Михо
6 Илтимос, Яҳова нима деяётганини тингланг.
Қани ўрнингиздан туринг, тоғлар олдида даъвоингизни айтинг,
Қирлар овозингизни эшитсин+.
2 Эй тоғлар, Яҳованинг даъвосини тингланг,
Эй, ернинг мустаҳкам пойдеворлари, сизлар ҳам эшитинг+.
Яҳова Ўз халқи билан даъволашиб,
Исроил халқига қарши тақдим этаётган далилларини тингланг+:
3 «Эй халқим, сенга нима ёмонлик қилдим?
Сенга қандай оғирлигим тушди?+
Менга қарши гувоҳлик бергин-чи!
4 Мен сени Мисрдан олиб чиқдим+,
Сен қул бўлган юртдан озод этдим+,
Олдингга Мусо, Ҳорун ва Марямни юбордим+.
5 Эй халқим, Мўаб шоҳи Болоқ нимани ўйлаб қўйганини+,
Бавўр ўғли Балом унга нима деб жавоб қайтарганини бир эсла+.
Овил-Шитимдан+ Гилгалга+ бораётганингда содир бўлганларни ёдга ол.
Шунда Яҳованинг адолатли ишларини билиб оласан».
6 Яҳованинг ҳузурига нима билан бораман?
Юксакдаги Худога сажда қилиш учун нима олиб бораман?
Унинг олдига бутунлай куйдириладиган қурбонликлар,
Бир яшар бузоқлар олиб борайми?!+
7 Минглаб қўчқорларни келтирсам, Яҳова мамнун бўладими?!
Беҳисоб мой келтирсам, хушнуд бўладими?!+
8 Эй инсон, У сенга нима яхши эканини айтган.
Хўш, Яҳова сендан нимани талаб қиляпти?
«Жазо таёғининг товушига ва уни тайинлаганга қулоқ солинг»+.
10 Ёвузнинг уйида ёвузлик қилиб орттирилган хазиналару
Нафратни қўзғатувчи кичрайтирилган эфа* идиши ҳалигача борми?!
11 Нотўғри тарозини ишлатсам,
Тўрвамда енгил тарози тошлари бўлса, пок қола оламанми?!+
13 «Шунинг учун, Мен зарба бериб, сени жароҳатлайман+,
Гуноҳларинг учун сени кимсасиз қолдираман.
14 Сен ейсан, лекин тўймайсан,
Очликдан қорнинг бўм-бўш бўлади+.
Йиққан нарсаларингни сақлаб қололмайсан,
Асраб қолганингни эса душманларинг қўлига топшираман.
15 Уруғ экасан-у, аммо ҳосилини ўриб олмайсан,
Зайтун эзасан-у, лекин мойидан фойдаланмайсан,
Янги шароб тайёрлайсан-у, бироқ уни ўзинг ичмайсан+.
16 Омрининг фармонларини бажариб, Ахаб хонадонининг барча ишларига эргашдинг+,
Уларнинг маслаҳати бўйича иш тутдинг.