Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Мени хароб қилма». Довуд саноси. Миктам*.
58 Эй одамлар, сукут сақлаб туриб, адолат ҳақида гапира оласизми?!+
Одил ҳукм чиқара оласизми?!+
2 Йўқ. Қайтанга ноҳақлик қилишни кўнглингизга тугиб қўйгансиз+,
Эл орасида зўравонликка қўл уряпсиз+.
3 Ёвузлар онасининг қорнидаёқ йўлдан адашган,
Туғилганиданоқ улар ўжар ва ёлғончидир.
5 Илон авровчилар қанчалик маҳоратли бўлмасин,
Илон уларнинг овозини эшитмайди.
6 Эй Худо, уларнинг тишларини уриб синдир!
Шерларнинг жағини эзиб ташла, эй Яҳова!
7 Қанийди улар оқиб кетган сув каби йўқ бўлиб кетса.
Қанийди Тангри Ўз ёйини букиб, ўқлари билан уларни ҳалок қилса.
8 Улар эриб кетган шиллиқ қуртдай бўлсин,
Ўлик туғилган чақалоқдай қуёшни асло кўрмасин.
9 Қозонингиз ёнаётган тикан тафтини сезиб улгурмай,
Аллоҳ бўрон каби яшил новдани ҳам, ёнаётган новдани ҳам учириб кетади+.
10 Одил инсон эса ёвузлардан ўч олинаётганини кўриб қувонади+,
Ёвуз одамнинг тўкилган қонига оёғини ботиради+.
11 Шунда одамлар: «Чиндан ҳам одил инсон учун мукофот бор экан!+
Ҳақиқатдан ҳам ер юзини ҳукм қиладиган Худо бор экан!»+ — дейди.