Салоникаликларга йўлланган биринчи мактуб
4 Хуллас, биродарлар, Худога маъқул келиш учун қандай йўл тутишингиз кераклиги ҳақида биздан таълим олдингизлар+ ва сизлар шундай ҳаёт кечиряпсизлар ҳам. Фақат бундан буён ҳам тўла равишда шундай қилишда давом этишингизни Ҳазратимиз Исо номидан сўраймиз ва насиҳат қиламиз. 2 Чунки Ҳазратимиз Исо орқали сизларга қандай кўрсатмалар берганимизни биласизлар.
3 Аллоҳ сизлар муқаддас бўлишингизни+, яъни ўзингизни зинодан* тийишингизни хоҳлайди+. 4 Ҳар бирингиз ўз баданингизни*+ муқаддас+ ва шарафли тарзда бошқара билинг. 5 Худони билмайдиган халқларга ўхшаб+ очкўзлик билан тийиқсиз шаҳвоний ҳирсга берилманглар+. 6 Шу йўсин, бу масалада ҳеч ким ахлоқий чегарадан чиқмасин ва биродарига зарар етказмасин. Чунки сизларга илгари ҳам айтиб, жиддий огоҳлантирганимиздай, Яҳова* бу гуноҳларнинг барчаси учун жазолайди. 7 Тангри бизни ифлослик қилишга эмас, балки муқаддас бўлишга даъват этган+. 8 Шу сабабли, кимки бу таълимотни менсимаса, инсонни эмас, аксинча сизларга муқаддас руҳни ато этган+ Аллоҳни менсимаган бўлади+.
9 Биродарларни севиш+ ҳақида эса сизларга ёзишга ҳожат йўқ, боиси бир-бирингизни севишни Худодан ўргангансизлар+. 10 Ҳа, Македонияда яшовчи барча биродарларга ҳам шундай муносабатдасизлар. Лекин биродарлар, буни янада кўпроқ қилишга сизларни рағбатлантиряпмиз. 11 Йўл-йўриқ берганимиздай осойишта яшаб+, шахсий ишларингиз билан шуғулланиб+, ўз қўлларингиз билан меҳнат қилишни+ мақсад қилиб қўйинглар. 12 Шунда ҳеч нарсага муҳтож бўлмай, атрофдагиларнинг кўзи олдида одоб билан ҳаёт кечирасизлар+.
13 Бундан ташқари, биродарлар, умиди йўқ бошқа инсонлар+ каби қайғу чекмаслигингиз учун, ҳаётдан кўз юмганларнинг*+ келажаги ҳақида сизларни бехабар қолдирмоқчи эмасмиз. 14 Агар Исонинг ўлиб, тирилганига ишонсак+, унда Исонинг издошлари сифатида ҳаётдан кўз юмганларни Аллоҳ у билан бирга бўлиш учун тирилтиришига ҳам ишонамиз+. 15 Буни сизларга Яҳованинг* сўзларига асосланиб айтяпмиз: Ҳазратимизнинг ҳозир бўлиш пайтида ҳаёт бўлган бизлар, ўлганлардан олдин осмонга кўтарила олмаймиз. 16 Негаки, Ҳазратимизнинг ўзи бош фариштанинг+ овози билан буйруқ бериб, Худонинг карнайи билан осмондан тушади ва ўшанда Исонинг ўлган шогирдлари биринчи бўлиб тирилишади+. 17 Сўнгра биз ҳаёт бўлганлар, яъни тирик қолганлар улар билан бирга Ҳазратимизни ҳавода қаршилаш учун+ булутлар билан кўтариламиз+ ва доимо Ҳазратимиз билан бирга бўламиз+. 18 Шундай экан, бу сўзлар билан бир-бирингизга тасалли беринглар.