Ишаё
65 «Мен ҳақимда сўрамаган кишилар Мени излашига,
Мени қидирмаган кишилар Мени топишига изн бердим+.
Исмимни айтиб чақирмаган халққа: “Мен шу ердаман, Мен шу ердаман!”+ — дедим.
2 Кун бўйи қўлларимни ўжар халққа+,
Ёмон йўлдан юриб+,
Ўз ўй-фикрларига берилган+ халққа чўздим.
3 Бу халқ Мени очиқдан-очиқ тинмай ранжитар+,
Боғларда қурбонликлар келтириб+, ғиштлар устида қурбонликлар тутатар эди.
4 Улар қабрлар орасида ўтирар+,
Тунни хилват жойларда* ўтказар,
Чўчқа гўштини еб+,
Идишларидаги ҳаром нарсалар шўрвасини ичар эди+.
5 Улар: “Нари тур, менга яқинлашма.
Мен сенга қараганда покроқман*”,— деб айтарди.
Улар бурнимга кирган тутун, кун бўйи ёниб турган олов кабидир.
6 Мана! Ҳаммаси ҳузуримда ёзиб қўйилган.
Сукут сақлаб ўтирмайман,
Қилмишларига яраша қайтараман+,
Уларга тегишлисини тўлиғича қайтараман.
7 Ҳам ўзларининг, ҳам ота-боболарининг гуноҳлари учун шундай қиламан»+,— демоқда Яҳова.
«Улар тоғларда қурбонликлар тутатиб,
Тепаликларда Мени ҳақорат қилгани учун+,
Аввало уларнинг ҳақини тўлалигича қайтараман».
8 Яҳова шундай демоқда:
«Янги шароб олиш мумкин бўлган бир бош узум ҳақида
Кимдир: “Уни йўқ қилма, ҳали фойдаси тегади”,— деганидай,
Мен ҳам Ўз хизматкорларим ҳаққи шундай йўл тутаман,
Уларни бутунлайин йўқ қилмайман+.
9 Мен Ёқубдан зурриёт*,
Яҳудодан тоғларимнинг меросхўрини келтириб чиқараман+.
Танлаганларим бу юртга эгалик қилади,
Хизматкорларим у ерда маскан қуради+.
10 Шарон+ қўйлар учун яйловга,
Охор водийси+ қорамол учун ўтлоққа айланади.
Буларнинг бари Мени излаган халқим учун қилинади.
11 Аммо сизлар Яҳовани тарк этдингиз+,
Муқаддас тоғимни унутдингиз+,
Омад худоси учун дастурхон ёзиб,
Тақдир худосига атаб косаларга ўткир шароб тўлдирдингиз.
12 Шу боис, сизларни қилич дамига мубтало қиламан+,
Барчангиз сўйилиш учун тиз чўкасиз+.
Зеро чақирганимда, жавоб бермадингиз,
Гапирганимда, қулоқ солмадингиз+.
Менинг назаримда ёмон ишлар қилавердингиз,
Мени ранжитадиган нарсаларни танладингиз»+.
13 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда:
«Мана, хизматкорларим тўқ бўлади, сизлар эса оч юрасизлар+.
Хизматкорларим сув ичади+, сизлар эса ташна юрасизлар.
Хизматкорларим қувончга тўлади+, сизлар эса уятга қоласизлар+.
14 Хизматкорларимнинг қалби шодликка тўлиб ҳайқиради,
Сизлар эса қалбингиз қайғуга тўлганидан дод-вой соласиз,
Руҳингиз эзилганидан фиғон чекасиз.
15 Сизлардан кейин номингизгина қолиб, танлаганларим уни қарғиш сифатида қўллайди,
Олий Ҳукмдор Яҳова ҳаммангизни ўлимга дучор қилади,
Ўз хизматкорларини эса бошқа ном билан атайди+.
16 Ер юзида ўзига барака тилаган ҳар ким
Садоқатли Худо томонидан барака топади.
Ер юзида онт ичган ҳар ким
Садоқатли Тангри ҳаққи онт ичади+.
Зеро, аввалги қайғулар унутилади,
Улар назаримдан ғойиб бўлади+.
17 Мана, Мен янги осмон ва янги ер яратяпман+,
Ўтмишдаги нарсалар эсга олинмайди,
Ҳатто кўнгилга ҳам келмайди+.
18 Шундай экан, Мен яратаётган нарсаларга қараб, қувонинг, тоабад шодланинг.
Мана, Мен Қуддусни севинч,
Унинг аҳолисини шодлик манбаига айлантиряпман+.
19 Мен Қуддусга қараб қувонаман, халқим учун севинаман+.
У ерда йиғи-сиғи, дард-алам товушлари бошқа эшитилмайди»+.
20 «У ерда атиги бир неча кун умр кўрган гўдаклар ҳам,
Ёшини яшамай қазо қилган кексалар ҳам бошқа бўлмайди,
Юз ёшида ўлган кимса ёшдай саналади,
Гуноҳкор эса юз ёшда бўлса ҳам, лаънатга учрайди*.
22 Улар қурган уйларда ўзгалар яшамайди,
Улар эккан нарсаларни бошқалар емайди.
Халқимнинг умри дарахт умридай узоқ бўлади+,
Танлаганларим ўз қўллари меҳнатининг роҳатини кўради.
23 Улар беҳудага меҳнат қилмайди+,
Фарзандларини қайғу-алам учун дунёга келтирмайди.
Чунки уларнинг ўзлари ҳам, авлодлари+ ҳам,
Яҳовадан барака топган насл+ бўлади.
24 Улар ҳали чақирмасидан Мен жавоб бераман.
Улар гапини тугатмасидан Мен эшитаман.
Бутун муқаддас тоғимда улар ҳеч кимга зарар ҳам, зиён ҳам етказмайди»+,— демоқда Яҳова.