41- ДАРС
Жинсий муносабатлар ҳақида Муқаддас Китобда нима дейилган?
Жинсий муносабатлар ҳақида гап кетганда кўплар ўзини ноқулай ҳис қилади. Муқаддас Китобда эса бу мавзу очиқ, лекин ўринли тарзда ёритилади. У ердаги маълумот бизга фойда келтиради. Сабаби у Яратувчимиз Яҳованинг Каломи. Худо биз учун нима энг яхши эканини билади. У ҳаракатларимиз орқали Уни қандай мамнун қилишимиз мумкинлигини ва ҳаётдан тоабад завқланишимизга нима кўмаклашишини кўрсатяпти.
1. Яҳова жинсий муносабатларга қандай нуқтаи назарда?
Жинсий муносабатлар Яҳовадан туҳфадир. Худо бу туҳфа турмуш қурган эркак ва аёлга завқ келтиришини хоҳлайди. У орқали жуфтликлар нафақат фарзандли бўлиши, балки ўзаро севги-муҳаббатини табиий ва ёқимли тарзда изҳор этиши мумкин. Шу боис, Каломда: «Кўз очиб кўрган хотининг билан қувон»,— дейилган. (Ҳикматлар 5:18, 19) Яҳова турмуш қурган масиҳий умр йўлдошига содиқ бўлишини ва ҳеч қачон зинога қўл урмаслигини кутади. (Ибронийларга 13:4 ни ўқинг.)
2. Жинсий ахлоқсизлик нима дегани?
Каломда: «Зинокорлар [жинсий ахлоқсизлик қиладиганлар]... Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олмайди»,— деб ёзилган. (1 Коринфликларга 6:9, 10) Муқаддас Китобни юнон тилида ёзганлар жинсий ахлоқсизлик сўзини тушунтириш учун порниа сўзидан фойдаланган. Бунга: 1) расмий никоҳ қурмаганлар ўртасидаги жинсий яқинликa, 2) гомосексуализм ва 3) ҳайвонлар билан жинсий алоқа қилиш киради. Жинсий ахлоқсизликдан ўзимизни тийсак, ҳам Яҳовани мамнун қиламиз, ҳам ўзимиз фойда оламиз. (1 Салоникаликларга 4:3)
КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
Қай йўсин жинсий ахлоқсизликдан қочишингиз мумкинлигини ва ахлоқий покликни сақлаб, қандай фойда кўришингизни билиб олинг.
3. Зинодан қочинг
Худонинг Юсуф исмли садоқатли хизматчиси ахлоқий покликни сақлаш учун жон куйдирган. Ибтидо 39:1–12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Юсуфни қочиб кетишга нима ундаган? (9- оятга қаранг.)
Сизнингча, Юсуф тўғри қарор чиқардими? Нега бундай фикрдасиз?
Қандай қилиб ёшлар Юсуфга тақлид қилиши ва жинсий ахлоқсизликдан қочиши мумкин? ВИДЕОНИ томоша қилинг.
Яҳова барчамиз ахлоқсизликни рад этишимизни истайди. 1 Коринфликларга 6:18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Қандай вазиятлар зинога, яъни жинсий ахлоқсизликка етаклаши мумкин?
Қай йўсин ахлоқсизликдан қоча оласиз?
4. Васвасага қарши тура оласиз!
Жинсий ахлоқсизлик қилиш васвасасига қарши туришга нима халақит бериши мумкин? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг.
Видеодаги биродар хаёли ва ҳаракатлари хотинига хиёнат қилишга етаклаши мумкинлигини тасаввур қилгани уни нима қилишга ундади?
Баъзида ҳатто садоқатли масиҳийлар ҳам фикрларини пок сақлашга қийналади. Ахлоқсиз фикрларга берилишдан қай йўсин қоча оласиз? Филиппиликларга 4:8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Нималар ҳақида ўйлашимиз керак?
Каломни ўқиш ва Яҳованинг хизматида банд бўлиш гуноҳ қилиш васвасасига қарши туришимизга қай йўсин ёрдам беради?
5. Яҳованинг меъёрлари бизга фойда келтиради
Яҳова биз учун нима энг яхши эканини билади. У қай йўсин ахлоқан пок қолишимизни ва бу бизга қандай фойда келтиришини айтмоқда. Ҳикматлар 7:7–27 ни ўқинг ва ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Қай йўсин бир йигит васвасали вазиятга дуч келди? (Ҳикматлар 7:8, 9 га қаранг.)
Ҳикматлар 7:23, 26 га биноан, жинсий ахлоқсизлик жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ахлоқан пок қолсак, қандай муаммоларга дуч келмаймиз?
Ахлоқан пок бўлиб яшасак, келажакда қандай баракаларга эга бўламиз?
Баъзилар Муқаддас Китобда гомосексуализм тўғрисида айтилганлар адолатдан эмас, деб ҳисоблайди. Аммо севги Худоси Яҳова ҳар бир инсон ҳаётдан тоабад завқланишини хоҳлайди. Бу учун Унинг меъёрларига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз лозим. 1 Коринфликларга 6:9–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:
Худонинг назарида фақатгина жинсдошлар орасидаги ишқий туйғулар нотўғрими?
Худони мамнун қилиш ниятида ҳаммамиз ҳаётимизга ўзгаришлар киритишимиз керак. Бу арзигуликми? Забур 19:8, 11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:
Сизнингча, Яҳованинг ахлоқий меъёрлари оқилонами? Нега бундай фикрдасиз?
БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Истаган киши билан жинсий алоқа қилиш мумкин, бир-бирини ёқтирса бас».
Сиз қандай фикрдасиз?
ХУЛОСА
Жинсий муносабатлар эр-хотин завқланиши учун Яҳова берган туҳфадир.
Такрорлаш
Жинсий ахлоқсизлик нимани ўз ичига олади?
Жинсий ахлоқсизликдан қочишимизга нима кўмаклашади?
Яҳованинг ахлоқий меъёрларига амал қилсак, қандай фойда кўрамиз?
ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
Жуфтлик бирга яшаши учун расмий никоҳдан ўтиши нега Худонинг назарида муҳим?
«Турмуш қурмай бирга яшаш тўғрисида Муқаддас Китобда нима дейилган?» (Веб-мақола)
Муқаддас Китобда гомосексуализм ҳақида айтилганлар нега бундай ҳаёт кечираётганлардан нафратланишимиз кераклигини англатмаслигига эътибор қаратинг.
Жинсий ҳаёт борасида Худонинг амрлари бизни қандай ҳимоя қилиши мумкин?
«Орал жинсий алоқа чиндан ҳам жинсий алоқа ҳисобланадими?» (Веб-мақола)
Гомосексуал ҳаёт тарзини кечирган киши Худони мамнун қилиш учун ҳаётини ўзгартиришига нима ундагани ҳақида «Улар мен билан ҳурмат ила муомала қилди» номли таржимаи ҳолдан ўқинг.
«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 апрель, 2011)
a Бу жинсий алоқа қилиш, жинсий аъзолар вазифасини оғиз бўшлиғи (орал) ва орт тешик (анал) ёрдамида уддалаш ҳамда инсоннинг жинсий аъзоларини силашни ўз ичига олади.