Ҳикматлар
18 Бошқалардан ажралган худбин истакларини кўзлайди,
У доноликни рад этади.
2 Нодон фаҳм-фаросатни ёқтирмайди,
У нуқул юрагидагини ошкор қилади+.
3 Ёвуз киши билан бирга нафрат келади,
Уятли иш ортидан шармандалик келади+.
4 Инсоннинг сўзлари чуқур сув кабидир+,
Донолик чашмаси қайнар булоқдир.
9 Иш қилишга эринган
Бузғунчига шерикдир+.
10 Яҳованинг исми мустаҳкам қалъадир+.
Одил киши у ерга қочиб бориб, омон қолади+.
15 Заковатли қалб эгаси илмга эга бўлади+,
Дононинг қулоғи билим излайди.
16 Ҳадя инсонга имкон беради+,
Катта одамларнинг ҳузурига йўл очади.
17 Қарши томон келиб, сўроқ-савол қилмагунча+,
Маҳкамада биринчи гапирганнинг даъвоси тўғри кўринади+.
18 Қуръа баҳс-мунозарага чек қўяди+,
Кучли рақиблар масаласини ҳал қилади.
19 Ранжиган дўстга йўлиқиш, мустаҳкам шаҳарни забт этишдан қийинроқдир+.
Шундай тортишувлар борки, улар қўрғон сурма зулфинлари кабидир+.
20 Эзгу сўзлари туфайли одамнинг қорни тўяди+,
Сўзларининг самарасидан завқ олади.
23 Камбағал ялиниб гапиради,
Бой эса қўрс жавоб қайтаради.