Юҳанно олган ваҳий
14 Мен қарадим-у, Сион тоғида+ Қўзи+ турганини кўрдим. У билан бирга пешоналарида Қўзининг ҳамда Отасининг исми ёзилган+ 144 000 киши+ бор эди. 2 Осмондан шовуллаб оқаётган сувларнинг ва кучли момақалдироқнинг гумбурлаган товушини эшитдим. У арфа чалиб қўшиқ айтаётганларнинг садосига ўхшарди. 3 Улар тахт, тўртта жонзот+ ва оқсоқоллар+ олдида гўё янги қўшиқ куйлашарди+. Ер юзидан сотиб олинган 144 000 кишидан+ бошқа ҳеч ким бу қўшиқни ўргана олмас эди. 4 Булар ўзларини аёллар билан булғамаган маъсум кишилардир+. Улар Қўзи қаерга борса, орқасидан эргашишади+. Бу кишилар Худо ва Қўзи учун инсонлар орасидан биринчи ҳосил+ сифатида сотиб олинган+. 5 Тилларида эса ёлғон топилмаган. Улар бенуқсондир+.
6 Само ўртасида учиб кетаётган бошқа бир фариштани кўрдим. Унда абадий хушхабар бор бўлиб, уни ер юзида яшовчиларга, яъни ҳар бир миллат, қабила, тил ва халққа эълон этиши керак эди+. 7 У баланд овозда шундай дерди: «Аллоҳдан қўрқинг ва Унга шон-шараф келтиринг, чунки Унинг ҳукм қилиш вақт-соати келди+. Шунинг учун осмону ерни, денгизу+ булоқларни Яратганга топининглар».
8 Унинг орқасидан иккинчи фаришта келиб, қуйидагича айтарди: «Вайрон бўлди! Ўзининг шаҳвоний* зино* шаробини барча халқларга ичирган+ Буюк Бобил+ вайрон бўлди!»+
9 Уларнинг орқасидан учинчи фаришта келиб, баланд овозда шуларни гапирарди: «Кимки йиртқич ҳайвонга+ ва унинг тасвирига сажда қилиб, тамғани пешонасига ёки қўлига қабул қилаётган бўлса+, 10 Худонинг ғазаб косасига+ қуйилаётган ушбу соф қаҳр шаробини ичади. Шунингдек, у муқаддас фаришталарнинг ҳамда Қўзининг олдида олов ва олтингугурт ичида азоб чекади+. 11 Улар чекаётган азобнинг* тутуни абадулабад бурқираб туради+. Йиртқич ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда этиб, исмининг тамғасини қабул қилаётганлар кечаю кундуз тинчлик кўрмайдилар+. 12 Бунинг учун, Аллоҳнинг амрларини бажариб, Исонинг имонига эргашаётган+ муқаддас кишиларга сабр-бардош керак»+.
13 Сўнг самодан мана шундай садо келди: «Қуйидагиларни ёзиб қўй: бундан буён Ҳазрат билан бирликда бўлиб, ҳаётдан кўз юмадиганлар бахтлидир+. Муқаддас руҳ ҳам шундай демоқда: “Улар ўз меҳнатларидан дам олсин, ҳа, чунки уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир”».
14 Шундан кейин қарасам, бир оқ булут, булутда эса инсон ўғлига ўхшаш кимса ўтирибди+. Унинг бошида олтин тож, қўлида эса ўткир ўроқ бор.
15 Бошқа бир фаришта маъбаддан* чиқди-да, булутда ўтирган кимсага баланд овозда: «Ўроғингни ишга солиб ўр, чунки ўрим-йиғим вақти келди. Ернинг ҳосили аллақачон етилди»+,— деди. 16 Шунда булутнинг устида ўтирган кимса ер юзига ўроқ солди ва ердаги ҳосил ўрилди.
17 Кейин осмондаги маъбаддан яна бир фаришта чиқди. Унда ҳам ўткир ўроқ бор эди.
18 Қурбонгоҳдан бошқа бир фаришта чиқди. У олов устидан ҳукмрон эди. У олтин ўроғи бор фариштага баланд овозда хитоб қилиб: «Ўткир ўроғингни ишга солиб, ердаги узум бошларини йиғиб ол, чунки узум пишди»+,— деди. 19 Шунда фаришта ерга ўроқ солиб, ердаги узум бошларини қирқди-да, Худо ғазабини ифодалайдиган улкан узумсиққичга ташлади+. 20 Узум шаҳар ташқарисидаги узумсиққичга ташланди ва узумсиққичдан чиққан қон тахминан 300 километргача* тошиб, отларнинг юганига қадар кўтарилди.