Нахимиё
13 Ўша куни халқ олдида Мусонинг китоби қироат қилинди+. Унга кўра, на оммонликлар, на мўабликлар+ ҳақ Тангрининг жамоатига ҳеч қачон кира олмас эдилар+. 2 Чунки улар Исроил халқини нон ва сув билан кутиб олишмаган эди. Аксинча, лаънатлаш учун уларга қарши Баломни жўнатишган эди+. Бироқ Худойимиз бу лаънатни баракага айлантирди+. 3 Тавротдаги бу қонунни эшитибоқ, улар ўзга халқлардан бўлган барча наслни* исроилликлардан ажрата бошлашди+.
4 Бундан олдин эса, Худо уйининг* омборхоналарини*+ руҳоний Элиашаб+ назорат қиларди. У Тўвиёнинг+ қариндоши эди. 5 Элиашаб катта омборхоналардан бирини унинг ихтиёрига берди. Илгари у ерда левилар+, қўшиқчилар ва дарвозабонларга аталган дон назри, хушбўй смола*, турли анжомлар, шунингдек, дон, янги шароб ҳамда мойдан+ ушрлар* ва шу билан бирга руҳонийлар учун қилинган хайр-эҳсонлар йиғиларди+.
6 Бу вақт мобайнида мен Қуддусда йўқ эдим. Чунки Бобил шоҳи Артаксеркс+ ҳукмронлигининг 32- йили+, мен шоҳ ҳузурига қайтгандим. Бироқ бир мунча вақт ўтгач, шоҳдан рухсат сўраб, 7 Қуддусга қайтдим. У ерга келганимда, Элиашаб+ ҳақ Тангри уйининг ҳовлисидаги омборхонани Тўвиёнинг+ ихтиёрига бериб, разил иш қилганини пайқадим. 8 Шунда аччиғим чиқиб, Тўвиёнинг барча нарсасини омборхонадан ташқарига отиб юбордим. 9 Кейин омборхоналарни тозалашни буюрдим ва у ерга ҳақ Тангрининг уйидаги нарсаларни+, дон назрини ва хушбўй смолани+ қайтариб олиб кириб қўйдим.
10 Бундан ташқари, левиларга уларнинг улушлари+ берилмаётганлиги+ менга маълум бўлди. Шу боис, хизмат қилган левилар ва қўшиқчилар ўз далаларига кетиб қолишган экан+. 11 Шунда мен бош назоратчиларни+: «Нима учун ҳақ Тангрининг уйи қаровсиз қолиб кетди?»+ — деб койиб бердим. Сўнг левиларни бирга йиғиб, уларни ўз вазифаларига қайтардим. 12 Бутун Яҳудо халқи омборхоналарга дон, янги шароб ва мойдан ушр+ олиб келди+. 13 Бундан кейин, омборхоналарни назорат қилиш учун руҳоний Шаламиёни, котиб* Зодўхни, леви бўлган Подиёни тайинладим. Маттаниёнинг ўғли, Заккур ўғли Ханонни уларнинг ёрдамчиси қилиб тайинладим. Уларнинг бари ишончли кишилар эди. Қариндош-уруғларига улушларини тақсимлаб бериш уларнинг вазифасига кирарди.
14 Эй Худойим, буларни инобатга олиб, мени ёдда тутгин+. Уйинг учун меҳр-садоқат ила қилган ишларимни ва у ердаги хизматимни унутмагин+.
