Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
41 Бечорага ёрдам қўлини чўзган инсон бахтлидир+,
Мусибат куни Яҳова бундай кишини қутқаради.
2 Яҳова уни ҳимоя қилиб, жонини омон сақлайди.
3 Касал бўлганида Яҳова уни қўллаб-қувватлайди+,
Тўшакда хаста бўлиб ётганда, Сен унга ғамхўрлик қиласан.
4 Шу боис: «Менга илтифот кўрсатгин, эй Яҳова+.
Менга шифо бергин+, чунки Сенга қарши гуноҳ қилдим»+,— деб айтдим.
5 Душманларим бўлса менга ёмонлик тилаб:
«У қачон ўлиб, номи ўчиб кетар экан?» — дейди.
6 Бирортаси мендан ҳол сўраб келса, қалбига ёлғон сўзлашни тугиб келади.
У менга қарши гапиришга шайланади,
Сўнг ташқарига чиқиб, буни ҳаммага тарқатади.
7 Мендан нафратланадиганлар ўзаро пичирлашиб,
Шундай дея менга қарши режа тузади:
10 Аммо Сен, эй Яҳова, менга илтифот кўрсатиб, ўрнимдан турғиз,
Токи уларнинг қилмишларига яраша қайтарай.
11 Душманларим устимдан зафар қозона олмаса+,
Мендан мамнун эканингни шундан билиб оламан.
13 Исроил шоҳи Яҳовага ҳамду сано бўлсин!
У абадулабад мадҳ этилсин!+
Омин, омин.*