Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Яҳованинг хизматкори Довуднинг саноси. Яҳова Довудни барча душманлари ҳамда Шоулнинг қўлидан қутқарган куни, Довуд Яҳовага қуйидаги қўшиқнинг сўзларини айтди. У шундай деди+:
18 Сенга меҳр қўйганман, эй Яҳова, менинг қудратим+.
2 Яҳова менинг қоям, қўрғоним ва Қутқарувчимдир+.
3 Мақтовга лойиқ Яҳовани чақираман,
Душманларим қўлидан қутқариламан+.
6 Қайғу чекканимда, Яҳовага ёлвордим,
Ёрдам сўраб Тангримга тинимсиз илтижо қилдим.
7 Шунда ер силкиниб, тебрана бошлади+,
Тоғларнинг пойдеворлари титраб кетди,
Ғазабланганидан пойдеворлари ларзага келди+.
10 У карубга* миниб учиб келди+.
Фариштанинг* қанотлари устида елдек учиб келди+.
11 У атрофини қоронғилик билан+,
Зим-зиё сувлар ва қуюқ булутлар билан ўраб,
Уларни Ўзига чайла қилди+.
12 Олдида таралиб турган нурдан
Дўл ва чўғлар чиқиб, булутларни ёриб ўтди.
15 Эй Яҳова, танбеҳингдан, нафасинг кучидан+,
Дарёларнинг туби кўриниб қолди+,
Ернинг пойдеворлари очилиб қолди.
16 У юксакликдан қўлини чўзди-да,
Мени ушлаб, чуқур сувлардан чиқариб олди+.
18 Бошимга мусибат тушганда, улар менга қарши чиққан эди+,
Аммо Яҳова менга таянч бўлди.
19 У мени хавфсиз жойга олиб чиқди,
Мендан мамнун бўлгани боис, мени қутқарди+.
21 Чунки мен Яҳованинг йўлларидан юрдим,
Худойимни ташлаб кетиб ёвузлик қилмадим.
22 Унинг барча ҳукмлари кўз олдимда,
Низомларига эътиборсиз бўлмайман.
25 Ўзингга содиқ бўлган кишига садоқатлисан+,
Айбсизга адолат билан муомала қиласан+.
26 Пок одамга поклигингни+,
Маккорга эса топқирлигингни кўрсатасан+.
28 Эй Яҳова, ахир менинг чироғимни ёқадиган Сенсан-ку!
Тангрим атрофимдаги зулматни ёруғликка айлантиради+.
29 Сенинг ёрдаминг билан босқинчилар тўдасига ҳужум қиламан+,
Аллоҳнинг қудрати ила девордан ошиб ўтаман+.
Унда паноҳ топганларнинг барчасига У қалқондир+.
31 Яҳовадан ўзга Худо бормикан?!+
Аллоҳимиздан ўзга қоя бормикан?!+
33 Оёқларимни кийикникидай қилади,
Тик қияликлар устига мени маҳкам турғизиб қўяди+.
34 У қўлларимга жанг қилишни ўргатади,
Қўлларим мис ёйни бука олади.
35 Менга нажот қалқонингни берасан+,
Ўнг қўлинг мени қўллаб-қувватлайди,
Камтарлигинг мени юксалтиради+.
36 Қадамларим учун йўлни кенгайтирасан,
Оёқларим сирпаниб кетмайди+.
37 Ғанимларимни таъқиб этиб, уларга етиб оламан,
Уларни йўқ қилмагунимча ортга қайтмайман.
38 Мен уларни ўрнидан тура олмайдиган қилиб эзиб ташлайман+,
Улар оёқларим остига йиқилади.
39 Жанг қилиш учун Сен менга куч ато этасан,
Ғанимларимни олдимда қулатасан+.
41 Улар фарёд қилиб ёрдам сўраса-да, қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди,
Ҳатто Яҳовага нола қилишса ҳам, У жавоб бермайди.
42 Уларни толқон қилиб кўкка совураман,
Йўллардаги лойдек улоқтириб ташлайман.
43 Сен халқнинг асоссиз айбловларидан мени қутқарасан+.
Халқларга мени бош этиб тайинлайсан+.
Менга нотаниш одамлар хизматимда бўлади+.
44 Мен тўғримда эшитишлари биланоқ бўйсунади,
Ёт эллар менга хушомадгўйлик қилади+.
45 Ёт элларнинг жасорати сўнади,
Қалъаларидан қалтираб чиқишади.
46 Яҳова барҳаётдир! Қоямга шарафлар бўлсин!+
Нажотим бўлмиш Тангрим юксалсин!+
47 Ҳақ Тангри мен учун қасос олади+,
У халқларни менга тобе қилади.
48 Душманларимдан У мени халос этади,
Менга ҳужум қилганлар устидан мени юксалтирасан+,
Зўравон одамдан мени қутқарасан.