Ҳикматлар
9 Ҳақиқий донолик ўзига уй қуриб,
Унинг еттита устунини ясади.
2 У мол сўйди,
Шароб тайёрлаб,
Дастурхон тузади.
3 У чўриларини юборди,
Улар шаҳар тепаликларида шундай дея жар солишди+:
4 «Ким тажрибасиз бўлса, бу ёққа келсин».
Ақлсизга эса у шундай деди:
5 «Келиб, нонимдан егин,
Тайёрлаган шаробимдан ичгин.
7 Мазах қилувчини тўғрилаган шарманда бўлади+,
Ёвузга танбеҳ берган эса ўзига жабр қилади.
8 Мазахчига танбеҳ берма, йўқса сендан нафратланади+.
Доно кишига панд-насиҳат қил, шунда у сени яхши кўради+.
9 Донога ўгит бер, у янада донороқ бўлади+.
Одил кишига таълим бер, у билимига билим қўшади.
11 Зеро, донолик туфайли узоқ умр кўрасан+,
Умрингга умр қўшилади.
12 Доно бўлсанг, ўзингга фойда.
Мазахчи бўлсанг, жабрини ўзинг тортасан.
13 Аҳмоқ аёл шаллақи+,
Ҳеч вақони билмайдиган ўжардир.
14 У уйининг остонасида,
Шаҳар тепаликларида ўтиради-да+,
15 Ўтган-кетганларни,
Ўз йўлида тўғри кетаётганларни чақириб, дейди:
16 «Ким тажрибасиз бўлса, бу ёққа келсин».
Ақлсизларга+ эса у шундай дейди: