Ҳикматлар
5 Ўғлим, ҳикматли сўзларимга диққат қил,
5 Унинг оёқлари ўлимга олиб боради,
Қадамлари тўғридан-тўғри гўрга* етаклайди.
6 У ҳаёт сўқмоғига қайрилиб ҳам қарамайди,
Қаерга кетаётганини билмай, санғиб юради.
7 Ўғлим, менга қулоқ сол,
Сўзларимга бепарво бўлма.
8 Бундай аёлдан узоқроқ юр,
Уйининг остонасига яқин йўлама+.
9 Бўлмаса обрўйинг топталиб+,
Қолган умринг азобда ўтади+.
10 Бор-будингни бегоналар кўкка совуради+,
Тер тўкиб топганинг ўзганинг уйига кетади.
11 Умринг охирлаб қолганда,
Этинг суягингга ёпишиб, оҳу нола қиласан+.
12 Ўшанда бундай дейсан: «Нега тарбиядан нафратландим-а?!
Нега танбеҳни қабул қилмадим-а?!
13 Муаллимларим айтганига қулоқ солмадим,
Устозларимни назар-писанд қилмадим.
14 Энди бутун жамоа кўз олдида,
Ҳалокат ёқасида турибман»+.
15 Ўз сардобанг сувидан,
Булоғингдан оқиб чиққан сувдан ич+.
16 Булоқларингни ташқарига,
Ирмоғинг сувларини майдонларга оқизиб нима қиласан?!+
17 Улар ёлғиз сеники бўлсин,
Бегоналар билан бўлишма+.
19 У мафтункор кийикдай, назокатли жайрондайдир*+.
Кўкраклари ҳамиша сенга лаззат бахш этсин.
Унинг муҳаббатидан доимо маст бўлиб юр+.
20 Ўғлим, бузуқ аёлга асир бўлиб,
Ахлоқсиз аёлнинг+ кўкрагини қучиб нима қиласан?!
22 Ёвуз инсонни ўз қилмишлари тузоққа туширади,
У ўз гуноҳи тўрига илинади+.
23 Тарбияни рад этгани учун ўлимга дучор бўлади,
Аҳмоқлиги дастидан йўлдан адашади.