15 Ўша кезларда, Шаббат куни одамлар Яҳудода узум эзишаётганини+, кўпгина дон олиб келиб эшакларга юклашаётганини кўрдим. Улар шунингдек шароб, узум, анжир ва бошқа нарсаларни Қуддусга Шаббат куни олиб келишаётган эди+. Мен уларни бу куни озиқ-овқат сотмаслик борасида огоҳлантирдим*. 16 Шаҳарда яшаган тирликлар балиқ ва турли хил маҳсулотларни олиб келиб, Шаббат куни Қуддусдаги Яҳудо аҳолисига сотишарди+. 17 Мен асилзодаларни шундай деб койиб бердим: «Нима учун бундай қабиҳ ишга қўл уриб, ҳатто Шаббат кунини ҳаром қиляпсизлар? 18 Ота-боболарингиз ҳам худди шундай йўл тутишмаганмиди? Бунинг дастидан Аллоҳимиз бошимизга ва ушбу шаҳарга бу барча мусибатларни ёғдирмаганмиди? Сизлар бўлса, Шаббат кунини ҳаром қилиб, Унинг Исроилга қарши ғазабини янада баттар қўзғатяпсизлар-ку!»+
19 Шу сабабли, қоронғи тушишидан, яъни Шаббат куни бошланишидан олдин, мен Қуддус дарвозалари бекитилишини буюрдим. Шаббат куни тугамагунига қадар, эшиклар очилмаслигини айтдим. Шаббат куни ҳеч қандай юк олиб кирилмасин дея, хизматкорларимдан баъзиларини дарвозалар олдига қўйдим. 20 Шунинг учун, савдогарлар ва турли хил маҳсулотларни сотувчилар бир ёки икки марта Қуддусдан ташқарида тунашди. 21 Мен уларни огоҳлантириб: «Нега девор ёнида тунаяпсизлар? Агар яна шунақа қилсангиз, сизларга қарши куч ишлатаман»,— дедим. Шу пайтдан бошлаб, улар Шаббат куни келмайдиган бўлишди.
22 Шаббат куни муқаддас сақланиши+ учун мен левиларга мунтазам равишда ўзларини поклаб, дарвозаларни қўриқлашни буюрдим. Эй Худойим, бу савоб ишимни ҳам ёдингда тут. Чексиз меҳр-садоқатинг ила менга раҳм-шафқат кўрсатгин+.
23 Ўша кунлари, яҳудийларнинг ўғиллари ашдодлик+, оммонлик ва мўаблик+ аёлларга уйланишганини*+ ҳам билиб қолдим. 24 Уларнинг ўғилларидан ярми ашдодликлар ва бошқа ярми ўзга халқлар тилида сўзлашарди. Лекин ҳеч бири яҳудий тилини билмасди. 25 Мен уларни койиб, лаънатладим, баъзиларини уриб+, сочларини юлдим. Уларга Худо ҳаққи қасам ичтириб, шундай дедим: «Уларга қиз бериб, қиз олманглар+. 26 Ахир улар туфайли Исроил шоҳи Сулаймон гуноҳ қилмаганмиди? Ҳеч бир халқда унга ўхшаган шоҳ бўлмаган+. Худо уни севгани+ учун бутун Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлади. Аммо ўзга халқлардан бўлган хотинлари, ҳатто уни ҳам гуноҳга оғдиришди+. 27 Сизлар ўзга халқдан бўлган аёлларга уйланиб, қабиҳликка қўл уряпсизлар. Худойимизга бундай бевафолик қилишга қандай ҳаддингиз сиғди?!»+
28 Олий руҳоний Элиашабнинг+ ўғли Йўхадахнинг+ ўғилларидан бири бўлиб, у хўронлик Санбаллатнинг+ куёви эди. Шунинг учун мен уни ёнимдан ҳайдаб юбордим.
29 Эй Худойим, уларни ёдингда тутгин. Чунки улар руҳонийликни ҳамда руҳонийлар+ ва левилар билан қилинган аҳдни+ булғашди.
30 Мен халқни ҳар турли нопокликдан тозаладим. Руҳоний ва левиларга ўз хизматлари бўйича вазифаларини тақсимлаб бердим+. 31 Қолаверса, ўтин+ ва биринчи ҳосил белгиланган вақтда етказилиб берилишини йўлга қўйдим.
Эй Аллоҳим, иноятингни кўрсатиб, мени унутмагин+.