Ҳикматлар
17 Дастурхони тўкин-сочин, аммо жанжалли уйдан,
Бир бурда қотган нони бор тинч хонадон яхшироқ+.
2 Ақлли хизматкор ориятсиз ўғил устидан бошқаради,
Унинг биродарлари билан бирга меросга эга бўлади.
4 Ёвуз киши диққатини ёмон сўзларга қаратади,
Ёлғончи эса бузуқнинг гапларини эшитади+.
5 Камбағални мазах қилган Яратувчини таҳқирлайди+,
Бировнинг бахтсизлигига севинган жазосиз қолмайди+.
6 Кексаларнинг тожи — неваралари,
Фарзандларнинг шарафи оталаридир*.
7 Тўғри сўз аҳмоққа ярашмаганидай+,
Ёлғон сўз ҳам ҳукмдорга асло ярашмайди+.
11 Ёмон одам исён кўтариш учун пайт пойлайди,
Аммо уни жазолашга шафқатсиз элчи юборилади+.
12 Нодоннинг аҳмоқлигига йўлиққандан кўра,
Болаларидан айрилган она айиққа дуч келиш яхшироқдир+.
13 Кимдир яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтарса,
Унинг хонадонидан бало аримайди+.
15 Ёвузни оқлаган ҳам, одилни ҳукм қилган ҳам+,
Яҳова учун жирканчдир.
16 Аҳмоқнинг доноликка эришиш имконияти бўлса-ю,
Аммо ақли бўлмаса, бундан унга не фойда?!+
18 Фаросатсиз одам қўл сиқишиб битим тузади,
Биров учун яқинининг олдида кафиллик қилади+.
19 Жанжалга аралашган гуноҳ қилади+,
Дарвозасини баланд қурган ҳалокатни чақиради+.
20 Қалби эгри яхшилик топмайди+,
Ёлғон сўзлаган ҳалок бўлади.
21 Нодон фарзанд отасини қайғуга ботиради,
Ақлсизнинг отаси қувонч нималигини билмайди+.
23 Ёвуз адолатни поймол қилиш учун
Қўйнидан пора чиқаради+.
25 Аҳмоқ ўғил отасига қайғу келтиради,
Онасининг дилига озор етказади+.
26 Одил инсонни жазолаш яхши эмас,
Ҳурматли кишини калтаклаш ноҳақликдир.
28 Сукут сақласа, аҳмоқ донодай,
Тилини тийган ақл-идроклидай кўринади.