Забур
118 Яҳовага шукроналар айтинг, чунки У яхшидир+,
Унинг меҳр-садоқати тоабад бор бўлади.
2 Исроил халқи ҳам:
«Унинг меҳр-садоқати тоабад бор бўлади»,— деб айтсин.
3 Ҳорун хонадони ҳам:
«Унинг меҳр-садоқати тоабад бор бўлади»,— деб айтсин.
4 Яҳовадан қўрқадиганлар ҳам:
«Унинг меҳр-садоқати тоабад бор бўлади»,— деб айтсин.
6 Яҳова мен томонда экан, қўрқмайман+.
Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+
8 Инсонларга умид боғлагандан кўра,
Яҳовадан паноҳ топган афзалроқ+.
9 Бекларга таянгандан кўра,
Яҳовадан паноҳ топган афзалроқ+.
11 Улар мени қуршаб олди, ҳа, батамом қуршовда қолдим,
Аммо Яҳованинг исми билан
мен уларни қувиб солдим.
12 Улар худди асаларилар каби мени ўраб олди,
Лекин тикандай лов этиб ёнди-ю, бирпасда ўчиб қолди.
Яҳованинг исми билан
мен уларни қувиб солдим+.
13 Улар мени йиқитиш учун қаттиқ итариб юборди*,
Лекин Яҳова менга ёрдам берди.
14 Яҳ бошпанам ва қудратимдир,
У менинг халоскорим бўлди+.
15 Одил кишиларнинг чодиридан
Қувонч ва ғалаба ҳайқириқлари эшитилади.
Яҳованинг ўнг қўли қудратли ишлар қилади+.
16 Яҳованинг ўнг қўли баланд кўтарилади,
Яҳованинг ўнг қўли қудратли ишлар қилади+.
17 Яҳнинг ишларини эълон қилиш учун
Мен ўлмайман, мен яшайман+.
19 Менга одиллик дарвозаларини очинг!+
Улардан кириб, Яҳни мадҳ этай!
20 Бу Яҳованинг дарвозасидир.
Одиллар у орқали киради+.
21 Сени мадҳ этаман, зеро менга жавоб бердинг+,
Менинг халоскорим бўлдинг.
24 Бу кунни Яҳова белгилаган,
Бу куни шод бўлиб, хурсандчилик қиламиз.
25 Эй Яҳова, ўтинамиз, бизни қутқар!
Яҳова, ёлворамиз, бизга ғалаба ато эт!
27 Яҳова бизнинг Худойимиздир,
У бизга нур таратади+.
28 Сен менинг Худойимсан, Сени мадҳ этаман!
Аллоҳим, Сени улуғлайман+.