Бутруснинг биринчи мактуби
4 Масиҳ инсон сифатида азоб чеккан экан+, демак сизлар ҳам у каби фикр юритишга тайёр бўлинглар. Чунки азоб чекаётган одам гуноҳ қилмай қўяди+. 2 Энди у қолган умрини инсоний истакларни деб эмас+, балки Аллоҳнинг иродасини бажариш учун яшайди+. 3 Ўтмишда сизлар бошқа халқлар хоҳлаганидай+ ахлоқсиз хулққа*, шаҳвоний ҳирсга, шаробхўрлик, айш-ишрат, ичкиликбозлик ва жирканч бутпарастликка берилиб+ яшаганингиз етар. 4 Улар каби ёмон ишлар гирдобида ўралашмаётганингиз учун, улар ҳайрон қолиб сизларни ёмонлашяпти+. 5 Аммо бундай одамлар ўлигу тирикларни ҳукм қилишга тайёр турган зот олдида жавоб беришади+. 6 Айнан шу мақсадда хушхабар ўликларга* ҳам эълон этилган+, токи инсоний нуқтаи назардан ташқи кўринишга қараб ҳукм қилинганлар Худонинг нуқтаи назарида руҳ бўйича яшашсин.
7 Барча нарса ўз ниҳоясига етиб қолган экан, ақли расо бўлинглар+ ва ибодат қилишга нисбатан сергак туринглар+. 8 Энг аввало, бир-бирингизни самимият билан севинглар+, чунки севги кўпгина гуноҳларни қоплайди+. 9 Нолимай ўзаро меҳмондўст бўлинглар+. 10 Тангрининг турли йўллар билан кўрсатилган иноятининг ибратли бошқарувчилари сифатида, ҳар бирингиз Ундан олган инъомингизга яраша бир-бирингизга хизмат қилинг+. 11 Кимки гапирса, Аллоҳнинг хабарини эълон қилгандай гапирсин. Кимки хизмат қилса, Худо берган кучга таяниб хизмат қилсин+. Шунда Аллоҳ Исо Масиҳ орқали ҳар тарафлама улуғланади+. Улуғворлик ва куч-қудрат абадулабад Уникидир. Омин.
12 Азизларим, оловли қийинчиликларга дуч келиб синалаётганингизда+, худди ажабланарли нарса юз бераётгандай ҳайрон бўлманглар. 13 Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлаётганингиз учун+ севининглар+. Шунда унинг улуғворлиги ошкор бўлган пайтда ҳам қувониб шодланасизлар+. 14 Агар сизларни Масиҳ номи учун ҳақоратлаётган бўлишса, бахтлисизлар!+ Зеро бу, устингизда улуғворлик руҳи, Тангрининг руҳи борлигидан далолатдир.
15 Сизлардан ҳеч ким қотил, ўғри, жиноятчи ёки бировларнинг ишига бурнини суқадиган бўлиб азоб чекмасин+. 16 Агар биров масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин+. Аксинча, бу ном билан Аллоҳни улуғласин. 17 Мана, ҳукм учун белгиланган вақт келиб қолди ва у Худонинг уйидан бошланади+. Агарда у биздан бошланадиган бўлса+, Тангрининг хушхабарига бўйсунмаётганларнинг охирати нима бўларкин?+ 18 «Агар одил киши зўрға қутулса, унда худосизу гуноҳкорларнинг ҳоли не кечаркин?»+ 19 Шундай экан, Аллоҳнинг иродасини бажараётгани учун азоб чекаётганлар яхшилик қилишда давом этиб, ўзларини садоқатли Яратувчига ишониб топширишсин+.