Малаки
3 «Мана, хабарчимни юборяпман ва у Менинг олдимда йўл ҳозирлайди+. Сизлар излаётган Раб* кутилмаганда Ўз маъбадига* келади+. У билан бирга сизлар орзиқиб кутаётган аҳд хабарчиси ҳам келади. У албатта келади!» — демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
2 «У келган кунда ким ҳам чидай олади? У пайдо бўлганда ким ҳам бардош бера олади? У худди металлни тозалайдиган олов, кийимларни тозалайдиган ишқор*+ сингари бўлади. 3 У кумушни эритиб тозалаш учун ўтирган киши каби+, Леви ўғилларини тозалайди. Уларни олтину кумуш сингари тозалайди. Шунда улар Яҳовага одиллик ила назрлар келтирадиган халқ бўлади. 4 Авваллари, ўтмишда бўлгани каби Яҳудо ва Қуддуснинг назрлари Яҳовага манзур бўлади+.
5 Сизларни ҳукм қилиш учун ёнингизга келаман ва тез орада сеҳргарлар+, зинокорлар, ёлғон қасам ичадиганлар+, ёлланма ишчини+, беваю етимларни алдайдиганлар+ ҳамда мусофирга ёрдам беришдан бош тортадиганларга*+ қарши гувоҳлик бераман. Чунки улар Мендан қўрқмайди»,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
6 «Мен Яҳоваман. Мен ўзгармайман+. Сизлар эса Ёқуб ўғилларисиз. Шу туфайли ҳалигача қирилиб кетганингиз йўқ. 7 Ота-боболарингиз давридан бери қоидаларимдан юз ўгириб, уларга амал қилмадингиз+. Менга қайтинглар ва Мен ҳам сизларга қайтаман»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
Бироқ сизлар: «Қандай қилиб қайтамиз?» — дейсиз.
8 «Инсон Худодан нарса ўғирлаши мумкинми? Лекин сизлар ўғирлаяпсиз».
Сизлар: «Қанақасига ўғирлабмиз?» — дейсиз.
«Ушрлару* хайр-эҳсонлар қилмай қўйдингизлар. 9 Менинг нарсаларимни ўғирлаганингиз учун лаънатисизлар*. Ҳа, бутун халқ шундай йўл тутяпти. 10 Уйимда озуқа бўлиши учун омборга+ барча ушрларни келтириб+, Мени синаб кўринглар-чи, — демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. — Мен осмон қопқаларини очиб+, ҳеч нарсада муҳтожлик кўрмаслигингиз учун устингизга барака ёғдирмайманми?!»+
11 «Зараркунандалар юртингиздаги ҳосилни нобуд қилишига изн бермайман, узумзорларингиздаги токлар ҳам ҳосилсиз қолмайди»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
12 «Барча халқлар сизларни бахтиёр деб атайди+, юртингиз оромбахш бир жой бўлади»,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.
13 «Менга қарши оғир сўзлар айтдингиз»,— демоқда Яҳова.
Сизлар эса: «Сенга қарши нима дебмиз?» — дейсиз+.
14 «Сизлар шундай дейсиз: “Худога хизмат қилишдан фойда йўқ+. Унинг олдидаги бурчимизни бажаришдан ва Қўшинлар Сарвари Яҳованинг олдида хафаҳол бўлиб юришдан қандай наф бор? 15 Ҳозир ўзбилармон кишиларни бахтиёр деб ҳисоблаймиз. Ёвузлик қилувчилар ҳам муваффақиятли+. Худони синашга уларнинг ҳадди сиғади-ю, жазо олишмайди”».
16 Бу пайтда Яҳовадан қўрқадиганлар ўзаро суҳбатлашиб, ҳар бири ўз биродари билан гаплашарди. Яҳова эса уларни диққат билан тингларди. Яҳованинг олдида Ундан қўрқиб, исми устида мулоҳаза юритадиганлар*+ тўғрисида хотира китоби ёзилди+.
17 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: «Уларни ўзгача* мулким қилиб олган кунда+, улар Меники бўлади+. Ота хизматида бўлган ўғлига раҳм қилганидай, Мен ҳам уларга раҳм қиламан+. 18 Шунда одил киши билан ёвуз киши, Худога хизмат қилаётган киши билан Унга хизмат қилмаётган киши ўртасидаги фарқни яна кўрасизлар»+.