳам асилзода, ҳам оддий одамнинг бошига тушади+.
13 Ливаннинг* баланд ва юксак кедр дарахтларию
Башаннинг барча эман дарахтлари ҳам қутула олмайди.
14 Жамики баланд тоғлару
Юксак тепаликлар ҳам,
15 Ҳеч бир юқори минораю мустаҳкам девор ҳам,
16 Барча Таршиш кемаларию+
Қимматбаҳо қайиқлар ҳам қутула олмайди.
17 Такаббурлар бўйсундирилади,
Мағрур одамлар камситилади.
Ўша куни танҳо Яҳова юксалади.
18 Фойдасиз худолар бутунлайин йўқ қилинади+.
19 Яҳова ер юзини ларзага келтириш учун қўзғалганда,
Одамлар Ундан қўрққанидан,
Унинг маҳобатли улуғворлигидан+
Қоялардаги ғорларга киради,
Чуқурликларга яширинади+.
20 Ўша куни одамлар сажда қилиш учун,
Кумушу олтиндан ясалган фойдасиз худоларни олиб,
Ерқазарлару* кўршапалакларга улоқтиради+.
21 Яҳова ер юзини ларзага келтириш учун қўзғалганда,
Одамлар Ундан қўрққанидан,
Унинг маҳобатли улуғворлигидан
Қоялардаги ғорларга,
Чўққилар ёриқларига яширинади.
22 Ўз фойдангиз учун одамга таянманг,
Ахир у димоғдаги нафас кабидир.
Ундан қандай наф бор?