Юҳанно олган ваҳий
1 Яқинда юз берадиган воқеаларни Ўз қулларига ошкор этиш мақсадида+, Аллоҳ бу ваҳийни Исо Масиҳга берди+. У эса фариштасини юбориб, бу ваҳийни рамзлар орқали қули Юҳаннога+ билдирди. 2 Юҳанно бўлса Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати, яъни ҳамма кўрганлари тўғрисида гувоҳлик берди. 3 Ушбу башоратдаги сўзларни овоз чиқариб ўқиётган ва тинглаётганлар ҳамда бу ёзилганларга риоя қилаётганлар ҳам бахтлидир+, зеро белгиланган вақт яқин.
4 Юҳаннодан Осиё вилоятидаги* еттита жамоатга+:
«Ҳозир бор, ўтмишда бўлган ва келажакда бор бўладигандан»+ ҳамда арши аъло олдида турган етти руҳдан+ ва 5 «содиқ Шоҳид»+, «ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган»+, «ер юзи подшоҳларининг Ҳукмдори»+ Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
У бизни севади+ ва ўз қони билан гуноҳларимиздан халос қилди+. 6 У бизни ўз Худоси ва Отасининг шоҳларию+ руҳонийлари қилди+. Ҳа, улуғворлик ва қудрат абадулабад унга хосдир. Омин.
7 Мана, у булутлар билан келмоқда+ ва ҳамма уни ўз кўзлари билан кўради, жумладан, баданини тешганлар ҳам. Ўшанда ер юзидаги барча қабилалар у туфайли фиғон чекиб, кўксиларига уришади+. Ҳа, шундай бўлади! Омин.
8 «Мен Альфа ва Омега*+,— демоқда Тангри Яҳова*.— Ҳозир бор, ўтмишда бўлган ва келажакда бор бўладиган Қодир Аллоҳман»+.
9 Мен сизлар билан бирга ғам-қайғулару салтанатга+ шерик бўлиб+, сизлар каби сабр-бардош кўрсатаётган+ Исонинг издоши+ ва биродарингиз Юҳанноман. Мен Худо ҳақида гапириб, Исо тўғрисида шоҳидлик берганим учун Патмос оролида эдим. 10 Муқаддас руҳ таъсирида мен Ҳазратимиз кунида бўлиб қолдим ва орқамдан карнай овозига ўхшаш кучли бир садо 11 шундай деяётганини эшитдим: «Кўрганларингни ўрама битикка ёзиб қўй ва Эфес+, Смирна+, Пергам+, Тиятира+, Сарди+, Филаделфия+ ва Лаодикиядаги+ етти жамоатга юбор».
12 Шунда мен билан гаплашаётган овоз томон ўгирилиб қарадим ва еттита олтин чироқпояни кўрдим+. 13 Чироқпоялар ўртасида Инсон Ўғлига ўхшаш бир кимса турган эди+. У узун кийим кийган бўлиб, кўкрагига олтин камар таққан эди. 14 Унинг сочлари оқ жундек ёки қордай оппоқ бўлиб, кўзлари оташ алангасидай чақнар эди+. 15 Оёқлари кўрада қиздирилган соф мис каби+, овози эса шовуллаб оқаётган сувларнинг товушига ўхшарди. 16 Ўнг қўлида еттита юлдуз бор бўлиб+, оғзидан эса узун, икки тиғли ўткир қилич+ чиқиб турарди. Унинг юзи бамисли ярқираётган қуёш каби эди+. 17 Уни кўргач оёқларига ўликдай йиқилдим.
Шунда у ўнг қўлини устимга қўйиб, деди: «Қўрқма. Мен Биринчи+ ва Охиргиман+. 18 Тирикман+. Мен ўлган эдим+, аммо энди тирикман ва абадулабад яшайман+. Ўлим ва мозорнинг* калитлари мендадир+. 19 Хуллас, кўрганларингни, ҳозир юз бераётган ва келажакда содир бўладиган барча воқеаларни ёзиб қўй. 20 Сен ўнг қўлимда кўрган еттита юлдуз ва еттита олтин чироқпоянинг муқаддас сири қуйидагичадир: еттита юлдуз — еттита жамоатнинг фаришталари, еттита олтин чироқпоя эса еттита жамоатдир+.