Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Тонгги кийик»*.
Довуд саноси.
22 Эй Худойим, менинг Аллоҳим, нима учун мени тарк этдинг?+
Нима сабабдан мени халос этиш учун келмаяпсан?
Нега азоб чекканимдан қилган фарёдларимни эшитмаяпсан?+
2 Эй Тангрим, туну кун Сени чақираман,
Аммо Сен жавоб бермайсан+.
3 Сен муқаддассан+,
Исроил Сенга ҳамду сано ёғдиради.
5 Улар Сенга ёлворарди ва омон қоларди,
Улар Сенга таянарди ва умидлари пучга чиқмас эди+.
6 Мен бўлсам инсон эмас, бор-йўғи бир қуртман,
Халқ устимдан кулиб, мендан жирканди+.
8 «У Яҳовага таянган экан, қани, уни қутқарсин!
Унга шунчалик азиз экан, қани, У нажот берсин!»+ — дейди.
9 Мени онам қорнидан олиб чиққан+,
Онам кўксида менга хавфсизлик ато қилган Сенсан.
10 Туғилганимдан буён Сенинг қарамоғингдаман,
Онам қорнида бўлганимдан бошлаб, Сен менинг Худойимсан.
14 Мен худди сув каби тўкилдим,
Суякларим бириккан жойларидан чиқиб кетди.
15 Кучим тугади, сопол идиш парчасидай бўлиб қолдим+,
Тилим танглайимга ёпишиб қолди+,
Сен мени ўлим тупроғига топширмоқчисан+.
16 Душманларим итлар каби мени ўраб олди+,
Улар жиноятчилар тўдасидай менга яқинлашмоқда+,
Шер каби қўл-оёқларимга ташланмоқда+.
17 Суякларим кўриниб қолди+,
Душманларим кўзини узмай менга қараб турибди.
19 Аммо Сен, эй Яҳова, мендан узоқда турма+.
Сен куч-қудратимсан, менга ёрдам беришга шошил+.
20 Жонимни қиличдан қутқар,
Бебаҳо ҳаётимни итлар чангалидан халос эт+.
21 Мени шернинг оғзидан+, ёввойи буқаларнинг шохларидан асра,
Жавоб бер, мени омон сақла.
23 Эй, Яҳовадан қўрқадиганлар, Уни шарафланг!
Эй, Ёқубнинг зурриёти*, Уни улуғланг!+
Эй, Исроилнинг зурриёти, Унга иззат-икром кўрсатинг!
Ундан ёрдам сўраб ёлворганида, У эшитди+.
25 Катта жамоат ичра Сенга ҳамду сано айтаман+,
Сендан қўрқадиганлар орасида ваъдаларимнинг устидан чиқаман.
Улар ҳаётдан тоабад мамнун бўлиб яшасин.
27 Бутун ер юзи Яҳовани ёдга олиб, Унга юз буради.
Жамики халқлар Унга сажда қилади+.
28 Зеро, Яҳова — Шоҳдир+,
У халқлар устидан ҳукмронлик қилади.
29 Ер юзидаги барча бадавлат кишилар еб-ичиб, Унга сажда қилади,
Тупроққа қайтадиганларнинг бари Унинг олдида тиз чўкади,
Уларнинг ҳеч бири ўз ҳаётини* сақлаб қола олмайди.
30 Уларнинг насли Унга хизмат қилади,
Келгуси авлодга Яҳова ҳақида айтиб беради.
31 Улар келиб Унинг одиллиги тўғрисида,
Туғилажак халққа Унинг ишлари ҳақида сўзлаб беради.