Римликларга
14 Имони заиф бўлганларга яхши муомала қилиб+, шахсий қарорлари* учун уларни ҳукм қилманглар. 2 Бировнинг имони ҳар нарсани ейишга йўл қўяди, имони заиф киши эса фақат сабзавот ейди. 3 Шунинг учун, ейдиган киши емайдиганни камситмасин, шу сингари, емайдиган киши ҳам ейдиганни ҳукм қилмасин+, чунки Аллоҳ уни ҳам қабул қилган. 4 Сиз ким бўлибсизки, ўзганинг хизматкорини ҳукм қиласиз?+ У турадими ёки йиқиладими, буни хўжайини ҳал қилади+. У киши оёққа турғизилади, чунки Яҳова* уни турғизишга қодир.
5 Кимдир бир кунни бошқасидан устун қўяди+, биров учун эса ҳамма кунлар баробар+. Ҳар ким ўз фикрида амин бўлсин. 6 Кимдир муайян кунга риоя қилса, Яҳовани* шарафлаш ниятида риоя қилади. Ейдиган ҳам Яҳовага* шараф келтириш мақсадида ейди, чунки Худога шукрона айтади+. Емайдиган ҳам Яҳовани* шарафлаш учун емайди ва барибир Аллоҳга миннатдорчилик билдиради+. 7 Ҳеч биримиз ўзимизни деб яшамаймиз+ ва ҳеч биримиз ўзимизни деб ўлмаймиз. 8 Яшасак ҳам Яҳова* учун яшаймиз+, ўлсак ҳам Яҳова* учун ўламиз. Шу боис, яшасак ҳам, ўлсак ҳам Яҳовага* тегишлимиз+. 9 Ана шу сабабли Масиҳ ҳам ўлигу тирикларнинг Ҳазрати бўлиш учун ўлиб, тирилди+.
10 Унда нега биродарингизни ҳукм қиласиз?+ Ёки нима учун уни камситяпсиз? Ахир барчамиз Тангрининг ҳакамлик курсиси қаршисида турамиз-ку+. 11 Муқаддас Ёзувларда шундай дейилган: «Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки+, — демоқда Яҳова* — ҳар бир киши олдимда тиз чўкиб, барча тиллар Аллоҳ эканимни очиқ тан олади»+. 12 Хуллас, ҳар биримиз ўзимиз учун Худога ҳисобот берамиз+.
13 Бундан буён бир-биримизни ҳукм қилмайлик+. Яхшиси, биродарингиз олдига қоқинтирадиган тош қўймасликка ва уни ҳақиқат йўлидан адаштирмасликка қарор қилинглар+. 14 Ҳазрати Исонинг издоши сифатида биламан ва аминманки, ҳеч нарса ўз-ўзидан ҳаром эмас+. Фақат бирор нарсани ҳаром ҳисоблаган киши учун ўша нарса ҳаромдир. 15 Агар егулик дастидан биродарингизни хафа қилсангиз, унда меҳр-муҳаббатга мувофиқ йўл тутмаган бўласиз+. Масиҳ бу одам учун ўлган, уни егулик билан ҳалокатга йўлиқтирманг+. 16 Қилаётган яхши ишларингизни ёмонлашларига йўл қўйманглар. 17 Зеро Худонинг Шоҳлиги егулик ва ичкиликни эмас+, аксинча, муқаддас руҳ берган одиллик, тинчлик ва қувончни англатади. 18 Кимки шу тарзда Масиҳга хизмат қилса, Тангрининг ва одамларнинг кўнглини топади.
19 Шунинг учун келинглар, тинчлик келтирадиган+ ва бир-биримизни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган нарсалар пайида бўлайлик+. 20 Егуликни деб Худонинг ишини бузишни бас қилинг+. Аслида ҳамма нарса ҳалолдир, аммо инсон еган нарсаси билан бировни қоқинтирса, бу ёмондир+. 21 Ундан кўра гўшт емаган, шароб ичмаган ёки биродарингизни қоқинтирадиган бирон иш қилмаган маъқул+. 22 Имонингизни Худо билан сизнинг орангиздаги нарсадек сақланг. Бирор қарорга келиб, бу учун ўзини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир. 23 Аммо шубҳаланиб еса, у аллақачон ҳукм этилган, чунки у имонига мувофиқ йўл тутмади. Имонга мувофиқ бўлмаган ҳар бир нарса эса гуноҳдир.