Забур
ИККИНЧИ БЎЛИМ
(42–72- санолар)
42 Кийик оқар сувга интилганидай,
Сенга хизмат қилишга интиламан, эй Тангрим.
2 Сувга ташна бўлганимдай, Худога — барҳаёт Худога муҳтожман+.
Қачон бориб, Аллоҳнинг ҳузурида ҳозир бўламан?+
3 Кўз ёшларим кечаю кундуз ейдиган овқатимга айланди.
Одамлар кун бўйи: «Худойинг қаерда?» — деб мени мазах қиляпти+.
4 Бу нарсаларни эслаб, юрагимни тўкиб соламан,
Чунки халойиқ орасида юрганимда,
Тантанавор тарзда уларни Худонинг уйига бошлаб борардим.
Байрамни нишонлаётган оломоннинг
Шодлик ва шукрона садоларини эшитардим+.
5 Нега мен тушкун аҳволдаман?+
Кўнглим, нега бунча безовта бўласан?
6 Эй Тангрим, мен тушкун аҳволдаман+.
7 Шаршара овози эшитилганда,
Тўлқинлар тўлқинларни чорлайди.
Кучли тўлқинларинг устимга ёпирилди+.
8 Кундузи Яҳова менга меҳр-садоқатини тортиқ этади,
Кечаси У ҳақда қўшиқ куйлайман — ҳаёт ато этган Аллоҳга ибодат қиламан+.
9 Қоям бўлмиш Худодан:
«Нега мени унутдинг?+
Нега душманим зулми остида хомуш юришим керак?»+ — деб сўрайман.
10 Душманларим ғазаб билан* мени ҳақорат қиляпти,
Улар кун бўйи: «Худойинг қаерда?» — деб мени мазах қиляпти+.
11 Нега мен тушкун аҳволдаман?
Кўнглим, нега бунча безовта бўласан?