Ҳикматлар
8 Наҳот донолик чақирмаётган бўлса?!
Наҳот ақл-идрок баланд овозда чорламаётган бўлса?!+
2 У йўл бўйидаги тепаликларда+,
Чорраҳаларда туради.
4 «Эй халойиқ, сизларни чорлаяпман.
Ҳар бирингизни даъват этяпман.
5 Эй тажрибасизлар, заковатли бўлинг+.
Эй нодонлар, доно қалбга эга бўлинг.
6 Тингланглар, зеро сўзларим муҳимдир,
Оғзимдан тўғри гаплар чиқади.
7 Тилим юмшоқлик ила ҳақиқатни сўзлайди,
Оғзим ёвузликдан жирканади.
8 Оғзимдан чиққан сўзларнинг бари ҳақ,
Орасида на эгри, на ёлғон сўз бор.
9 Уларнинг барчаси ақл-идрокли кишига тушунарли,
Илм соҳиблари учун ҳақиқатдир.
10 Кумуш ўрнига таълим-тарбиямни,
Соф олтин ўрнига билимни танланг+.
11 Боиси, донолик маржондан ҳам аълороқ,
Кўнглинг тусаган ҳеч нарса унга тенг кела олмайди.
12 Мен — доноликман, заковат билан бирга яшайман,
Мен тафаккур ва билимга эгаман+.
13 Яҳовадан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир+.
Манманлигу мағрурлик+, ёвузлигу бузуқ тилдан+ жирканаман.
15 Мен туфайли шоҳлар ҳукм суради,
Амалдорлар одил қарорлар чиқаради+.
16 Мен орқали беклар бошқаради,
Асилзодалар одиллик ила ҳукм юритади.
17 Мени севганларни мен ҳам севаман,
Излаганлар мени топади+.
18 Бойлигу шон-шуҳрат,
Туганмас давлату адолат мен биландир.
19 Ҳадяларим олтиндан, ҳатто соф олтиндан ҳам аълороқ,
Туҳфаларим тоза кумушдан ҳам яхшироқдир+.
20 Мен одиллик йўлидан бораман,
Ҳаққоният сўқмоқлари ўртасида юраман.
21 Мени севганларга катта мерос бераман,
Уларнинг омборларини тўлдираман.
24 Мен чуқур сувлар+ пайдо бўлмасидан,
Қайнар булоқлар вужудга келмасидан олдин бунёд бўлганман.
25 Тоғлар юзага келмасидан,
Тепаликлар барпо бўлмасидан аввал вужудга келганман.
26 У ер ва далаларни,
Ернинг илк тупроғини яратмасидан илгари дунёга келганман.
27 У осмонни ҳозирлаганида+ мен ўша ерда эдим.
Сув юзаси бўйлаб уфқ чизиғини тортганда+,
28 Осмонга булутларни жойлаштирганда,
Чуқур сув манбаларига асос солганда,
29 Сувлар тўлиб-тошиб кетмасин+ дея,
У денгизга чегара қўйганда,
Ернинг пойдеворини солганда,
Кун сайин кўнглини қувонтириб+,
Ҳузурида ҳамиша шод-хуррам юрардим+.
31 Ҳаёт учун яроқли ерга қараб севинардим,
Одамзодни ниҳоятда яхши кўрардим.
32 Энди, ўғилларим, менга қулоқ солинг,
Йўлларимдан юрганлар бахтлидир.
33 Таълим-тарбиямга+ қулоқ тутиб, доно бўлинг,
Уни асло инкор этманг.
34 Ҳар тонгда эшигим олдига келган,
Остонам ёнида мени кутиб,
Сўзларимни тинглаган одам бахтлидир.
35 Мени топган киши ҳаёт топади+,
Яҳованинг илтифотига сазовор бўлади.
36 Мени рад этган ўзига зиён келтиради,
Мендан нафратланган ўлимни хуш кўради»+.