Ибронийларга
2 Демак, имондан узоқлашиб кетмаслик учун+, эшитганларимизга айниқса диққатли бўлишимиз даркор+. 2 Агар фаришталар орқали айтилган калом*+ ўзгармас бўлиб, ҳар қандай қилмиш ва итоатсизлик учун адолатли жазо белгиланган бўлса+, 3 унда шу қадар улуғ нажотни рад этсак, қандай қилиб жазодан қутула оламиз?+ Ахир бошидан Ҳазратимиз орқали бу нажот ҳақида айтилган бўлиб+, унинг сўзларини эшитганлар томонидан биз учун тасдиқланган. 4 Шунингдек, Аллоҳ ҳам аломатлар, мўъжизалар, қудратли ишлар қилиш+ ва муқаддас руҳни Ўз иродасига кўра хизматчиларига ёғдириш билан шоҳидлик берган+.
5 Зеро биз айтаётган бўлажак ер юзини+ Худо фаришталарга тобе қилмаган. 6 Аксинча, бир киши қуйидагича шоҳидлик берган: «Инсон недирки, уни ёдга оласан? Инсон ўғли недирки, унга ғамхўрлик қиласан?+ 7 Сен уни фаришталардан бир оз паст қилиб, шон-шараф ва улуғворликни унга тож қилиб кийгиздинг. Қўлларинг маҳсули устидан ҳокимликни унга бердинг. 8 Борлиқни унга тобе қилиб оёғи остига қўйдинг»+. Тангри барча нарсани унга тобе қилди+, унга тобе қилмаган ҳеч нарса қолмади+. Аммо унга ҳамма нарса тобе қилинганини биз ҳозирча кўрмаяпмиз+. 9 Бироқ фаришталардан бир оз паст қўйилган Исо+ ўлимга дучор бўлгани учун, унга шон-шараф ва улуғворлик тожи кийдирилганини кўряпмиз+. Аллоҳнинг инояти ҳар бир инсонга кўрсатилсин дея, у ўлимга рўбарў бўлган+.
10 Ҳамма нарса Худонинг улуғворлиги учундир ва У орқали вужудга келган. У кўп ўғилларни улуғворликка эга қилиб+, уларнинг нажоти Раҳбарини+ азоблар орқали мукаммалликка эриштиришни+ маъқул кўрди. 11 Муқаддас қилган ҳам, муқаддас этилганлар+ ҳам бир Отадандир+. Шундай экан, муқаддас қилган кимса уларни «биродарларим»+, деб аташдан уялмайди. 12 У: «Исмингни биродарларимга эълон қиламан, жамоат ичра Сенга ҳамду сано айтаман»+,— демоқда. 13 Бундан ташқари: «Унга таянаман»+,— деб айтяпти. Шунингдек: «Мана, мен ва Яҳова* менга ато этган болаларим»+,— деб қўшиб қўйяпти.
14 «Болалар» қон ва танадан иборат бўлгани учун, у ҳам қон ва танадан иборат инсон бўлиб келган+. У ўлимга дучор қиладиганни+, яъни Иблисни+ йўқ қилиш 15 ҳамда ўлимдан қўрқиб, бир умр қулликда бўлганларни озод этиш мақсадида келган+. 16 Ахир у фаришталарга эмас, Иброҳим пайғамбарнинг зурриётига*+ ёрдам бермоқда. 17 Ана шу боис, у ҳар томонлама «биродарларига» ўхшаб қолиши керак эди+. Шундагина у халқнинг гуноҳлари учун+ яраштирувчи қурбонлик*+ келтира оладиган раҳмдил ва ишончли олий руҳоний бўла оларди. 18 У синовни бошдан кечираётиб азоб чеккани учун+, синовга дуч келаётганларга ҳам ёрдам беришга қодир+.