Воиз
5 Ҳақ Худонинг уйига борганингда қадамингни ўйлаб бос+. У ерга тинглаш мақсадида бориш+, нодонлар каби қурбонлик келтиргандан афзалроқдир+. Зотан улар қилаётган ишлари ёмон эканини англамайди.
2 Тилинг сўзлашга шошилмасин, Аллоҳнинг ҳузурида ўйламай гапиришга қалбинг ошиқмасин+. Чунки ҳақ Тангри самода, сен эса ердасан. Шу боис, камгап бўл+. 3 Одамнинг ташвиши кўпайса, туш кўради+. Нодон кўп гапирганидан оғзидан бўлмағур сўзлар чиқади+. 4 Худога ваъда берсанг, уни бажаришни орқага сурма+. Чунки У ваъдаси устидан чиқмаган нодонлардан мамнун бўлмайди+. Берган ваъдангда тур+. 5 Ваъда бериб, бажармагандан кўра, умуман ваъда бермаганинг яхши+. 6 Тилинг сени гуноҳга ботирмасин+. Фаришта* олдида: «Бу хато эди»,— деб айтма+. Тағин ҳақ Худо сўзларингдан ғазабланиб, меҳнатинг самарасини йўқ қилиб юбормасин+. 7 Ташвиш кўпайса туш кўришга+, қуруқ гап эса беҳудаликка йўл очади. Сен бўлса Аллоҳдан қўрқ+.
8 Агар юртингда камбағалга зулм ўтказилаётганини, адолат ва ҳаққоният поймол қилинаётганини кўрсанг, ҳайрон бўлма+. Чунки мансабдор одам устидан бошқаси назорат қилади. Лекин уларнинг устидан ҳам юқорироқ мавқени эгаллаганлар бор.
9 Уларнинг бари ернинг ҳосилидан тушган даромадни ўзаро бўлиб олади. Ҳатто шоҳ ҳам дала экинидан тановул қилади+.
10 Кумушни севган кумушга, бойликни севган эса мол-дунёга асло тўймайди+. Бу ҳам беҳудадир+.
11 Молу давлат кўпайса, уларни сарфлайдиганлар ҳам кўпаяди+. Эгаси эса ўз бойлигига термулиб ўтиришдан бўлак фойда топмайди+.
12 Меҳнаткаш кам еса ҳам, кўп еса ҳам, уйқуси ширин. Аммо бадавлатнинг давлати унга уйқу бермайди.
13 Қуёш остида улкан бир фожиани кўрдим: йиққан бойлиги инсонга бало келтирар экан. 14 Бахтсиз ҳодиса дастидан у бутун бойлигидан айрилади. Ўғилли бўлганида эса, унга мерос қолдиришга ҳеч вақоси бўлмайди+.
15 Инсон онасининг қорнидан яланғоч туғилиб, яланғоч кетади+. Заҳмат чекиб топган ҳеч бир нарсасини ўзи билан олиб кета олмайди+.
16 Бу ҳам катта фожиадир: у дунёга қандай келган бўлса, шундайлигича кетади. Қилган меҳнати шамолга учиб кетадиган бўлса, бундан унга не фойда?+ 17 Умри зулмат, умидсизлик, хасталигу ғазабга тўла бўлиб+, еган овқати унга роҳат бахш этмайди.
18 Шунда мен инсон учун нима яхши ва тўғри эканини кўрдим: ҳар ким еб-ичиб, Аллоҳ берган қисқа умри давомида қуёш остида қилган меҳнатининг роҳатини кўриши керак экан+. Чунки бу унинг мукофотидир*+. 19 Бундан ташқари, ҳақ Худо инсонга бойлик ва мол-мулк+ билан бирга улардан завқланиш туйғусини ҳам берган. У ўз мукофотини олиб, қилган меҳнатидан қувонч топиши керак экан. Бу, Худонинг инъомидир+. 20 Ҳақ Тангри унинг қалбини доим шодликка тўлдиргани боис+, қисқа умридаги қийинчиликларни эсга олмайди.